25- мавзу. Бозор иқтисодиётига муҳолиф социалистик йўналиш моҳияти ва унинг тарихий тақдири
Марксизм вужудга келишининг тарихий шарт-шароитлари
Download 482.69 Kb. Pdf ko'rish
|
25-мавзу
4.
Марксизм вужудга келишининг тарихий шарт-шароитлари ХIХ асрнинг ўрталарида иқтисодий таълимотлар тарихида янги бир йўналиш - марксизм вужудга келди. К.Маркснинг номи кўпчиликда инқилоблар билан бир деб қаралади. Ҳақиқатдан ҳам бу фикрда жон бор, чунки у Ф.Энгельс билан биргаликда пролетариатнинг капитализмга қарши кураши зарурлигини исботловчи назарияга асос солди, буни тасодифий ҳол дейиш қийин, чунки шу даврда капиталистик хўжалик ривожи, саноат тўнтарилишининг айрим (Англия ва Ғарбий Европа) мамлакатларда ниҳоясига етганлиги, саноатнинг иқтисодиётда етакчи ролни эгаллаши, ишчилар синфининг жамиятдаги мавқеининг кескин ошганлиги, капиталистик жамиятнинг феодализмдан устунлиги намоён бўлиши билан бирга унинг бир қанча иллатлари ҳам мавжудлиги (ишсизлик, иш вақтининг узунлиги, маошнинг камлиги, иқтисодий инқирозлар, мулкий ва синфий табақалашувнинг тобора кучайиши, мустамлакачилик ва бошқалар) принципиал янги таълимот пайдо бўлишига асос бўлди. Ўз даврида буржуа олимлари деб аталган тадқиқотчилар (Сисмонди, Прудон, қисман Смит, Рикардо), ҳаёлий социалистлар ва бошқалар капиталистик тизимнинг бир қанча негатив томонларини очиб берган эдилар. Ана шу иллатлар бу даврда кескин кучайди, меҳнат ва капитал, ишчилар ва соҳибкорлар ўртасидаги қарама-қаршилик тобора ортиб борди. 1831-34 йиллар Францияда Лион тўқувчилари, 30- 40 йилларда Англиядаги вуддистлар ва чартистлар ҳаракати ишчилар синфининг мустақил синф сифатидаги чиқишлари эди. 1844 йилда Силезия тўқувчиларининг қўзғолони Германиядаги инқилобий ҳаракат даракчиси бўлди. 1848 йилда буржуа инқилоби туфайли марксизмнинг вужудга келиш жараёни янада кучайди. Аввалги даврдаги иқтисодий талаблар аста-секин сиёсий тус ола бошлади. Вужудга келган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий шароит ва аввалги даврдаги бир қанча иқтисодий ғоялар асосида, биринчи навбатда классик иқтисодий мактаб, утопик социализм таълимотлари туфайли марксизм шаклланди. Капиталистик тузум, ҳозирги давр тили билан айтганда бозор иқтисодининг бекаму-кўст эмаслиги, унинг ижобий томонлари билан бирга ҳал этилиши шарт бўлган муаммоларининг ҳам мавжудлиги янги иқтисодий таълимот пайдо |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling