26-мавзу инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари


Ҳозирги кунда инвестицияларнинг тузилмавий шаклланишини қуйидаги турларга ажратадилар


Download 1.45 Mb.
bet4/11
Sana12.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1265164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
26-МАВЗУ

Ҳозирги кунда инвестицияларнинг тузилмавий шаклланишини қуйидаги турларга ажратадилар.

1. Технологик тузилма.

2. Такрор ишлаб чиқариш тузилмаси.

3. Тармоқлараро тузилма.

4. Ҳудудий тузилма.

Инвестициянинг технологик тузилмаси –

  • бу қурилиш-монтаж ишларини бажариш, асбоб-ускуналар, машиналар ва бошқа меҳнат воситаларини сотиб олиш ҳамда лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича харажатларнинг ўзаро фоизлардаги нисбатидир.
  • Иқтисодий жихатдан фойдалироқ бўлиб шундай тузилма ҳисобланадики, унда қурилиш-монтаж ишларига харажатларнинг улуши камайиб боради ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига кетадиган харажатлар қисми нисбатан тезроқ ўсиб боради. Бироқ технологик тузилма яратилаётган асосий фондларнинг характери ва қурилиш тармоғига сезиларли даражада боғлиқ.

Инвестицияларнинг технологик таркиби, %

Инвестицияларнинг такрор ишлаб чиқариш тузилмаси

  • янги қурилишларга қилинаётган харажатлар билан, фаолият юритаётган корхонани реконструкция қилиш, кегайтириш ва техник қайта қуроллантириш харажатлари орасидаги, шунингдек, асосий фондларни эскириши сабабли чиқарилишини қоплаш харажатлари ўртасидаги ўзаро нисбатни ўзида акс эттиради.
  • Инвестицион сиёсат қайта таъмирлашга, фаолият юритаётган корхоналарни техник таъмирлаш ва кенгайтиришга ажратилаётган харажатларини кўпайтиришга, янги қурилишни улушини эса қисқартиришга сезиларли бурилиш қилмоқда, ваҳоланки, янги қурилишларсиз илмий-техника тараққиётига ва рақобатбардош замонавий кўринишдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришиш қийин.

Инвестицияларнинг такрор ишлаб чиқариш таркиби, %

Тармоқлараро тузилма

  • иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ўртасида ва уларни ичида инвестицияларнинг тақсимланишини фоизларда акс эттиради.
  • Масалан, инвестицияларнинг умумий ҳажмидан саноатни, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва алоқа, қурилиш индустриясини ривожлантиришга йўналтирилган улушлари - бу тармоқлараро тақсимланиш ва капитал қўйилмалар тузилмаси; саноатга киритилаётган капитал қўйилмаларнинг умумий хажмидан машинасозлик, кимё, ёқилғи саноати, қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга сарфланадиган улушлари – бу инвестицияларнинг тармоқлар ичидаги тузилмаси.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling