2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
Annotation. This article discusses the issues of creating e-learning resources when organizing
distance learning in educational institutions, ensuring the openness of e-learning resources for everyone, using educational opportunities, organizing practical classes using e-learning resources. Key words: electronic resource, distance learning, electronic complex, electronic textbook, practical training, educational platform. Жаҳон миқёсида пандемия сабабли карантин эълон қилинган бир даврда, ма- софавий таълим олишга бўлган эҳтиёж кес- кин равишда ортиб кетди. Қатор миллий ҳамда хорижий таълим муассасалари ўз платформалари орқали таълим олишни он- лайн тарзда олиб боришни йўлга қўйди. Бу жараёнда таълим платформаларига жой- лаштириш учун электрон таълим ресурсла- рини яратишга эҳтиёж ортиб кетди. XXI аср таълимида электрон ресурсларни ишлаб чиқишда улардан мобил қурилмалар орқа- ли ҳам фойдаланиш имкониятларини эъти- борга олиш лозим. Зеро, мобил қурилмалар масофавий таълим олишнинг энг қулай ва тежамкор, барча таълим олувчилар учун муҳим ва очиқ воситасига айланди. Ўқитиш жараёнини электрон воситала- ри ёрдамида қўллаб-қувватлаш соҳасида- ги тизимли изланишлар 30 йилдан кўпроқ тарихга эга. Бу вақт давомида АҚШ, Кана- да, Англия, Франция, Япония ва бошқа бир қатор давлатларда ахборот ва телеком- муникацион техниканинг турли типларига мўлжалланган ўқув компьютер тизимлари ишлаб чиқилган. Дастлаб электрон восита- лар йирик саноат корхоналарида, ҳарбий ва фуқаролик ташкилотларида қўлланил- ган. Хорижий давлатларда услубий ва ах- борот-дастурли воситаларни ишлаб чиқиш учун юқори малакали психологлар, педа- гоглар, компьютер дизайнерлари ва бошқа мутахассислар жалб этилган. Таълимни ахборотлаштириш замона- вий босқичининг тенденцияларидан бири бўлиб, электрон маълумотларни, энцик- лопедиялар, таълим берувчи дастурлар, таълим олувчилар билимини автоматик назорат қилиш воситалари, электрон ўқув нашри сифатида кўриб чиқиладиган ягона дастурли услубий мажмуалардаги элек- трон дарсликлар, тренажёрлар ва виртуал стендлар каби электрон воситаларни яра- тишга интилиш ҳисобланади. Ҳозирги вақтда яратилаётган электрон таълим ресурслари қуйидагиларни ўз ичига олади: электрон дарслик; электрон ўқув-ме- тодик мажмуа; электрон адабиётлар; ўқув фильми; виртуал лаборатория; мультиме- диали ресурс, симуляциялар. Ўқитиш мақсадларига боғлиқ равишда электрон ресурсларнинг қуйидаги турларга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling