2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
МЕТОДИКА
нинг маъноси ва мақсадлари яхлитлиги асо- сида яратилган ва шахсий кўрсаткичларни ривожлантиришнинг энг муҳим шарти сифа- тида иштирок этадиган ўзаро таъсирлашув ва ўзаро муносабатларнинг махсус типи би- лан тавсифланади. 3). Талабаларнинг картографик тайёр- лиги сифатини мониторинг қилиш. Ўқиш натижаларининг мониторинги ва уни баҳолаш картография ва геодезия каби умумкасбий фанларни ўзлаштириш жараё- нида талабаларда картографик компетент- лик шаклланиш даражаси ҳақида ахборот олишни таъминлайди. Бу ўқитувчига машғу- лотнинг мақсади ва мазмунини ўз вақтида аниқлаштириш, ўқитиш методлари, шакл- лари ва воситаларини танлашга бўлган ён- дашувларни қайта кўриб чиқиш орқали таъ- лим йўналишини ўзгартириш, талабаларга эса назорат натижаларини рефлекцияси асосида ўқув материалини ўзлаштирилиши тўғрилигини аниқлашга имкон беради. На- зоратнинг қуйидаги турлари қўлланилади: дастлабки, жорий, оралиқ ва якуний. Дастлабки назоратнинг мақсади тала- баларнинг ўқиганлигини бошланғич дара- жасини аниқлашдан иборат. Уни амалга ошириш учун қуйидагилардан фойдаланил- ди: 17 саволдан иборат тест топшириғи (ког- нитив мезон), 7 та топшириқдан иборат ан- кета сўрови (фаолиятли мезон), мотивация даражасини аниқлаш учун иккита анкета сўрови (мотивацион мезон). 4) Ўқитувчи ва талабаларнинг касбий йўналтирилган ўқитиш технологияларини амалда қўллашга тайёрлиги. Касбий йўнал- тирилган ўқитиш технологиясини қўллаш самарадорлигининг навбатдаги, унчалик аҳамиятли бўлмаган педагогик шароити ўқитувчи ва талабаларнинг ундан фойда- ланишга қай даражада тайёрлиги ҳисобла- нади. Шунга кўра қуйидаги иккита жиҳат ҳисобга олиниши керак: ўқитувчиларнинг интегратив тайёргарлиги ва талабаларнинг дастлабки тайёргарлиги. Касбий йўналтирилган ўқитиш техно- логиясини қўллаш шароитида талабалар- да картографик компетентликни шакллан- тиришга ўқитувчининг тайёрлигининг энг муҳим элементи бу унинг интегратив тай- ёргарлиги, яъни ўзининг соҳасини ва бошқа турдош соҳаларни, компьютер имконият- ларини ва у билан ишлаш кўникмаларини билиш; талабаларнинг билиш фаолиятини бошқариш кўникмаларига эга бўлиш ва бо- шқалар ҳисобланади. Картография, геодезия, топография каби умумкасбий фанларини касбга йўнал- тириб ўқитиш самарадорлигини белгилов- чи асосий омил - бу энг аввало, юқори про- фессионаллик билан ажралиб турадиган ўқитувчининг шахси ҳисобланади. Л.К. Гребенкинанинг фикрига кўра, ўқи- тувчининг профессионаллиги “интеграци- ялашган фундаментал билимлар мажму- аси, умумлашган кўникма ва қобилиятлар, касбий аҳамиятли ва шахсий фазилатлари, юқори даражадаги технологикликнинг мав- жудлиги, маданият ва маҳорат, педагогик фаолиятни ташкил этишга ижодий ёндо- шиш, узлуксиз ривожланишга тайёрлик" би- лан белгиланади [2]. У олий таълим муасса- саси ўқитувчисининг шахсий сифатларини тавсифлаб, фуқаролик ва ватанпарварлик, ижтимоий фаоллик, инсонпарварлик йўнал- ганлиги, юқори интеллектуал даража, би- лимдонлик, аҳлоқийлик ва маънавий етук- ликни таъкидлаган. Бизнинг фикримизча, картография, топография ва геодезия каби умумкасбий фанлари ўқитувчиларининг энг муҳим касбий сифатлари бўлиб қуйидагилар ҳи- собланади: фанни билиш, талабалар билан алоқа ўрнатиш кўникмаси, машғулотлар- да ҳамкорлик муҳитини яратиш қобилияти, яъни педагогик ва методик технологияларга таяниши. У лойиҳаловчилик, конструктив, мослашувчанлик, ташкилий, коммуникатив, ташхисловчи, амалий, баҳолаш ва рефлек- сив кўникмаларига эга бўлиши керак. Ўқитувчи касбга йўналтирилган ўқи- тиш технологиясини лойиҳалаштириши ва конструкциялаши, талабалар билан педа- гогик алоқани ташкил этишнинг мантиқий асосини яратиши, ўқитишнинг шакллари, усуллари ва мезонларини аниқлаб бери- ши, назорат ва ўзини ўзи назорат қилишни ташкил этиш учун педагогик тестлар ҳамда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling