26-мавзу инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари


Download 1.45 Mb.
bet2/11
Sana12.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1265164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
26-МАВЗУ

1934 йилда М.Протодьяконов капитал қўйилмаларнинг нисбий иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичи сифатида харажатларни изоҳлашишини ҳисобга олиниши билан аниқланадиган, қурилиш - эксплуатация харажатларида келтирилган миқдорни таклиф қилади. Ушбу кўрсаткич бир қатор камчиликларга эга бўлса ҳам бозор иқтисодиётига ўтиш давригача инвестиция лойиҳалари қиёсий самарадорлигинининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланган.

  • Капитал қўйилмаларнинг самарадорлиги назарияси ва амалиёти ривожига академик Хачатуров.Т.С катта ҳисса қўшган. У 40-йилларнинг охирида капитал қўйилмаларнинг умумий (абсолют) самарадорлиги тушунчасини киритган ва уни миллий даромаддаги ўсишнинг, ушбу ўсишни юзага келтирган капитал қўйилмаларга нисбати орқали аниқлашни таклиф этган.

Кўрсатилган соҳадаги илмий ишланмалар орасидан, асосийлари сифатида мажбурий нормалар ва қоидалар мақомига эга бўлган қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • СССР ҳалқ хўжалигида капитал қўйилмалар ва янги техника иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг намунали методикаси(1960 й.).
  • Капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг намунали методикаси(1969й).
  • Капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг намунали методикаси (1980й).
  • Капитал қўйилмалар самарадорлигини аниқлаш методикаси (1988й).
  • Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш ва уларни молиялашга танлаб олиш бўйича методик тавсиялар (1994).

Тайёрланган ишланмалар инвестицилар иқтисодий самарадорлигини баҳолашда тармоқлар бўйича низомлар ва йўриқномалар тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилади. Уларга асосланган ҳолда

Тайёрланган ишланмалар инвестицилар иқтисодий самарадорлигини баҳолашда тармоқлар бўйича низомлар ва йўриқномалар тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилади. Уларга асосланган ҳолда

  • «Қурилишда капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича йўриқнома (С.Н.423-71)»,
  • «Темир йўл транспортида капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича йўриқнома» (1973),
  • «Дарё транспортида капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича йўриқнома» (1974й),
  • ҳамда лойиҳавий ечимларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш бўйича кўрсатмалар ва методик тавсиялар худди шундай ишлаб чиқарилган.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling