2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

ПЕДАГОГИКА
Бу босқичларнинг керакли жойда, ке-
раклича ташкил қила олиш, биз айтаётган 
бадиий асар қаҳрамонлари таҳлили ўқув-
чиларимизнинг коммуникатив компетенци-
ясини шакллантиришга дастлабки манба
бўлиш билан бирга, педагогика коллежи 
битирувчисининг рақобатдошлиги учун 
зарур мезон, балки жамият маданиятини 
сақлаб қолиш шартидир. 
Коммуникатив компетенцияни ривожлан-
тириш жараёнида, биргаликда фаолиятни 
ташкил этишда ўқитувчилар қуйидаги ва-
зифаларни амалга оширишни тўғри йўлга 
қўйиши лозим(2-расм).
Ташкилотчи жараённи ташкил этишда 
иштирокчилар содда, аниқ тушунчалар би-
лан ишлаши кераклигини, шунингдек, қу- 
йидаги қоидаларга риоя қилишини тушун-
тириб бориши лозим бўлади:
• ҳар қандай вазиятда хушмуомала бў-
линг;
• гуруҳ аъзоларингиз ҳақлигини очиқ ва 
дарҳол тан олинг, агар улар ноҳақ бўл-
са, фақат гуруҳ аъзоларингиз томони-
дан қабул қилинган далиллар ва ту-
шунчалар билан ишлашда давом этинг;
• аввал гуруҳ аъзоларингизнинг далил-
ларига жавоб беринг, шундан кейинги-
на ўзингизнинг фикрингизни келтиринг;
• гуруҳдаги аъзоларнинг шахсий хусуси-
ятларини ҳисобга олинг ва ўзингизнинг 
баҳс-мунозарангизни ҳар бир иштирок-
чиларининг мақсадларига йўналтиринг;
• айтаётган фикр-мулоҳазаларингизда 
гуруҳ аъзолари тушунадиган термин-
лардан фойдаланинг;
• келтирилаётган далилларни шунчаки 
санаб ўтишдан қочишга ҳаракат қилинг, 
уларнинг афзалликларини кўрсатишга 
урининг;
• гуруҳ аъзоларининг стратегияси ва 
усулларини унутмасдан, ғояларни, му-
лоҳазаларни ва далилларни иложи бо-
рича аниқроқ етказишга ҳаракат қилинг.
Коммуникатив компетенцияни ривожлан-
тиришда бу қоидалар жараёнларнинг бо-
ришига қараб янада инновацион янгилик- 
лар асосида такомиллаштириб борилса
кутилган натижаларнинг самаралироқ бў-
лишига эришилади. Бундай ўзгаришларни 
dispute методи мисолида ҳам кўришимиз 
мумкин бўлади.
Dispute методи тарбия усули сифатида 
муаммоли-қимматли мулоқотнинг мурак-
каб шакли бўлиб, ўқувчиларнинг ижтимоий 
малакасини ривожлантиришга ёрдам бе-
Бадиий адабиётлар устида мунозараларни ташкил этишда ўқитувчининг 
вазифалари: 
 
2-расм.Бадиий адабиётлар устида мунозараларни ташкил этишда ўқитувчининг 
вазифалари.
Мунозара жараёнида 
ҳакам бўлмаслик. 
Мунозарали(фикрлашга 
ундайдиган) адабиётларни 
кўрсата билиш. 
Фикрлашга ундайдиган 
вазиятни яратиш. 
Мунозара иштирокчиларини 
рағбатлантириб бориши. 


20
Kasb-hunar ta’limi №1, 2021

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling