2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА
ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ Дунё таълим тизимидаги ривожланиш тенденциялари профессионал таълим жа- раёнида табақалаштирилган таълим дас- турлари асосида профессионал тайёргар- ликни кенгроқ жорий этиш методикасини ривожлантириш долзарблигини кўрсат- моқда. Ҳозирги кунда АҚШ, Англия, Гер- мания, Хитой, Япония каби ривожланган мамлакатлар таълим стандартларида таъ- лим олувчиларнинг глобал кўникмаларини (“global skills”) шакллантиришга алоҳида эъ- тибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда замонавий таълим парадигмалари асосида касбий таълим ти- зимини ислоҳ қилиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда, таълим жараёни самарадорлигини ошириш орқали малака- ли кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасини шаҳдам қадамлар билан ривожлантириш борасидаги Ҳаракатлар стратегиясида “уз- луксиз таълим тизимини янада такомил- лаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозо- рининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиё- 34 Kasb-hunar ta’limi №1, 2021 МЕТОДИКА сатини давом эттириш” ва “илмий-тадқиқот ҳамда инновацион фаолиятни рағбатланти- риш, илмий ва инновация ютуқларини амали- ётга жорий этишнинг самарали механизмла- рини яратиш” 1 устувор вазифалар сифатида белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”- ги ПФ-5812-сон Фармони [2] соҳадаги барча ютуқ ва камчиликлар, жаҳон тажрибаси ва ривожланиш тенденцияларини инобатга ол- ган ҳолда қайта кўриб чиқиш, профессионал таълим тизимини янги босқичга кўтариш, ка- дрлар тайёрлаш сифатини таълим стандарт- лари асосида такомиллаштириш зарурлигини кўрсатди. Меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳи- собга олган ҳолда профессионал таълимда табақалаштирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ўта муҳимлигини тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги “Ўзбе- кистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 466- сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғри- сида”ги Низомда “табақалаштирилган таъ- лим дастури — Халқаро таснифлагичнинг тегишли даражаларига мувофиқ бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимда кадрлар тайёрлаш учун касб ёки мутахассис- ликларнинг мураккаблик даражалари, ўқитиш муддатлари бир-биридан фарқ қиладиган таълим дастури” деб таъриф берилган [3]. Таълим ва тарбия жараёнида талабалар- нинг индивидуал хусусиятларини инобатга олишга алоҳида эътибор қаратган МДҲ олим- лари Н.И.Пирогов, П.Д.Юркевич, К.Д.Ушин- ский, П.Ф.Каптерев, П.Ф.Лесгафт, П.П.Блон- ский таълимдаги антропологик ёндашув - таълим маконида шахсни шакллантириш- нинг асосларини яратиш бўйича илмий ишлар олиб боришган. Ўқув жараёнида ўқувчининг индивидуал хусусиятларига эътиборни қара- тишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтишган [4]. Россияда XX асрнинг 20 йилларида та- бақалаштирилган таълим ғояси бир неча йўналишга ажратилган. Биринчидан, профес- сионал мактабни ривожлантириш - бунда қис- ман мамлакатнинг иқтисодий аҳволи, миллий иқтисодиётни тиклаш вазифалари инобат- га олинган. Иккинчидан - қобилиятига қараб фарқлаш – маҳорат синфларининг пайдо бў- лиши. Учинчидан, - “эркин тарбия” педагогик ғояларига мувофиқ болаларнинг қизиқишла- рига кўра фарқлаш. Эътиборлиси шундаки, ушбу даврнинг кўплаб инновацион ғоялари 60-90 йилларда европа таълим амалиётида янги ривожланишни олиб келди [5]. Амалга оширилган илмий тадқиқотлар- нинг таҳлилига кўра, профессионал таълим муассасаларида табақалаштирилган таълим дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этишда асос бўладиган асосий вазифалар ва эришиладиган ижобий натижалар кетма-кет- лигига таъриф беришни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Табақалаштирилган таълим дастурлари бўйича талабаларни ўқитишда қуйидаги асо- сий вазифаларни кўрсатиб ўтиш муҳим аҳа- миятга эгадир. Булар: - дастурларнинг мазмуни, мақсадлилиги, ҳажми, қийинчилик даражаси; - ижобий ўқув муҳитини яратишга тўғри таъсир кўрсатиш мақсадида муаммоларни ҳал қилиш учун ўқув соатларининг тўғри бел- гиланиши; - табақалаштирилган таълим дастурлари бўйича таълим мазмунини чуқурлаштирили- ши ва кенгайтирилиши. Download 5.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling