2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

МЕТОДИКА
1-жадвал 
Назорат ва тажриба гуруҳлардаги мотивацион мезонлар бўйича 
дастлабки ва якуний сўров натижаларнинг қиёсий натижалари,% 
Гуруҳлар
Мотивация
Паст
Ўртага
Юқори
Олдин
кейинги
Олдин
кейинги
Олдин
кейинги
НГ
26
19,4
41
35,0
33
45,6
ТГ
27
10,0
44
27,8
29
62,2
НГ
29
19,0
52
38,1
19
42,9
ТГ
44
12,8
41
25,6
15
61,5
Олинган натижларни қуйиаги диаграммада акс эттирамиз. 
1-расм. Тажриба-синов ишлари диаграммаси 
Тажриба-синов ишлари давомида олий 
таълим муассасаларида картография ва 
геодезия каби умумкасбий фанлар бўйича 
машғулотлар бошланишида нуфузли харак-
терга эга бўлган мотивлар устунлик қилиши 
аниқланди. Якунида танланган мутахассис-
лик бўйича билимга бўлган қизиқиш устун-
лик қилади. Картография ва геодезия фан-
ларини ўқитиш учун касбий йўналтирилган 
технологияларни жорий қилишда мотива-
цияни яратишга қуйидагилар ёрдам беради: 
касбга йўналтирилган материални танлаш;
ишнинг ижодий табиати ва унинг картогра-
фик фанларни ўрганиш жараёнида қўйил-
ган аниқ ўқув вазифаларини ҳал қилишга 
йўналтирилганлиги; талаба муваффақият 
қувончини, билиш жараёнидан қониқишни 
ҳис қилиш имконини берадиган вазифа-
нинг мақбул мураккаблиги (ўқув материали 
нуқтаи назаридан).
Юқорида айтиб ўтилганлардан таъкид- 
лаш мумкинки, картография ва геодезия
каби умумкасбий фанларини ўрганишда 
ижобий мотивация мавжудлиги, касбий 
йўналтирилган ўқув технологияларини жо-
рий этиш шароитида талабаларда карто-
график компетентликни шакллантиришнинг 
муҳим омилларидан биридир.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш 
мумкинки, талабаларда картографик ком-
петентликни шакллантириш касбий йўнал-
тирилган ўқитиш технологияси доирасида 
шахсга йўналтирилган ёндашувни қўллашга 
имкон беради.
Касбий йўналтирилган ўқитиш техноло-
гиясидан фойдаланиб, картография ва гео-
дезия каби умумкасбий фанларини ўқитиш 
жараёнида ўқитувчи ва талабаларнинг бир-
галикдаги фаолияти қуйидагиларга имкон 
берадиган педагогик вазиятларни яратиш-


64
Kasb-hunar ta’limi №1, 2021
МЕТОДИКА
ни кўзда тутади: ўқув жараёнининг барча 
иштирокчиларини мунозарага фаол жалб 
қилиш; ҳар бир иштирокчининг шахсини, 
унинг фикри, шахсий қизиқишлари, интили-
шлари, шахсий ўсиш истиқболларини тан 
олиш ва қабул қилиш. Бундай ўзаро таъ-
сир талабанинг индивидуал қобилиятига, 
уларнинг максимал намоён бўлишига мос 
келади. У ҳамкорликка асосланади ва ўқи-
тувчининг белгиланган ўқув мақсадларига 
эришиш учун мақбул педагогик ечимларни 
ижодий изланишини ўз ичига олади.

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling