4.
|
Сиз ўзингизда борини миллион долларга алмаштирган бўлармидингиз?
|
Биз ўзимизда борининг қадрига етамизми? Шопенгауэр айтганидек: «Биз ўзимизда борини жуда кам ўйлаймиз. Нуқул етишмаётган нарсалар ҳақида қайғурамиз. Сиз ҳам, биз ҳам ўзимиздан уялишимиз керак. Ҳар куни эртакдагидек гўзаллик қўйнида яшаймиз-у, бироқ буларни сезмаймиз. Агар ғам-ташвишсиз, тўлақонли яшашни бошламоқчи бўлсак, бахтсизлигимизни эмас, омадимизни худонинг марҳамати деб, ҳисоблайлик.
|
5.
|
Ўзлигингизни топинг ва ўз-ўзингиз билан бўлинг. Унутманг, ер юзида худди Сиздек иккинчи одам йўқ.
|
Ўз ақли, танаси қандай бўлса шундай бўлишини эмас, қандайдир бошқа киши бўлишга ташнадан бахсиз одам йўқ. Ташвишлардан хотиржам бўлишни истасангиз қуйидаги гапга амал қилинг: “Бошқаларга тақлид қилманг. Ўзлигингизни топинг, яратинг. Ўз-ўзингиз билан бўлинг”.
|
6.
|
Агар Сизга лимон тегиб қолса, лимонад қилинг
|
Айтайлик, биз шундай ҳолатга тушиб қолдикки, лимонад ясолмаймиз. Лекин иккита сабаб борки, нима бўлмасин биз бу ишни бажаришга уриниб кўришимиз керак. Биринчидан, биз ғалабага эришишимиз мумкин. Иккинчидан, ғалабага эришмаган тақдиримизда ҳам, манфийни мусбатга айлантиришга шунчаки уринишимиз орқага эмас, олдинга қарашимизга мажбур этади., салбий ҳиссиётларни ижобийсига алмаштиради. Бу эса ижодни шундай томонга йўналтирадики, ўтган ҳодисага аза тутиб ўтиришга вақтимиз қолмайди.
|
7.
|
Қандай қилиб икки ҳафтада тушкунликдан фориғ бўлинади?
|
“Яхшилик кимнингдир чеҳрасида табассум ёритишдир”, дейди Муҳаммад пайғамбар. Нима учун яхшилик қилган кишилар кайфиятида ажойиб ўзгариш юз беради? Чунки кимнидир хурсанд қилиш иштиёқи ўзи ҳақидаги доимий фикрларини – энг асосий сабаб бўлган хавотир, қўрқув, тушкунлик туйғуларини ҳайдайди. Агар Сиз тушкунлик кайфиятини йўқотаман, хотиржамлик ва шодлик қўйнида яшайман десангиз, ўзингиз ҳақингизда ўйламанг, бошқа кишиларга қизиқиш билан қаранг, ҳар куни бошқаларга шодлик келтирадиган қандайдир яхшилик қилишга ҳаракат қилинг.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |