2022 университетнинг
Манфаатдор томонларнинг иштироки
Download 1.36 Mb.
|
Ўз ўзини бахолаш ТДТУ кирилча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички пастки даража
- Иккинчи даражали манфаатдор томонлар
- Ички ва ташқи алоқаларни бошқариш.
1.4.1. Манфаатдор томонларнинг иштироки.
Талабаларнинг манфаатдор томонлар сифатидаги эҳтиёжларини тушуниш олий таълим хизматини яратиш ва тақдим этишда муҳим аҳамиятга эга. Талабалар сифатли таълим, муносиб ўқув муҳити, ишга жойлашиш кўникмалари, фаол иштирок этиш ва ҳоказоларга қизиқиш билдиради. Бу эҳтиёжларни талабаларга тақдим этаётган инфратузилма ва хизматлар орқали қондириш олий таълим муассасасининг ихтиёрида. ТДТУ мисолида манфаатдор томонларнинг асосий гуруҳлари қуйидагилардан иборат: Иш берувчилар индекси бўйича асосий даражадаги манфаатдор томонлар: Ички пастки даража: ТДТУ талабалари (шу жумладан миллий ва халқаро); Ўқитувчилар ва ходимлар (шу жумладан миллий ва халқаро); Ректоратнинг маъмурий ходимлари; Инсон ресурслари бўлими; Таълим сифатини назорат қилиш бўлими; Халқаро алоқалар; Барча факултетлар; Молия бўлими; Тижоратлаштириш бўлими; “Маънавият” бўлими; Касаба уюшмаси бўлими; Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими; Ташқи пастки даража: Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги ; “Олмалиқ КМК” АЖ; Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси; «Навоий кон металлургия комбинати” ДК; “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Ўзавтосаноат” АК “Ўзелтехсаноат” уюшмаси “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирексияси” МЧЖ «ТЕХНОПАРК” МЧЖ «АРТЕЛ Р&Д” маркази Иккинчи даражали манфаатдор томонлар: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги; Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси ; Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги; Бошқа университетлар. Ички ва ташқи алоқаларни бошқариш. Хозирги кунда Тошкент давлат техника университетида кўп босқичли таълим тизимида фаолият олиб бораётган йирик, кўп профилли университет ҳисобланади. Университетда 8 та факултет, магистратура бўлими, сиртқи бўлим, 60 та кафедра, шунингдек, университет тасарруфида 2 та филиал, 1 та академик лицей, 3 та техникум мавжуд. Университетда 67 та бакалавриат таълим йўналиши ва 71 та магистратура мутахассисликлари бўйича 20236 нафар талаба таҳсил олмоқда. Жумладан, бакалавриат таълим йўналишларида 18760 нафар (шундан, кундузги - 13726 нафар, сиртқи – 4128 нафар, иккинчи олий таълим - 287 нафар, кечки таълимда – 373 нафар хорижий талабалар 23 нафар), магистратура мутахассисликларида - 1450 нафарни (шундан 1 нафари хорижий талаба) ташкил этади. Университетда кадрлар буюртмачилари бўлган истеʼмолчи ишлаб чиқариш корхоналари ва иқтисодиёт тармоқларини талабларини инобатга олган ҳолда охирги 5 йилда асосида 21 та (“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги”, “Саноат корхоналарида инновацион лойиҳалар бошқаруви”, “Совутиш, криоген техникаси ва мўʼтадиллаш тизимлари машиналари ҳамда агрегатлари”, “Нефт ва газ саноати машина ва жиҳозлари”, “Учувчисиз авиация комплексларининг техник ва технологик эксплуатацияси”, “Пайвандлаш технологияси ва жиҳозлари”, “Амалий коинот технологиялари”, “Авиасозлик”, “Озиқ-овқат саноати машина ва жиҳозлари”, “Профессионал таълим (йўналишлар бўйича”), “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)”, “Менежмент (саноат корхоналарида инновацион лойиҳалар бошқаруви)”, “Транспорт воситалари муҳандислиги (турлари бўйича”), “Гидроенергетика”, “Бино ва иншоотлар қурилиши (нефт-газни қайта ишлаш саноати обʼектлари”, “Нефт ва газ иши (фаолият турлари бўйича)”, “Муқобил энергия манбалари (қуёш ва шамол энергетикаси)”, “Муқобил энергия манбалари (водород энергетикаси)”, “Сунʼий интелект”, “Металлар технологиялари (жараён турлари бўйича”), “Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” бакалавриат таълим йўналишлари ва 14 та (“Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги”, “Рентген техникаси ва технологияси”, “Амалий космик технологиялар”, “Кукунли металлургия, композицион материаллар, қопламалар”, “Авиация-космик воситалари билан табиий ресурсларни тадқиқ қилиш”, “Қудуқларнинг геофизик тадқиқотлари”, “Гидрогеофизика ва муҳандислик геофизикаси”, “Кончилик геофизикаси”, “Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш”, “Маркшейдерлик иши (соҳалар бўйича)”, “Пайвандлаш ишлаб чиқариши технологияси ва жиҳозлари”, “Сунʼий интелект” “Автотранспорт воситаларининг газ баллонли ускуналарига техник хизмат кўрсатиш”, “Нефт ва газ қувурлари, база ва омборларини қуриш ва улардан фойдаланиш) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Шунингдек, 100 дан ортиқ хорижий ўқув юртлари билан илмий ёки ўқув ҳамкорлиги бўйича келишувларга эга. Хорижий олий таълим муассасалари билан университетда 4 та магистратура (26 нафар) ва 11 та бакалавриат йўналишлари (246 нафар) қўшма таълим дастурлари мавжуд. 2018 йилда Хорижий олий таълим муассасалари билан хамкорликдаги қўшма таълим дастурларини мувофиқлаштирувчи бўлими ташкил этилган. Хозирги кунда жами 1090 та штат бирлиги ажратилган бўлиб, штатда 923 нафар профессор-ўқитувчилар асосий штатда 348 нафар профессор-ўқитувчилар ўриндошлик ва соатбай асосида фаолият олиб боради. Асосий штатда 395 нафари илмий даражали профессор-ўқитувчилардир. Шундан, 105 нафари фан доктори, профессорлар, 290 нафари фан номзоди, доцентлар ва фалсафа доктори (ПҳД). Ҳозирги кунда университетда асосий штатда илмий салоҳият 42,7 %ни, ўриндош ва соатбай ўқитувчиларни ҳисобга олган ҳолда 46% ни ташкил қилмоқда. Утган йилга нисбатан институт илмий салоҳияти 2 % га ошди. 2019-2021 ўқув йилида Тошкент давлат техника университетида бўлган ўзгаришлар тўғрисида маълумот
Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling