2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

МЕТОДИКА
нинг мақсадини ифода этиши (танлаган 
таълим йўналиши бўйича унинг таълим ти-
зимидаги ўрни ва аҳамиятини тушунтириш 
ёрдамида фан асосларини муваффақиятли 
ўрганишни таъкидлаши лозим. Фан, боб ва 
мавзулар рўйхати, уларни ўзлаштириш та-
лаб этиладиган даражага келтириш мақсад-
га мувофиқдир).
2. Ўқув материалларининг атамалар ва 
шартли белгиларни аниқ ҳамда тўғри ифо-
далаш талабларига тўла жавоб бера олиши
(фан аввалги ёки кейинги фанлар моҳияти-
ни ёритувчи стандарт бирликларни аниқ ва 
тўғри қўлланилишини таъминлаши зарур).
3. Гиперматнли технологиялардан фой-
даланиш, шунингдек, электрон ўқув матери-
алларининг талабаларнинг иловалар бўйи-
ча ҳаракатланишларида тўғри йўлни топа 
олиш ҳамда оддий талабларга жавоб бера 
олишларига имкон яратиши (ўқув матери-
алларининг кириш сўзида матнда қўллани-
ладиган шартли белгиларнинг моҳиятини 
изоҳлаш, шунингдек, турли мурожаатлар-
дан фойдаланиш борасида маслаҳатлар 
берилиши зарур). 
4. Талаба фаолиятининг мустақил фа-
олият, ўқитувчи назоратининг эса ўз-ўзини
назорат қилиш фаолиятига алмаштирили-
ши (ушбу ўринда фаолият қулай методлар, 
самарали мезонлар ва маслаҳатлар асо-
сида йўлга қўйилиши бўйича бериладиган 
тавсиялар тўлиқ таърифларга эга бўлиши 
зарур).
5. Ўқув фанлари мазмунининг тўлали-
ги, бу – талабанинг қўшимча ўқув маълумот 
манбаларига мурожаат этишининг бир қа-
дар камайтирилиши.
6. Ўқув материаллари таркибидан на-
зорат топшириқлари, глоссарий, шахсий 
фаолиятни мустақил назорат қилиш учун 
таклиф этилган жавобли тестлар ҳамда 
машқ қилишга асосланган педагогика
ҳамда ишлаб чиқаришдаги муаммоли вази-
ятли топшириқлар каби мажбурий элемент-
ларнинг мавжудлиги. 
7. Электрон ўқув методик мажмуадан 
қуйидаги икки вариантида фойдаланиш 
мумкин: on-line ва off-line.
Масофавий таълимда амалий машғу-
лотларни ташкил этиш ва олиб бориш му-
раккаб жараён саналади. Амалий машғу-
лотларда электрон таълим ресурсларидан 
унумли фойдаланиш натижасида талаба 
ўқув материалини тез ва қулай усулда, яъни 
кўриш, эшитиш ва идрок этиш орқали чуқур-
роқ ва мукаммалроқ ўзлаштириш имкони-
яти вужудга келади, талабанинг мустақил 
таълим олишига тўла имконият яратади,
амалиётда кўрсатиш имкони бўлмаган ва-
зиятларни кўриш имконияти мавжуд. Элек-
трон таълим ресурси маълум тузилмага эга 
бўлиб, унда керакли маълумотни излаш
тез очиш, такрорлаш каби функциялар му-
жассам бўлади ва бевосита ишлаб чиқариш 
жараёнларини кўзатиш мумкин.

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling