25- мавзу. Бозор иқтисодиётига муҳолиф социалистик йўналиш моҳияти ва унинг тарихий тақдири
К.Маркснинг иқтисодий таълимоти
Download 482.69 Kb. Pdf ko'rish
|
25-мавзу
5.
К.Маркснинг иқтисодий таълимоти Унинг бош иқтисодий асари «Капитал» бўлиб, унда асосий иқтисодий ғоялари илгари сурилади (1-жилди 1867 й. нашр этилган). Маркснинг иқтисодий меросида классик мактаб ғоялари асосийдир. Бу олимнинг тадқиқот предметида иқтисодиётда ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларнинг таҳлили устувордир. В.Петти тадқиқотларига баҳо бериб, ишлаб чиқаришнинг буржуа муносабатларининг ички алоқалари ўрганиши таъкидланади. Тадқиқот услуби бошқа олимлардан кескин фарқ қилмайди, иқтисодий жараёнлар сиёсат ва давлатга нисбатан устувор ҳисобланади, аммо капитализм ва шунга мувофиқ хўжалик юритишнинг бозор механизми ўткинчи деб қаралади. Базис ва устқурма тўғрисидаги концепция олим методологияси марказий ўринни эгаллайди. Унга кўра ишлаб чиқариш етакчи ҳисобланади формациялар тўғрисидаги фикрда эса капиталистик жамиятнинг ўткинчилиги кўрсатилади, бунга асосий сабаб ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулк ва бозор анархиясидир. Янги жамият социализм ва коммунизм бўлиб, унда ишлаб чиқариш воситалари хусусий ўзлаштириш объекти бўлмайди. Синфлар тўғрисидаги назарияда синфий кураш масаласи асосийдир, бунда капиталистлар ва ишчилар синфи ҳисобга олинади, учинчи синф тўғрисида шу нарса айтиладики, мамлакатнинг индустрлашиб бориши туфайли рентанинг даромад сифатидаги аҳамияти камайиб боради. Капиталга нисбатан ишчиларни эксплуатация қилиш ва ишчи кучи устидан хокимият ўрнатиш воситаси сифатида қаралади. Капитализмдаги ва демак, бозор муносабатидаги қарама-қаршилар капитал билан боғланади. Ундан ташқари капитал товарни ишчи кучи билан бирлаштириб, ўсиб борувчи қийматга айланади. Қўшимча қиймат билан капитал ўзаро чамбарчас боғлиқлиги кўрсатилади. Фақат қўшимча қиймат яратувчи ёки капиталнинг ўз-ўзидан ўсишга хизмат қилувчи ишчигина унумли бўлади деб баҳо берилади. Капиталнинг органик тузилиши тўғрисидаги ғоя «янгилик» бўлиб, асосий ва ўзгарувчи капиталнинг нисбати -С/V га тенлаштирилади. Бундан эксплуатация нормаси (қўшимча қиймат нормаси)-қўшимча қийматнинг ўзгарувчан капиталга нисбати сифатида қаралади (А. Смит ва Д. Рикардоларда капитал асосий ва айланма қисмларга бўлинган). Бу ерда асосий капитал (машина, асбоб-ускуна, хомашё....) қўшимча қиймат яратмайди. Капиталнинг жамғарилиши саноатнинг марказлашуви ва концентрация билан боғланади, бу эса ишсизлик (резерв) кучайишига олиб келади, бундай жамғарилишнинг абсолют, умумий қонуни деб аталади. К.Марксда қийматнинг меҳнат назарияси тўғрисида тўла маълумот берилади, қийматнинг меҳнат сарфлари билан ўлчаниши бирдан-бир тўғри деб қаралади. Аммо талаб ва таклифга кўра, товар баҳоси қийматга нисбатан ошиши ва камайиши мумкин. «Ишлаб чиқариш баҳоси» концепцияси илгари сурилиб, қийматга қиёс қилинади (харид баҳоси билан тенглаштирилади). Оддий товар ишлаб чиқаришда (то бозор иқтисодиёти) ва капитализмнинг дастлабки даврида баҳолар қиймат қонуни билан тартибга солинар экан. Ривожланган капиталистик иқтисодиётида эса баҳо А.Смит бўйича табиий баҳо, Д.Рикардо бўйича ишлаб чиқариш баҳоси (ёки қиймати), физиократлар бўйича зарурий баҳо деб қаралади. Узоқ муддат давомида ишлаб чиқариш баҳоси таклифнинг зарурий шартидир. Маркснинг бу ғоясига Кондратьев «меҳнат назариясининг юқори шакли» деб баҳо берилади. Марк Блауг фикрича, марксистларнинг қарашалари шунга бориб тақаладики, агар биз қийматнинг меҳнат назариясидан бошламасак, капиталистлар меҳнат жараёнида иштирок этмасдан туриб, умумий маҳсулотнинг бир қисмини ўзлаштиришни исботлаб бера олмаймиз (яъни эсплуатация манбаи йўқолади). Пул назарияси Рикардо - Милл ғояларига амал қилинади аммо пулнинг миқдорий назарияси инкор этилади. Бунда маълум давр давомида савдо оборотлари ва пул массаси оборотлари (айланмаси) доимий эмаслиги далил қилиб кўрсатилади. Маркснинг қўшимча қиймат назарияси асосий бўлиб, унинг вужудга келиши қуйидагича «исботланади» (классик мактаб ғоялари бўйича ҳамма нарса ўз қимматида сотилади ва шу қимматда олинади, яъни ортиқча нарса юзага келмайди). Меҳнат аниқ миқдорий ўлчовга эга, ишчи кучининг қимматини баҳолаш эса - бу катта даражадаги муаммодир, ҳамда феъл-атвор ҳолати ва колектив ва психология ( руҳи) томонидан аниқланади. Шу сабабли қўшимча қийматнинг манбаи бўлиб, фақат ўз ишчи кучини сотаётган унумли ишчиларнинг «ҳаққи тўланмаган меҳнат» ҳисобланади. Бу «зарурий» ва «қўшимча» иш вақтидаги жараёндир. «қўшимча вақт» ва «қўшимча меҳнат» билан «қўшимча даромад» юзага келади. «Унумли меҳнат» тўғрисидаги физиократлар томонидан ишлаб чиқарилган. Маркс бу ғояни ривожлантириб шундай қисқача хулосалар чиқаради: биринчидан, агар меҳнат «мутлоқ» бўлмаган шаклдаги қўшимча қийматни, яъни «нисбий қўшимча қийматини» яратса (бу тирикчилик воситалари қиймати (қиймати) арзонлашувига олиб келади); иккинчидан, унумли меҳнат муомала соҳасида эмас, ишлаб чиқариш соҳасида қўшимча қиймат яратгандагина унумли бўлади. Даромадлар тўғрисида фикр юритиб, ёлланма ишчилар ўз «кучини» сотиб капиталистдан оладиган ҳақдир (бу ерда «ишчи кучи» иш ҳақига алмаштирилади), ваҳоланки класик мактаб вакиллари бўйича меҳнат учун иш ҳақи берилади. Бу назарияга кўра, иш ҳақи ишчи ва унинг оиласи ҳаётини таъминлаш учун зарур товарларга эквивалентдир. Унинг миқдори ишлаб чиқаришни механизациялаш ва технологик жиҳозлаш даражасига боғлиқ, бу эса охирги оқибатда иш ҳақи ўсиши учун тўсиқ бўлади, чунки техник-иқтисодий тараққиёт доимий ортиқча ишчи кучини яратади. Капиталист ва ишчи ўртасидаги алмашув муносабатлари ишчи зиёнига бўлади. Ҳеч вақт реал иш ҳақи меҳнат ишлаб чиқариш кучлари ўсишига мутаносиб равишда ўсмайди. Эркин рақобат иқтисодиёти шароитида ишчилар касаба қўмиталарига суянган ҳолларда ҳам бу шароитни ўзгартира олмайдилар. меҳнат унумдорлиги ўсиши туфайли, товар ва хизматлар қийматининг пулдаги ифодаси пасайиб бориши оқибатида ишчилар томонидан сотиб олинадиган товарлар баҳосининг ҳар доим адекват пасайишига олиб келади, бу эса ишчилар аҳволининг доимо ёмонлашувидир. Фойда ва фойда нормаси. Бу даромад шакли соҳибкор томонидан эксплуатация ёрдамида пайдо бўлади; Рикардодаги фойда нормаси эмас, бошқа қўшимча қиймат нормаси, ҳатто эксплуатация нормаси тўғрисида фикр юритилади. Корхона ёки соҳадаги қўшимча қиймат ҳиссаси ўзгарувчи капитал ва меҳнат ҳиссаси қанча кўп бўлса, шунча кўп бўлади, капиталнинг органик тузилишида (С/V) доимий капитал ҳиссаси кам бўлса, демак, корхона қанчалик машина ва бошқа техникалар билан яхши қуролланган бўлса, шунча кам бўлади. Қўшимча қиймат нормаси ва фойда нормаси ўртасидаги фарқ шундан иборатки, биринчиси Узгарувчи (V) капиталга нисбат шаклида, иккинчиси эса умумий капитал (C+V)га нисбат шаклида бўлади. Фойда нормаси пасайиб бориш тенденциясига эга (Рикардо-Милл бўйича ҳаёт учун зарур маҳсулотларга баҳо ошуви, демографик омиллар, тупроқ унумдорлиги пасайиши ва бошқалар), аммо Маркc бўйича бунинг сабаби капиталнинг органик тузилиши (С/V)да ўзгарувчан (V) капиталнинг ҳиссаси камайиши ва, демак, капиталнинг жамғарилиши билан боғлиқ. Эксплуатацияни кучайтириш (ёки қўшимча қийматни ошириш) нинг йўллари 2 та, иш соатлари оширилади (абсолют) ёки меҳнат унумдорлиги орттирилади (нисбий). Маркс Сениорнинг «Сўнгги соат назарияси»ни қаттиқ танқид остига олади (юқорида берилган). Бу ғоя умуман янгилик эди. Рикардо бўйича фойда нормасининг пасайиш тенденцияси машиналарнинг такомиллашуви (техник кашфиётлар) ва агрономия фанидаги янгиликлар туфайли ўзгариб (тўхтаб-тўхтаб) туриши мумкин бўлса. Маркс бўйича бу жараён капитализмни ўз ичидан емирмагунча давом этаверар экан. Рента тўғрисидаги назария Д.Рикардоникидан фарқ қилмайди, аммо дифференциал рента билан абсолют рента ҳам борлиги айтилади. Сўнгги рента қишлоқ хўжалигидаги капитал органик тузилишини пастлиги (С/V) ва ерга хусусий мулк борлиги билан изоҳланади. Хусусий ер эгаси ижарачи-фермердан рентанинг табиий даражасидан юқорироқ ижара ҳақи талаб қилиб олиш имконига эга бўлади. Такрор ишлаб чиқариш назариясида Маркс такрор ишлаб чиқаришнинг ўз схемасини илгари суради. Аввалги (Смит-Сей) муаллифлар бўйича, ялпи миллий маҳсулот жамият синфларининг даромадлар суммасига тенг деб қаралади. Марксда эса иқтисодиёт икки тармоққа бўлиб қаралади: ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол моллари; кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш таҳлил этилади (Ф.Кэнеда оддий такрор ишлаб чиқариш). Маркснинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш схемаси фан тарихида иқтисодий ўсишнинг биринчи математик модели деб ҳисоблаш мумкин. Маркс иқтисодий инқирозларнинг аввалги намоёндалари ( Сисмонди, Мальтус ва б.) фикрини таҳлил этади ва хатоларини кўрсатиб беради. Йирик ишлаб чиқариш туфайли истеъмолнинг пасайиши оқибатидаги инқирозлар, уларни тугатиш учун «учинчи шахслар» (Т.Мальтус) зарурлиги тўғрисидаги ғоялар янада чуқурлаштирилади. Маркснинг «Капитал» асарида инқирозлар назариясидан кўра, муқаррар умумий ортиқча ишлаб чиқариш даврига олиб келувчи капиталнинг ( сабаб-оқибат) жамғарилиши ва капитализмда даромадларнинг тақсимланишига баҳо беради. Ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари бозор иқтисодиёти стихияси билан боғланади. Хўжалик анархияси ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги номувофиқлик туфайли юзага келади, реализация муаммоси кучаяди. Сей қонуни танқид қилинади. Маркснинг ёзишича, ҳар бир одам бир нарса сотгани учун, уни дарҳол сотиб олиши мажбур эмас. Бу эса ортиқча ишлаб чиқариш инқирозига олиб келиши мумкин, чунки умумий харажатлар умумий даромаддан кам бўлади. Циклик ўсишнинг моддий асослари таҳлил этилиб, асосий капиталнинг (ҳар 5-10 йилда) янгиланиб туриши билан боғлиқ деб кўрсатилади. Маркс бўйича иқтисодиёт таркибининг ўзгариши янги инвестиция ва янги иш жойлари пайдо бўлиши билан рўй беради, бу жараён фойда нормаси пасайгунча давом этади, кейин меҳнат резервлари армияси ўсади, иш ҳақи пасаяди ва инқироз шароити пайдо бўлади. Download 482.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling