2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

ПЕДАГОГИКА
тикланди.
Қадимги маросимларнинг ажралмас 
атрибути бўлган лойдан ўйинчоқлар ясаш 
анъанаси ҳам қайтмоқда. Сирланмаган ку-
лолчиликда ясалган ўзбек халқ ўйинчоғи 
кўп асрлар давомида машҳур бўлиб келган. 
Ҳунармандлар болаларни хурсанд қилиш 
учун отлар, аждаҳо, қушларнинг чиройли 
ҳайкалчаларини ясаб ва печкада ишлов 
бергандан кейин уларни ўсимлик бўёқлари 
– сариқ, қизил, яшил, тўқ жигарранг билан 
бўяшган. Илгари Бухоро-Самарқанд кулол-
чилик мактаби учун хос бўлган ушбу ҳунар-
мандчилик тури Қашқадарё вилоятининг 
Касби туманида кенг ривожланган.
XX асрнинг бир неча қийин ўн йиллик- 
ларидан сўнг, ўзбек кулолчилик буюмла-
ри рус маҳсулотлари билан рақобатлаша 
олмаган бир пайтда, Ўзбекистонда сопол
идишлар ишлаб чиқариш янги юксалиш 
даврини бошдан кечирмоқда. Ўтмиш уста-
ларнинг тажрибасини ижодий ўзлаштирган 
замонавий кулоллар халқнинг эстетик эҳти-
ёжларини қондириш мақсадида асл маҳсу-
лотларни яратмоқдалар.
Мамлакатимизда истиқлолнинг даст-
лабки йиллариданоқ қадимий ҳунарманд-
чилик анъаналарини тиклаш ва ривожлан-
тириш, уста ва ҳунармандлар меҳнатини 
муносиб рағбатлантириш ҳамда уларни ҳар 
томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида 
эътибор қаратилмоқда.
“Уста-шогирд” мактаблари ташкил эти-
либ, ёшларга халқимизга хос ноёб ҳунар-
ларни ўргатиш йўлга қўйилди. Натижада 
кўплаб янги иш ўринлари яратилаётир, уйи 
да меҳнат қилиб, ҳунармандчилик анъана-
ларини давом эттираётганлар сафи кенгай-
моқда. Бугунги кунда, соҳада “Ҳунарманд” 
уюшмасининг қарийб 20 мингдан зиёд аъзо-
си фаолият юритаётгани ҳам бунинг яққол 
далилидир.
Хусусан, бу даврда миллий маданий 
меросимизга муносабат тубдан ўзгарди. 
Ҳукумат қарорлари билан халқ устасининг 
мақоми мустаҳкамланиб, кўпчилик ҳунар-
мандчилик мактаблари, шу жумладан, ку-
лолчилик мактабларининг анъаналари 
тиклана бошлади. Шунингдек, бир қатор 
халқ кулоллари Ўзбекистон Бадиий Ака-
демиясининг академиги унвонига сазовор 
бўлдилар. Улар орасида Тошкентлик Акбар 
Рахимов, Риштонлик – Шарафиддин Юсу-
пов, Ғиждувонлик – Алишер Нарзуллаев, 
Самарқандлик – Шариф Азимов каби уста 
кулоллар бор. 
Шу маънода Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ҳу-
нармандчиликни янада ривожлантириш ва 
ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-
4539-сонли қарори [1] миллий ҳунарманд-
чилик, халқ бадиий ва амалий санъатини 
ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг 
бой маданий мероси ва тарихий анъана-
ларини тўлиқ сақлаб қолиш, келгуси авлод-
ларга етказиш, банд бўлмаган аҳолини, ай-
ниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган 
оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб 
этиш орқали уларни иш билан бандлигини 
таъминлаш йўлида кўрсатилаётган ғамхўр-
ликларнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.
Бундай кенг имкониятлар самарасини 
кулол Рахимовлар сулоласи фаолияти ми-
солида кўришимиз мумкин. Ўзбекистонда 
хизмат кўрсатган санъат арбоби, академик, 
Тошкент кулолчилик мактаби намояндаси, 
халқ устаси Акбар Раҳимов ота касби – ку-
лолликни давом эттириб элга танилди. У 
ясаган нафис буюмлар юртимиз ва кўплаб 
хорижий давлатлардаги музейлар, шахсий 
коллекциялардан ўрин олган. Ҳозир ҳунар-
манд-уста набиралари ва маҳалла ёшлари-
га кулоллик сир-асрорларини ўргатмоқда. 
Фарзандлари – Алишер ва Нилуфар бу ҳу-
нарни янада пухта эгаллашга интилмоқда 
[2].
Алишер Раҳимов кулолчилик анъана-
ларини давом эттираётган ҳунармандлар 
сулоласининг олтинчи авлод вакили. Айни 
пайтда у «Нақш – безакларнинг эволюцион 
жараёни» мавзусида илмий изланиш олиб 
бормоқда. Алишер қадимда машҳур бўлган, 
айни пайтда унутилган «қошғарий» услуби-
ни қайта тиклашга эришди. Унинг ижодий 
ишлари Франция, Германия ва Японияда 
ўтказилган турли кўргазмаларда муваф-
фақият қозониб келмоқда.
2006 йилдан буён фаолият юритиб ке-
лаётган «Раҳимовлар кулоллик мактаби»да 


24
Kasb-hunar ta’limi №1, 2021

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling