26-мавзу инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари


Капитал қўйилмаларни «самара» ва «самарадорлиги» тушунчаларини ажрата олиш керак


Download 1.45 Mb.
bet6/11
Sana12.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1265164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
26-МАВЗУ

Капитал қўйилмаларни «самара» ва «самарадорлиги» тушунчаларини ажрата олиш керак.

Капитал қўйилмаларни «самара» ва «самарадорлиги» тушунчаларини ажрата олиш керак.

  • самара ўзида капитал қўйилмаларни амалга ошириш натижасини акс эттирса,
  • самарадорлик шу натижа билан асосий ҳаражатлар ҳажмини таққослашни акс эттиради.
  • Самара ишлаб чиқаришга оид ва иқтисодий бўлиши мумкин. Биринчисини кўпинча, маҳсулот ишлаб чиқаришининг ошиши билан ёки натурал шаклдаги маҳсулот бирлигига кетган ҳаражатларнинг камайиши билан боғлашади, иккинчиси эса қийматга оид томонини ифодалайди, масалан ялпи маҳсулот ўсиши, даромадлар ўсиши, ишлаб чиқариш ҳаражатларининг маълум бир миқдорда камайиши - бу иқтисодий самара ҳисобланади.

  • Самара капитал ҳаражатларнинг миқдори билан, ҳам натурал, ҳам қиймат шаклида таққосланиши мумкин. Самарани натурал шаклда ифодалашда фақатгина бир маҳсулот бирлигига кетган капитал харажатларнинг миқдорини кўрсатиш мумкин. Бу эса уни капитал сиғимидир, қиймат кўриниши эса капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини характерловчи кўрсаткичлар ҳисобланади.

Капитал қўйилмаларни иқтисодий самарадорлигини аниқлайдиган асосий тамойиллар:

  • Капитал қўйилмаларнинг иқтисодий самараси масаласига, жами ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги муаммосининг таркибий қисмидек қаралиши.
  • Капитал қўйилмалар самарадорлигини аниқлашда ва унинг йўналишини танлашда иқтисодиёти нуқтаи назаридан ёндашув.
  • Истиқболдаги омилларни ҳисобга олиш.
  • Қўйиладиган иқтисодий масаланинг характеридан қатъий назар ҳисоб-китоб методини қўллаш ва самаранинг харажатлар билан бир ўлчовда олиниши.
  • Капитал қўйилмаларни иқтисодий самаралигини аниқлашдаги энг муҳим талаблардан бири иқтисодиёти нуқтаи назаридан ёндашувдир. Капитал қўйилмаларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган қарорлар нафақат ушбу ишлаб чиқариш тармоғи, ташкилот, бирлашма учун самарали бўлиши керак, балки у бутун иқтисодиётининг самарадорлигини ошириш учун ҳам хизмат қилиш керак.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling