Мавзу: Табдиркорлик фаолиятида ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш омиллари
Ижтимоий ҳамкорлик қуйидаги соҳаларда амалга оширилиши мумкин:
• аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қўллаб-қувватлаш ва унинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
• аҳолининг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни ривожлантириш;
• атроф муҳитни, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш;
• ҳар томонлама баркамол ва соғлом ёш авлодни шакллантириш, ёшларга билим бериш, уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ва касбга йўналтириш;
• оналик ва болаликни, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, соғлом оилани шакллантириш;
• фан, таълим, ахборотлаштириш, маданият ва спортни ривожлантириш;
• аҳолининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат асосларини мустаҳкамлаш;
• миллатлараро, маданиятлараро тотувлик ва фуқаролар тотувлиги ғояларини мустаҳкамлаш, кўп асрлик, анъанавий маънавий-ахлоқий ҳамда тарихий-маданий қадриятларни тиклаш ва сақлаш;
• истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Иқтисодиётнинг реал тармоқлари, жумладан, Навоий эркин иқтисодий саноат зонаси ҳамда Ангрен ва Жиззах эркин саноат зоналарининг ташкил этилиши; Хоразм вилоятида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши; Сургил кони негизида Устюрт газ-кимё комплексининг барпо этилиши; Шўртан газ-кимё мажмуаси негизида синтетик қуюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни йўл қўйишни режалаштирилиши; Навоий, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган кўпгина конлардан фойдаланишни бошланиши натижасида, айни пайтда ва келгусида муҳандис, архитектор, қурувчи, ишлаб чиқариш технологи, ишлаб чиқаришда компютер технологи, транспорт, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологи каби олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжнинг ортишига сабаб бўлди.
Бу эса, ўз навбатида, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази ва қатор манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда, шунингдек ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида юқорида номи тилган олинган йўналишдаги кадрларни тайёрлаш тизими моддий-техник базасини, профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда билим савиясини тубдан яхшиланишини тақозо этди.
Қолаверса, республикамиз саноат тармоқларидаги махсус қурилиш ташкилотларининг моддий-техника базасининг яхшиланиши, электротехника саноати, хизмат кўрсатиш соҳаси, қишлоқ хўжалиги узумчилик тармоғининг, шу билан бирга, ҳудудлар саноат салоҳиятининг ривожлантирилиши туфайли, асосан қурилиш ва коммунал, энергетика, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда ўрта-махсус маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб борди.
Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар республикамизда нафақат аҳоли бандлиги даражасини ошириш, балки уларнинг даромадлари, турмуш даражасини юксалтириш, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, олдинлари четдан импорт қилинган маҳсулотларнинг ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга замин яратди.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига соʻзсиз риоя этилишини таʼминлаш, меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш ва аёллар тадбиркорлигини қоʻллаб-қувватлаш борасида кенг коʻламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Узбекистон Хотин-қизлар қумитасининг вазифалари қайта куриб чиқилди, туман (шаҳар) хотин-қизлар қумиталари тузилмасида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш буйича мутахассис лавозими жорий этилди, Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий боʻлинмалари, Хотин-қизларни ва оилани қоʻллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди, шунингдек, “Мутабар аёл” кукрак нишони таъсис этилди, Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатларини қуллаб-қувватлашнинг янги тизими яратилди.
Шу билан бирга, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, тадбиркорлик соҳасида самарали фаолият юритиш механизмларини яратишга тусқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |