2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

ПЕДАГОГИКА
устоз-шогирд анъанаси асосида кўплаб 
ҳунармандлар тайёрланмоқда. Кулолнинг 
меҳнатлари самарасида бугун бу ерда тур-
ли даврларга оид ўн саккиз йўналиш ва ус-
лубда нафис буюмлар ишланмоқда.
Уста-ҳунармандлар ишларида ўзбек 
амалий безак санъатининг қадимий анъа-
налар ва замонавийлик уйғунлиги яққол на-
моён бўлада. Шарқона безакдорлик, ўзига 
хос ранглар мутаносиблиги, тўлқинсимон, 
кесма чизиқли, ҳалқасимон гулли, жониво-
ру ўсимликлар тасвири халқимизнинг ҳаёт, 
борлиқ, коинот ҳақидаги қарашлари ифода-
сидир. Бу ерда жамланган асарлар шакли 
ва ижро усулига кўра ўз даврининг энг юксак 
анъаналарини бойитиш асосида замини-
мизда ўзига хос мактаблар шаклланганидан 
дарак беради. Айни вақтда мазкур миллий 
анъаналар ёш авлод томонидан муносиб 
давом эттирилмоқда.
Бу оилада кулоллик санъати сирларини 
авлодларга ўргатиш яхши анъанага айлан-
ган. Ҳунарнинг бугунги давомчилари тажри-
баларга таянган ҳолда бир неча йил мобай-
нида ўзбек кулолчилик санъатининг ўзига 
хос тарихий йилномасини яратиш устида 
иш олиб борган. Натижада Кушонийлар дав-
ри безакли кулоллиги, Темурийлар даврига 
тегишли сопол буюмлар, график нақшлар 
ва Афросиёбнинг антик шаклларини қайта 
тикловчи жомлар яратилди. Шунингдек, ми-
лодий II аср усталарига хос бўлган «игнаси-
мон» гулли ва қуйма яшилсимон-сариқ ку-
лолчилик (ХIII аср) усули қайта тикланди [6].
Усталар авлодининг алмашинуви Ғиж-
дувон ва Ургутда деярли сезиларсиз кўч-
ди. Риштон усталарининг маҳсулотлари-
да индивидуал-ижодий изланишлар яққол 
ифодаланади. Улар жамоа анъаналари 
йўналишида ишлашса ҳам, ижодий изла-
нишда эркинроқ бўладилар. Аввалги мав-
зуларни қўллай туриб, риштонлик усталар 
маҳсулотларнинг шаклини ва композицион 
тузилмасини бироз ўзгартириб, анъанавий 
мавзуларнинг янги образли ифодаланиши-
га эришадилар. Бу хол айниқса Ш.Юсупов, 
М.Саидов, А.Назиров, А.Усманов ва бошқа-
ларнинг ижодида ёрқин намоён бўлади. 
Риштоннинг замонавий кулолчилиги ҳам 
технология, ишлаб чиқариш, бадиий безаш 
ва услубий хусусиятлар нуқтаи назаридан, 
анъанавий кулолчиликни бугунги ҳолати-
нинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишнинг 
бой манбаси бўлиб ҳисобланади. Унинг 
маҳаллий бадиий хусусиятлари кўпинча 
маҳсулотларнинг нақш безагининг тавсифи 
билан аниқланади. Маҳаллий усталарнинг 
маҳсулотларида индивидуал-ижодий изла-
нишлар яққол ифодаланади. Улар жамоа 
анъаналари йўналишида ишлашса ҳам, 
ижодий изланишда эркинроқ бўладилар. 
Холбуки, уларнинг янгиликлари нафақат 
безак тамойиллар, балки маҳсулотларнинг 
янги шаклларини яратиш бўйича киритил-
ган янгиликлар билан боғлиқ [4].
Бугун халқимиз бадиий ҳунарманд-
чиликнинг қадимий услуб ва мактабларни 
асраб-авайлаш, ўрганиш ва янада такомил-
лаштириш миллий маданиятимиз равнақи-
да муҳим омилдир. Бу саъй-ҳаракатлар 
юртимизда ҳунармандчиликни ривожлан-
тириш ва ёш авлодни касб-ҳунарга йўнал-
тириш, уларни аждодларимизга муносиб 
ворислар этиб тарбиялашга хизмат қилади.

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling