2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
МЕТОДИКА
дуралари тизимини ўз ичига олади. Картографик компетентликни шакллан- тириш учун касбий йўналтирилган ўқитиш технологиясини қўллаш эса педагогик ша- роитларнинг мажмуаси билан таъминла- нади. Бунинг учун эса талабаларда карто- график компетентлигини муваффақиятли шакллантириш жараёнига ҳисса қўшадиган ва шу билан талабаларнинг касбий тайёр- гарлиги самарадорлигини таъминлайди- ган педагогик шароитларни аниқлаш керак бўлади. Алоҳида, тасодифий танланган педаго- гик шароитлар касбий йўналтирилган ўқи- тиш технологияси воситасида талабаларда картографик компетентликни шаклланти- ришга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин эмас, шунинг учун “картография”, “геодезия” каби умумкасбий фанларни ўқитиш жараё- нини оптималлаштиришни ҳисобга олади- ган мослашувчан, динамик ривожланаётган мажмуа талаб этилади. Уни асослашда қу- йидагилар эътиборга олинди: олий таълим давлат таълим стандарти талаблари; “Кар- тография”, “Топография” ва “Геодезия” каби умумкасбий фанлар бўйича ташкил этила- диган машғулотларнинг ўзига хос хусусият- лари; эксперимент натижалари. Демак, “Картография”, “Геодезия” каби умумкасбий фанларни ўқитиш учун ишлаб чиқилган касбий йўналтирилган ўқитиш тех- нологиси, маълум бир педагогик шароитлар мажмуаси мавжуд бўлгандагина самарали ишлаши мумкин. “Картография” ва “Геодезия” каби умум- касбий фанларини натижали ўқитишнинг педагогик шартлари - деганда эса ўқитувчи томонидан лойиҳаланган ва конструкция- ланган касбий йўналтирилган ўқитиш тех- нологиясининг ўқув жараёнига татбиқ эти- лишини таъминлайдиган чора-тадбирлар мажмуаси тушунилади. Касбий йўналтирилган ўқитиш техно- логиясини ишлаб чиқиш ва қўллаш орқали талабаларда картографик компетентликни шакллантириш қуйидаги педагогик шароит- лар мажмуаси орқали таъминланади: - компетенциявий ёндашувга асослан- ган олий таълим давлат таълими стандар- ти ва унда қайд этилган компетенциялар, бакалаврларнинг касбий фаолияти хусуси- ятларига мувофиқ ташхислаш мақсадлари- ни белгилаш, ўқув материалларининг тарки- бини танлаш ва тузилмалаштириш; - картографик компетентликни шакл- лантиришга имкон берувчи ўқитишнинг шакл, методлари, воситаларини танлаш, уларни қўллашнинг ўзгарувчанлиги ҳамда мослашувчанлигидан фойдаланиш; - касбий йўналтирилган ўқитиш техно- логияларини жорий қилиш жараёнининг барча босқичларида амалга ошириладиган талабаларнинг картографик тайёргарли- ги сифатини мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш; - ўқитувчилар ва талабаларнинг касбий йўналтирилган ўқитиш технологияларини амалда қўллашга тайёрлигини шаклланти- риш; - “Геодезия”, “Топография” ва “Карто- график” фанларини ўрганишда ўқув мате- риаллари мазмунини ўзлаштиришга тала- балар мотивациясини таъминлаш; - таълим жараёнида ўқитувчи ва тала- балар ўртасида шахсга йўналтирилган ўза- ро таъсирни амалга ошириш. Тажриба ишлари натижаларига асосла- ниб, биз ушбу шароитларнинг талабаларда картографик компетенциясини шаклланти- ришга имкон берадиган аҳамиятини қуйи- дагича асослаймиз: 1). Мақсадни белгилаш, ўқув матери- алининг таркибини танлаш ва тузиш. Бу талабаларда картографик компетентлик- ни шакллантиришнинг муҳим шарти, яъни олий таълим давлат таълим стандартига мувофиқ ўқув материалларининг мазмуни- ни белгилаш, танлаш ва тузишдир. Мақсад- ларни белгилаш талабаларда картографик компетентликни шакллантиришга йўналти- рилган касбий йўналтирилган ўқитиш техно- логиясини лойиҳалашнинг муҳим босқичла- ридан биридир. 2). Ўқитишнинг махсус шакллари, ме- тодлари ва воситаларини танлаш. Ўқитиш- нинг турли шакллари ва методларидан фой- даланиш, биринчи навбатда, ўқитувчилар ва талабалар ўртасида касбий тайёргарлик- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling