2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
1-son 2021

МЕТОДИКА
садга бўйсуниши керак. Яна шуни 
таъкидлаш керакки, мактаб курси-
да чизмачилик фақат политехник 
таълим масалаларини ечишдагина 
эмас, балки умумий таълимни амал-
га оширишда ҳам муҳим ўринни эгал-
лаши керак. Расм солиш билан бир 
қаторда чизмачилик мактаб ўқувчи-
ларининг график тайёргарликларини 
таъминлайди. Ўқувчилар текислик-
да фазовий формаларни тасвирлаш 
тушунчаси ва малакасини эгаллаб, 
бу билим ва малакаларни онгли ра-
вишда бошқа фанларни эгаллашга 
татбиқ этадилар” [1, 10-б]. 
Демак, чизмачилик ўқув фани ўқи-
тувчисининг зиммасида мазкур фан 
доирасидан ташқарида ҳам аҳамият 
касб этувчи функцияларни бажариши 
тақозо этилади. Чизмачилик ўқитув-
чисининг зиммасидаги масъулият-
нинг мураккаблигини шу омил билан 
изоҳлаш мумкин, мазкур ўқув фани-
га бирмунча оз вақт, яъни ҳафтасига 
бир соатдан ўқитилади. Ўқитувчи шу 
вақт ичида ўқувчиларга чизмачилик-
нинг назарий асослари ҳақидаги ўқув 
материалларини бериб улгуриши ва 
график ишлар бажартириб, уларни 
мустаҳкамлаши керак. Кўп ҳоллар-
да буларга вақт етмай қолади. Шун-
дай экан, чизмачилик ўқитувчиси бе-
рилган вақтдан унумли фойдаланиш 
йўлларини ўрганиши ва ўқувчилар-
нинг график билимларини ривожлан-
тириши ва таълим самарадорлигини 
оширишга ёрдам бера оладиган қў-
шимча имкониятларни қидириб топи-
ши лозим.
Бошқа фанларни ўқитиш жара-
ёни чизмачиликда олинган билим-
лар ва кўникмалардан фойдаланиш 
орқали уларнинг график билимлари-
ни мустаҳкамлаш мақсадида фойда-
ланиш шундай имкониятлардан бири 
бўлиши мумкин. Шундай экан, алге-
бра, геометрия, физика, информа-
тика, кимё, география ва технология 
фанларини чизмачилик фани билан 
интеграциялаб ўқитишни ўқувчилар-
нинг график тасаввурларини риво-
жлантириш ва умумий ўрта таълим 
тизимида ягона графикавий тартибни 
таъминлаш омили сифатида қараш 
мумкин.
Интеграция – 1). Ўқув фанлари-
нинг ўзаро алоқадорлиги; 2). Лотин-
ча “integratio” сўзидан олинган бў-
либ, қайта қуриш, тиклаш, тўлдириш; 
“integr” – тўлиқ, бутун яхлит деган 
маъноларни англатади. 3). Бир-би-
ри билан органик бирлашиб кетиш, 
бир-бирига ўзаро сингдириш, бир-би-
ри билан бирлашиб янги, ягона барқа-
рор умумлашган – яхлит ғояни ҳосил 
қилиш [2, 50-б] – деган маъноларни 
англатади.
Таълим амалиётида бир неча 
фан соҳасига оид материалларни 
интегратив ёндашувга асосланиб 
таълим самарадорлигини оширишга 
алоҳида эътибор қаратилади. Зеро, 
“интеграция тушунчаси муҳим илмий 
термин сифатида умумлаштириш, 
хулосалашда методологик восита ҳи-
собланади, чунки у ёрдамида жараён 
ва ҳодисаларнинг мазмуни ораси-
даги умумийлик, уйғунлик алгоритм-
лари ёритилади” [3, 101-б]. Шунинг 
учун ҳам таълим сифатини ошириш 
имкониятларига йўналтирилган “Пе-
дагогик изланишларда тадқиқот объ-


78
Kasb-hunar ta’limi №1, 2021

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling