2022 университетнинг
Талабаларнинг ўз-ўзини баҳолаш ва янгилаш фаолиятида иштирокини таъминлаш учун турли усуллардан фойдаланиш
Download 1.36 Mb.
|
Ўз ўзини бахолаш ТДТУ кирилча
2.2.2. Талабаларнинг ўз-ўзини баҳолаш ва янгилаш фаолиятида иштирокини таъминлаш учун турли усуллардан фойдаланиш.
Университетда талабаларнинг ўз-ўзини баҳолаш ва университет фаолиятини такомиллаштиришда иштирок этишининг турли усулларидан фойдаланилади. Талабаларнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олинади. Ўқув жараёнининг ҳолати, талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этиш жараёнлари, шунингдек, талабалар дуч келаётган муаммолар тўғрисида доимий равишда ахборот, талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини олиш учун ТДТУ ректорининг телеграм бот канали, инстаграм ва фаcебоок каналлари орқали боғланишлари мумкин (расмий) 24 соат давомида ишлаб туради: @ТДТУ_Ректори ҳттпс://www.фаcебоок.cом/садриддин.туробжонов ҳттпс://www.инстаграм.cом/садритдин_турабджанов/ Тошкент давлат техника университети матбуот хизмати телеграм канали орқали университетда бўлаётган янгиликлар билан танишиб боришади: ҳттпс://т.ме/ТошДТУ_Матбуот_Хизмати Шунингдек, кафедра ўқитувчиларининг институт талабалар турар жойида яшовчи талабалар билан турли учрашувлари ташкил этишади. Ушбу учрашувларда университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари, доцентлари ва талабалари ўртасида университетда яратилган яшаш шароити, талабаларнинг қизиқишлари ва ҳоказолар ҳақида суҳбатлар ташкил этиб келинади. Университет талабалари ўртасида доимий равишда аноним сўровнома ўтказилиб, унинг асосида маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул бўлим томонидан олий таълим ташкилотидаги маънавий-ахлоқий муҳит, ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий фазилатлари таҳлил қилинади ва ёшлар билан ишлаш, шунингдек, Таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари томонидан назорат қилиб борилади. Университет талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020-йил 8-январдаги 23-сонли буйруғи ижроси юзасидан таълим-тарбия самарадорлигини ўрганиш, баҳолаш ва ошириш мақсадида социологик сўров ўтказилди. Ҳар йили ўқув-услубий ва маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда натижалари бўйича Илмий кенгашда ҳисобот берилади. 2020-2021 талабалар аноним сўровнома натижалари
Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling