Избоскан тумани хокими ўринбосари Махалла ва оилани куллаб кувватлаш


Download 31.88 Kb.
Sana08.06.2023
Hajmi31.88 Kb.
#1463251
Bog'liq
Тошкечик МФЙ Йиллик Хисоботи 2021




Избоскан тумани хокими ўринбосари Махалла ва оилани куллаб кувватлаш
бўлимибошлиғи Қ.Акбаровга


Избоскан тумани Тошкечик МФЙда 2021 йил11ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан


Х И С О Б О Т И


Избоскан туман Тошкечик маҳалла фуқаролар йигини ўрамида3501 нафар ахоли истиқомат қилиб, шундан 1601 нафари эркаклар ва 1700 нафарини аёлларни ташкил килади. 660 та хўжалик ва 1020 нафар оила мавжуд.
1020 та оилалардан 9 нафар оилалар кам таъминланган ва эхтиёжманд оилалар, 45 нафар боқувчисини йўкотган оила, 7 нафар якка ёлгиз, 10 нафар “темир дафтар”ига киритилган олилаларимиз ва 42 нафар ёшлар дафтарида турувчи фукаролар хамда 45 нафар Аёллар дафтарига киритилдан фукароларимиз мавжуд.. Айни пайтда 3501 нафардан зиёд ахолига эга булган Тошкечик м ф й ахолиси учун муносиб турмуш мехнат шароитларини яратиш, ишчи уринларини ташкил килиш, кам таъминланган эхтиёманд ахоли билан ишлаш, ёшлар ва хотин кизларни бандлигини таъминлаш, оилавий ажримларни олдини олиш, худудни жиноятчиликдан холи худуд килиш борасида бир мунча ишлар килинмокда.Аёллар дафтарида турувчи фукароларимиздан Камчиева Зухрахонга Махкамова Замирахонга Саримсакова Улмасхонга хамда Жалилова Мукаддасхонларга хокимлик томонидан бепул духовкалар берилди.
Бу йил Президентимиз томонидан “Ёшларни куллаб куватлаш ва ахоли саломатлигини мустахкамлаш”йили деб эълон килинди. Бу борада йил давомида маҳалла фуқаролар йигинда жуда кўп ишлар амалга оширилади. Тошкечик махалла фукаролар йигинида яшовчи кам таьминланган,эхтиёжманд,ишсиз оилалардан 2021 йил давомида маҳалла худудида яшовчи кам таъминланган ва эхтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор оилалар,узоқ муддатга кетганларнинг оилалари рўйхати шакиллантирилиб химояга олинди Камбағалликдан чиқаришга олинган 105 та хонадон 11 турдаги озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланди. Бундан ташкари Президентимиз тамонидан ишсиз фукароларимизга 0,10 сотихдан ер ажратиб берилди ва 200 кгдан бугдой берилди .
Обод диёр кучасида яшовчи Камчиев Рахмат Камчиева Зузра Мамажонова Гулнора Джураева Мархабо Саримсакова Улмасхон Маматкулова Манзура Рахимова Гулнора Хакимова Малика Каримова Гулчехра ва шунга ўхшаш оилаларга пул маблаглари ва озиқ овқат махсулотлари “Саховат ва кўмак” маркази ва хомийлар томонидан берилди ва хозирда фукароларимизни шароитлари яхшиланди ва якка ёлгиз ва ногиронлиги бор фукароларимиздан 10 нафар оила темир дафтар руйхатида колдирилди .3ой давомида маҳаллада кўчаларни ободонлаштириш,хонадонларни ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш,ахоли томоркаларидан унумли фойдаланиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмокда.
2021 йил январ, февраль,март,апрель, ойлари давомида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамоилига асосланган чора-тадбирлар вакутилаётган натижаларнинг манзилли”Йўлхариталари” ишлаб чиқилди ва режа асосида иш олиб борилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди.Аҳолини “Аёллар ва Ёшлар” дафтарига киритиш билан биргаликда уларни оилавий муносабати, тиббий маданияти, муомала маданияти, қайнона-келин муносабатлари ҳам ўрганилди.
Ажрим ёқасидаги ёшлар билан алоҳида суҳбатлар олиб борилди ва яраштиришга эришилди. Джураев Наврузбек Джураев Зафарбек Саитбоева Лолахон 3 нафар фарзанди бор оилалари яраштирилди. Яна маҳалламизда никоҳланувчи ёшлар билан суҳбат дафтари ташкилланди. Тумандан ёшларга никохни тузилганлигини қайд этиш ҳақида МФЙга хабарнома берилади. Шундан сўнг ёшлар билан алоҳида суҳбатлар олиб борилди. “Оила муқаддас даргоҳ”, “Бахтли ҳаёт сари” умумий суҳбатлар олиб борилмоқда. Яна жумладан, “Келинлик илми”, ”Куёвлик бўлиш одоблари” каби мавзуларда суҳбат ва мунозаралар олиб борилмоқда.
Тошкечик МФЙ ўрамида 14 январ “Ватан химоячилари куни” фронт ортида мехнат қилган мехнат фахрийси Парпиева Майрамхон холидан хабар олинди. 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан маҳалалардаги узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан, мехр мурувватга мухтож оилалардан 12 нафар аёлларни беш юз минг сумлик хомийлар хисобидан холидан хабар олинди.
Аёлар дафтари ва ёшлар дафтарида турувчи фукароларни муаммоларини ижобий хал килиш борасида 2 сектор рахбари билан учрашувлар утказилди.
Темир дафтарда турувчи 10 нафар оилалар Вакф хайрия фонди хисобиданн озик овкат махсулотлари берилди.
Эхтиёжманд оилаларни шароитини яхшилаш максадида 2021 йил март ойида Избоскан туман хокимлиги тамонидан 50 донадан бепул жужа берилди.
Навруз байрами арафасида темирдафтарда,ёшлар дафтарида ,аёллар дафтарида турувчи фукаролардан 15 нафарига Избоскан туман хокимлиги тамонидан озик овкат махсулотларива Джураева Мархабохонга Саримсакова Улмасхонга Абдурахмонова Фотимабибига хокимлик тамонидан бепул шифер махсулотлари берилган.
Ёшлар дафтарида турувчи 41 та ёшларга "Избоскан ишонч орзучи " фермер хужалиги тамонидан 10 сотихдан ер берилди.

22 март Махалла ходимлари куни муносабати билан махалла байрам тадбири утказилди.

Тошкечик махалла фукаролар йигинида яшовчи оилалардан узок муддатга ишлаб келиш учун кетган фукаролар оилалари ва жиноятчилик буйича сухбатлар утказилди.

Тошкечик махалла фукаролар йигинида яшовчи уюшмаган ёшларни буш вактларини мазмунли утказиш учун хар хил спорт мусобакалари утказиб келинмокда


Тошкечик махалла фукаролар йигинида яшовчи ахоли уртасида томоркадан самарали фойдаланиш юзасидан учрашув ва таргибот ишлари олиб борилмокда.
Маҳалла фуқаролар йигинида “Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан кабристон ва кучаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Тошкечик махалла фукаролар йигини Шодиёна кучасида яшовчи ахоли уз мабдаги хисобидан 1600 метр йул шагалланди.
Жумладан МФЙдаги 10 га яқин темир дафтарда турувчи оилаларнинг хонадонлари ободонлаштирилмокда.Тошкечик махалла фукаролар йигинида Махалла кесимида ишчи гурҳи тузилиб кам таъминланган ва эхтиёжманд хонадонларга кирилиб ободонлаштириш таъмирлаш ишларини жамоатчилик ишлари биргаликда оилаларга керакли ижтимоий амалий ёрдам кўрсатилди. Давлатимиз томонидан ажратилган имтиёзли кредитларга эхтиёжи борларга тавсиялар берилиб, иссикхона, тикувчилик йуналишларида якка тартибда иш билан банд ахолимиз мавжудлиги купайиб бормокда. Бу билан ишсизлар сони камайтирилмокда.
Давлатимиз томонидан ажратилган имтиёзли кредитларга эхтиёжи борларга тавсиялар берилиб, чорвачилик, тикувчилик йуналишларида якка тартибда иш билан банд ахолимиз мавжудлиги купайиб бормокда. Бу билан ишсизлар сони камайтирилмокда.
Худудимизда жиноятчиликни олдини олишда кенг куламли ишлар олиб борилди. 2021 йил давомида махалламизда касддан одам улдириш уз жонига касд килиш катта кичик угирликлар содир булмади .Жиноятчиликни олдини олиш буйича махаллаларда профилактика инспектори билан профилактик сухбатлар утказилди . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиш чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ -5938-сонли Фармони асосида ишлар олиб борилмоқда. Худудидмиздаги хотин-қизларинг оилада, маҳаллада ва жамиятдаги ролини кучайтириш, меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича бирмунча ишлар амалга оширилган. Ёшларнинг миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этилмокда
Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектрда берилган топшириғига асосан маҳалла фуқаролар йигинидаги 30 ёшдан юкори бўлган аёлларни хатлови ўтказилши топширилди ва оилалар хатлов қилинмокда. “Аёллар ва ёшлар” дафтари бўйича маҳаллада ишлар олиб борилмокда. Мақсад фақат сўровномани ўтказиш бўлиб қолмай, аҳолини ҳар тамонлама ўрганиш;
1. Аҳолини ижтимоий-маиший ҳолати
2. Кам таъминланганлиги
3. Уй-жойга муҳтожлиги
4.Кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи вояга етмаган фарзандларини тарбия қилаётган аёл.
5. Боқувчисини йўқотган аёл.
6. Ёлғиз яшаётган кекса аёл.
7. Жамият ҳаётида фаол бўлмаган аёл.
8.Ўзини мустақил ҳаётий эҳтиёжларини таъминлай олмайдиган аёл ва ҳ.к
бундан ташқари яна
1.Ижтимоий тиббий ҳолат. Сурункали касалликлар.
2. Ижтимоий психологик ҳолат. Сурункали рухий касаллар.
3. Ижтимоий педагогик ҳолат. Ҳаётий кўникма.
4.Ижтимоий меҳнат ҳолати. Бандлигини таъминлаш
5.Ижтимоий хуқуқий ҳолати. Химоя ордери
6.Ижтимоий қўллаб-қувватлаш. Кредитлар ва моддий ёрдам.
Улардан аникланган муамолари , уй жой , даволаниш учун ордерлар сўраган. Шуларнинг барчаси ижобий хал қилишга харакат қилинмоқда.
1.Ободонлаштириш, таморқадан унумли фойдаланиш,Тадбиркорлик ишларини ривожланириш ва хунармандчиликни ташкил этиш.
2 Ишсиз ёшлар ва аёллар билан ишлашни манзилли олиб бориш.
3 Ишсиз Ёшлар дафтари билан ишлаш хамда уюшмаган
ахолини спорт билан шуғуллантириш спорт залларини
очиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тошкечик МФЙ Обод диёр Мардлар ва Булокбоши
кучаларида МФЙ раис ва ўринбосарлари хонадонма-
хонадон юрилиб атроф-мухит тозалиги ва ободонлаштириш
ишларини ташкил этиш, ахоли томорқаларидан самарали
унумли фойдаланиш, махаллада ишсиз бўлган фуқароларни
бандлигини таъминлаш хамда имтиёзли кредит олиб
тикувчилик қилиши, мебель ясаш, дурадогорлик билан
банд қилиб оила даромадига яхши бўлишлиги хақида
ўрганилиб тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш, замонавий , намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлокий мухитини яхшилаш, эрта никохни олдини олиш, хотин кизлар ва вояга етмаганлар уртасида жиноятчилик, уз жонига касд ва суикасдни олдини олиш буйича кучалар кесимида давра сухбатлари, йигилишлар утказиб борилди.Худуда йил давомида ўз жонига қасд ва суйиқасд қилиш бўйича салбий холатлар содир этилмади. Биз махалла ходимлари 2021 йилда хам “Менинг махалламда жиноят бўлмслиги керак” шиори остида чора-тадбирлар белгилаб олдик, махалла фаоллари ва хамкор ташкилотлар билан хамкорликда иш олиб борсакбунданда юқори натижаларга эришамиз деган умиддамиз.
Хамда 3 та кўчаларни кириб ўрганилганда чорвачилик, тикувчилик, парандачилик, хунармандчилик, савдо сотиқ ва томарқадан унумли фойдаланилгаётганлиги аниқланди.
Дарахт кўчатларидан эса 10250 та терак кўчатлари 7400 дан ортиқ бошқа мевали ва манзарали дарахтлар мавжуд.
Тошкечик МФЙ биносига Избоскан туман Прокурори З.Рустамов бошқалар таклиф этилиб “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган кредит олиш истагини билдирган хамда худуддаги иссиқ хона, тикувчилик, чорвачилик йўналишида имтиёзли кредит олиб тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар таклиф этилди. уларга Юқорида кўрсатилган рахбарлар томонидан имтиёзли кредит олиш тартиби тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Худуддаги кредит олиш истагини билдирган фуқаролар рўйхати шакллантирилган. Туман хокими “ Махаллабай” ишлаш тизими асосида, Тошкечик МФЙ худуддаги “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтарида”да турувчи 5 нафар фуқароларга имтиёзли кридит олиб берилган. “Темир дафтарда” турувчи 1 нафар оилага тикувчилик йўналишида кредит олиб берилди ва 1нафар оилага субсудия орқали иссиқхона қуриб берилди, 1 нафар оилага туман хокимлиги томонидан фойдаланиш учун тикув машинаси берилди.
Тошкечик МФЙ худудидаги бошқа кредит олиш истагини билдирган фуқароларни хужжатлари расмийлаштирилиб тайёрланиб топширишда амалий ёрдам бериб

келинмоқда.


“Тошкечик” махалла фуқаролар йиғинида 2021 йил 11-ойи давомида туман хокимлиги бошчилигидаги ишчи гурух “Махаллабай” тизими асосида Тошкечик МФЙ худудидаги хар битта хонадон ўрганилиб хатловдан ўтказилди.

Тошкечик МФЙ 11-ойи давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турган фуқаролар хонадонлари ўрганилди ва холидан хабар олинди.


Жумладан: “Аёллар дафтари”да турувчи Абдухалилова Шахноза жамоатчиликка ишга кабул килинди.
Тошкечик МФЙ худудида ахолини банд қилиш мақсадида имтиёзли кредитлар олиш, махаллалар, кўчалар, хонадонларни обод қилиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтарида” турган фуқаролар билан ишлаш ишлари давом этмоқда.
Жумладан:
Худуддаги кам таъминланган оилаларга озиқ овқат махсулотлари, 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан фронт орти қатнашчилари, Чернобиль,АЭС қатнашчилари иштирокчиларига дори дармон ва озиқ овқат махсулотлари берилиб холидан хабар олинди.

2021 йил июль ойида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтарида”турувчи 63 нафар ёшларга Чувама саховати Чувама келажаги Нишонов Омаджон мероси фермер хужаликларидан хар бирига 200 кгдан бугдой ва10 (Ўн) сотихдан такрорий экинга ер майдонлари ажратилиб берилди.


Избоскан туман МКБ томонидан Тошкечик махалла фуқаролар йиғини худудида ишсиз аёллар ва ишсиз ёшларга имтиёзли кредитлар олишга кумаклашилди ва уларга Тикувчилик йуналишлари, парандачилик бўйича тавсияномалар берилди.
“Тошкечик” махалла фуқаролар йиғини худуди кўчаларига байроклар илиниб ободонлаштириш ишлари олиб борилиб кўчалардаги дарахтларга шакл берилиб ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
“ Обод махалла” “Обод кўча” “Обод хонадон” шиори остида “Тошкечик” махалла фукаролар йиғини худудидаги барча кўчалардаги дарахтлар оқланиб, турли хил мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Хонадон таморкаларига турли хил мевали кўчатлар экилиб,саранжом саришта қилиб тозаланиб файзли хонадонга айлантирилмокда.
2021 йил 18-23 март куни махалла фукаролар йиғини худудидаги барча оилаларга арзон унлар таркатилди хамда туман газ идораси томонидан суюлтирилган газ балонлари тарқатилди.
“Тошкечик” махалла фуқоролар йиғинида РАМАЗОН ОЙИда ифторликларни оила даврасида ўтказиш санитария қоидаларига амал қилишлик тушунтириб ўтилди.
Рамазон ойи муносабати билан “Тошкечик” мфйдаги кам таъминланган 3 нафар оилаларга туман хокимлиги томонидан озиқ овқат махсулотлари,махалла фуқаролар йиғини томнидан 6 нафар эхтиёжманд,боқувчисини йўқотган,узоқ вақт бемор бўлиб ётганлар холидан хабар олиниб дуолари олинди.

2021 йил 1,5 ойда махалла фукаролар йиғини худудидаги барча оилаларга туман газ идораси томонидан суюлтирилган газ балонлари тарқатилиб келинмокда.


Тошкечик махалла фуқаролар йиғинида 75 нафар “Темир дафтари”да турувчи оилаларни шароитлари яхшиланганлиги сабабли рўйхатдан чиқарилди ва “Темир дафтар”да турувчилар 90 фоизга бажарилди.
махалла фуқаролар йиғинида 41 нафар ёшлар дафтарига олинган бўлиб, ушбу ёшларни 4 нафари иш билан банд бўлганлиги, 33 нафарига ер майдонлари берилганлиги сабабли “Ёшлар дафтари” дан чиқарилди.
Тошкечик махалла фуқаролар йиғинида 53 нафар “Аёллар дафтари”га олинган бўлиб, шундан 8 нафарига ер майдонлари берилганлиги, 12

нафари иш билан банд бўлганлиги, бокувчисини йукотгандан 12 нафарига 540 минг сумдан пул берилди,1 нафари укишга йуналтирилди 4 нафари имтиёзли кредит олганликлари 1-2 грух ногиронлиги булганларга 4 нафар 540минг сум пул берилди,ногирон фарзандлари бор 4 нафар оилаларга 540минг сум пул берилди, сабабли ўз хохишлари билан “Аёллар дафтари” дан чиқаришга эришилди.


Ахолини пахта йиғим теримида қатнашишлари оилага даромад келтирувчи манба эканлиги тўғрисида ахолига тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
2021 йил 30 октябр куни махалла фукаролар йиғини худудидаги 5 нафар оилаларга туман газ идораси томонидан суюлтирилган газ балонлари тарқатилди
2021-йил 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни муносабати билан ахолига тушунтириш ишлари олиб борилди ва Призидент сайлови кутаринки рухда утказилди.
Узбекистон Республикаси Президентининг видео селектиридаги топширигига асосан Яшил макон умуммиллий лойихаси шиори остида махалла кучалари ва хонадонларида кучат экиш аксияси ва зарбдор 40 кунлик кучат экиш акцияси утказилмокда
“Саломатлик учун беш минг қадам” шиори остида ҳар куни кеча маҳаллаларда ташаббускор нуронийлар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида пиёда юриш тадбирларини ташкил этиш йўналишида 2 та тадбир,22 нафар иштирокчи;
. 2021 йил ноябр ойида махалла фуқаролар йиғинида туман хокимлиги томонидан 9 нафар кам таъминланган оилаларга кумир ёкилгиси тарқатилди.
Махалла фуқаролар йиғинида Узоқ муддатга кетган ва келганлар билан ишлаш йўлга қўйилган бўлиб хозирда узоқ муддат бўлганларни оилалари билан, қайтганларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва сухбатлар олиб борилмоқда.
“Тошкечик” махалла фуқаролар йиғини бундан кейин хам ишларни сифатли қилиб бажариш ва ташкиллашни ўз олдиларига биринчи даражали вазифа қилиб белгилаб олишган ва бу борада ўз иш режаларини ишлаб чиққанлар.

Тошкечик махалла фуқаролар йигинида хамкор ташкилотлар билан "Ёшларни қўллаб қуватлаш ва ахоли саломатлигини мустахкамлаш”йилида келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар режалаштирилган ва шу асосида иш олиб борилмоқда.


Тошкечик мфй раиси: З Рахмонов
ОТТМбуйича уринбосари : Н Суярова
ХК буйича уринбосари: Д Отабоева
Download 31.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling