20-мaвзу. Кончилик корхоналари сув чиқариш қурилмалари турлари ва уларнинг
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
20-маъруза
9-расм. Бир босқичли икки томондан сув кирадиган насоснинг кесиши. Насос иш ғилдирак 1, ўқ 2, подшипниклар 3, қобиқ 4, сальник 5, ҳимоя халқаси 6, зичловчи лабиринт ҳалқа 7, насосни сув билан тўлдириш тешиги ва унинг бекитгичи (пробка) ва сув билан зичлаш қувуридан иборат. Икки томонлама сув кирадиган ёпиқ иш ғилдирак 1, ўқ 2-га пона билан мустаҳкам ўрнатилган. Ўқ подшипниклар 3 орқали насос қобиғи 4-га жойлашади. Ўқнинг чап томонида муфта ўрнатиладиган оралиқ қолдирилган. Насоснинг айланадиган бўлаги ротор билан айланмайдиган бўлаги – қобиқ 4 оралиғи зичловчи материал ва сальник 5 билан зичланади. Иш ғилдиракнинг ташқи дисклари ва қобиқ оралиғида зичловчи лабиринт халқа 7 жойлаштирилади. Бу халқани вазифаси иш ғилдиракдан юқори босим билан чиқадиган сувни паст босим томонга оқиб ўтишини камайтиришдан иборат. Насосни ўқ йўналишдаги кучлардан ҳимоялаш мақсадида ҳимоя халқаси 6 ўрнатилган. Насоснинг сув кириш канали халқасимон (4-расм) кўринишга эга. Сув чиқиш канали эса спирал қобиқ билан тугалланади. Сув кириш ва чиқиш каналлари ўзаро қарама-қарши томонларга қараган бўлиб, улар ўқга нисбатан 90° да жойлаштирилган. Насос қобиғи горизонтал кўринишда очилади. Насос қобиғининг горизонтал очилиши, сув кириш ва чиқиш каналларини ўқга нисбатан 90° да жойлашиши иш ғилдиракнинг ҳолатини ва зарур бўлган ҳолларда уни алмаштириш ишларини насосни қурилмадан ажратмаган ҳолда бажариш имкониятини яратган. Икки томонлама сув кирадиган бир босқичли насосларнинг техникавий кўрсатгичлари 1-жадвалда кўрсатилган.[7,24] 1- жадвал Насос тури Унумдорл иги м 3 /соат Зўриқмаси, м Сув сўриш баландлиги м Ф.И.К . % Айланиш тезлиги айл/мин. Массаси кг. Д 200-36 200 36 5,5 72 1450 270 Д 200-95 200 95 6,5 70 2950 210 Д 320-50 320 50 4,5 76 1450 370 Д 320-70 320 70 6,0 78 2950 255 Д 500-65 500 65 4,5 76 2950 620 Д 630-90 630 90 6,5 75 1450 730 Д 800-57 800 57 5,0 82 1450 880 Д 1250-65 1250 65 6,0 86 1450 - Д 1250-125 1250 125 5,5 76 1450 1710 Д 1600-90 1600 90 7,0 85 1450 - Изоҳ: Д – икки томонлама сув кирадиган, кейинга сон насос унумдорлиги ва сўнгги сон зўриқмани кўрсатади. Икки томонлама сув кирадиган бир босқичли насослар чуқур бўлмаган серсув конларда қўлланилади. Масалан: Ангрен кўмир разрезида кон сувини ер сатҳига чиқариб ташлаш учун тўртта Д 1250-125 типдаги насослар ўрнатилган. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling