2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

Ключевые слова: коммуникативная компетенция, реформа, профессиональное образова-
ние, диспут, негативное мышление, "Обучение в течение всей жизни".
Annotation: Тhis article aims to develop students' communicative competence through methods in 
the analysis of fiction, which is one of the current issues in our education system today.
Keywords: communicative competence, reform, professional education, dispute, negative thinking, 
“Lifelong learning”
казишни йўлга қўйиш бўйича келтирилган 
фикр-мулоҳазалардан китобхонлик мада-
ниятини ривожлантириш бугунги куннинг 
энг долзарб масалаларидан бири эканли-
ги, қолаверса юртдошларимизнинг қалби-
да ижодкорлик туйғуларини яна бир бор 
юксалтиришимизга асос бўлди. Мамлака-
тимизда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қи-
лиш бўйича амалга оширилаётган ишлар-
дан ҳам кўришимиз мумкинки, бугунги ёш 
авлодга таълим-тарбия бериш ва маъна-
виятини шакллантиришда китобхонликни 
тарғибот ва ташвиқот қилиниши, улардан
фойдаланиб ўзларида бор бўлган билим, 
кўникма, малака ва коммуникатив ком-
петенцияларидан самарали фойдалана 
олишга ўргатишимиз муҳим аҳамият касб 
этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон 
“Профессионал таълим тизимини янада 
такомиллаштиришга доир қўшимча чо-
ра-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида 
ҳам ёш авлодга таълим-тарбия бериш ва 
касб-ҳунарга ўргатиш масалаларига алоҳи-
да тўхталганлигини, шунингдек “Ҳаёт 
давомида таълим олиш” принципларига 
амал қилган ҳолда, таълимнинг бу босқи-


18
Kasb-hunar ta’limi №1, 2021
ПЕДАГОГИКА
чида таълим олаётган ўқувчиларимизда 
коммуникатив компетенцияларни иннова-
цион ёндашув асосида ривожлантириши-
мизда ўқув дарсликлар билан биргаликда 
бадиий адабиётларнинг ўрни жуда муҳим 
эканлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Про-
фессионал таълимда ўқиётган ўқувчилар-
нинг коммуникатив компетенцияларини 
ривожлантиришда ўқиган бадиий адаби-
ётларини dispute методи асосида таҳлил 
жараёнларини олиб бориш ҳам самарали 
усуллардан ҳисобланади [2].
Низо, эҳтимол, инсоннинг онгини шакл- 
лантириш усулларининг энг мураккаб ва 
қизиқарлиси. Бадиий адабиётлардаги 
қаҳрамонлар тилидан айтилаётган жум-
лаларни ўқитувчи томонидан таҳлилини 
ўтказишда маълум қадриятларни, меъ-
ёрларни, қоидаларни тушинтиришга ва ўз-
лаштиришга олиб борадиган амалий усул 
сифатида тавсифлаш мумкин[3].
Сўнгги пайтларда ўқувчилар орасида 
турли мавзулардаги тортишувларга қи-
зиқиш ортди. Низо – бу фаол, қизиқарли, 
қизғин суҳбат. Низо ва унинг иштирокчи-
лари асардаги муайян муаммоларни оқи-
лона аниқлаштиришга, кўтарилган ма-
салаларни ҳал қилишга интилишади [4]. 
Коммуникатив маданиятни шакллантириш 
вазифасининг долзарблиги ва хусусан, 
нутқ компетенцияси, таҳлили ўтказилаёт-
ган асарларни фикрлаш ёшининг ҳозирги 
замонавий ижодкорликни тарғиб қилувчи 
сиёсатга мос келиши педагогика коллеж-
ларида ўқув жараёнини ташкил қилишнинг 
интерактив, диалог шаклларини излашга 
мажбур қилади [5-6].
Муҳтарам юртбошимиз, бизнинг замо-
навий ёшларимиз бугунги кунда ахборот-
ларнинг катта фоизини уяли алоқа восита-
ларидан, шунингдек, интернет сайтларида 
бериб борилаётган тушунарли ва тушунар-
сиз маълумотлардан фойдаланган ҳол-
да ўзлаштираётганлигини ўз сўзларида 
кўп маротаба таъкидлаб ўтмоқдалар. Бу 
нарса ўз навбатида келажак ҳаётга қа-
дам қўяётган, мустақил фикр-мулоҳазага 
эга бўлмаган, айрим ёшларимизнинг таъ-
лим-тарбиясини негатив ҳатти-ҳаракат-
ларга мойиллик нуқтаи-назаридан тарби-
яланишига сабаб бўлиб қолмоқда. Бундай 
ёшларимизнинг фикрини тор доирадаги 
қарашлардан, кенгроқ, маъноли ва маз-
мундор тушунчалар билан тўлдиришимиз-
да биз тилга олаётган бадиий асарлар ва 
уларга жон олиб кирган (мажозий маънода) 
асар қаҳрамонларининг ҳаёти ва ижодини 
тенгдошлари, қолаверса ота-оналар билан 
оила аъзолари ўртасида баҳс-мунозара, 
тортушувли қилиб, самимий руҳда тўғри 
ташкил қила олсак вақтини уяли алоқага 
ёки бўлмаса ўзининг соғлигига билиб-бил-
масдан салбий таъсир кўрсатаётган интер-
нет сайтларидаги кераксиз ахборотлар-
нинг қулига айланиб қолишининг олдини 
олишга оз бўлсада таъсир кўрсатган бўла-
миз.
Ўқув муассасаларида тарбиячилар, уйда 
ота-оналар бадиий асарлардан фойдала-
ниш жараёнини қуйдагича ташкил қилишни 
режа қилиши мумкин.
Бадиий адабиётларнинг таҳлилида муно-
зарани режалаштириш, ташкил этиш ва ўт-
казишнинг уч босқичини қуйидаги расмда 
кўришимиз мумкин (1-расм).
1-расм. Бадиий адабиётларнинг таҳлилида мунозарани режалаштириш, 
ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари. 


19
2021 №1, Kasb-hunar ta’limi

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling