2022 университетнинг


Download 1.36 Mb.
bet5/24
Sana20.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1628106
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ўз ўзини бахолаш ТДТУ кирилча

СWОТ- ТАҲЛИЛ
Баҳолаш соҳасининг кучли ва заиф томонлари, имкониятлари ва таҳдидлари



С (Стренгҳт) – кучли томонлари

W (wеакнесс) – кучсиз томонлари

  • Битирувчиларнинг меҳнат бозорига киришини қўллаб-қувватлаш;

  • Халқаро профессор - ўқитувчиларни ишга олишда ҳамда хорижий талабаларни ўқишга қабул қилишда хизмат кўрсатиш ишларининг мукаммал йўлга қўйилганлиги;

  • Илмий тадқиқот ишларида профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва ходимларни қўллаб-қувватлаш хизматлари.

  • Молиявий мустақилликга мос салоҳиятни ошириш;

  • Хорижий талабалар сонини ошириш.

О (Оппортунитй) - имкониятлар

Т (Треат) - таҳдидлар

  • Республикадаги шлаб чиқарувчи барча корхоналар билан бирга ишлаш ва янги йўналишлар очиш;

  • Университет ўз активларини ишлаб чиқариш ва илмий лойиҳаларга боғлаш.

  • Республикада техника соҳасида рақобатчи олий таълим муассасаларининг ортиши туфайли ўқишга хужжат топширувчи талабгорлар сонининг камайиши;

  • Рақобатчи олий таълим муассасаларининг ортиши туфайли ишга жойлашишдаги муаммонинг пайдо бўлиши.


Баҳолаш соҳаси. 2.
ИЧКИ СИФАТНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИ

      1. Университет ва унинг таълим дастурларини ўз-ўзини баҳолашда, шунингдек уларни ўзгартиришда талабаларнинг иштирокини таъминлаш.

Университет талабалари ўқув режаси, фанлар таркиби, машғулотларни ўтказиш услублари ҳақида ўз фикрларини билдириш учун турли имкониятларга эга.
Биринчи навбатда университет Илмий кенгаши мажлисларида Талабалар таълим дастурлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирадилар, чунки Илмий кенгаш таркибида Ёшлар уюшмаси раиси вакили бўлган талабалар вакили мавжуд;
Иккинчидан, факултет деканлари, ўқув ишлари ва умумий масалалар бўйича проректор, ўқитувчилар, кафедра мудирларига мурожаат қилганда;
Учинчидан, университет илмий-педагогик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси”да курслар доирасида ректор ва таълимнинг турли йўналишлари талабалари ўртасида учрашувлар ташкил этиш кўзда тутилган. Ректорнинг мазкур учрашувлари билан, масалан, қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:
ҳттпс://т.ме/ТошДТУ_Матбуот_Хизмати
ҳттп://тдту.уз/
ҳттпс://www.фаcебоок.cом/садриддин.туробжонов
ҳттпс://www.инстаграм.cом/садритдин_турабджанов/
Ректорнинг университет талабалари билан учрашувида талабаларнинг ректор билан суҳбатида эркинлик ва ҳалолликни таъминлаш мақсадида ўқитувчилар иштирок этмайди. Талабалар томонидан такомиллаштириш ва янада ривожлантириш бўйича берилган таклифлар кейинги тадбирларни ташкил этишда ҳисобга олинади.

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling