26-мавзу. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш
Download 0.84 Mb.
|
26-Qishloq xo\'jaligi mahsulotlarini quritish va issiqlik ishlov beriuvchi elektrotermik qurilmalar docx
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭЛЕКТР ТЕРМОРАДИАЦИЯЛИ, ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ ВА КОМБИНАЦИЯЛАШГАН ҚУРИТГИЧЛАР
ρd2 d1 τ
(14.1) Бу-ланадиган намлик миқдори Mбунда -хавонинг М W1 W2 в 100W 2 ( 2 1 ) / 2 га мос келувчи зичлиги. (14.2) d1 ва d2-хавонинг қуритиш бошланиши ва охиридаги намлиги. d1, T0 ва 0 га d2, T2қT1-(3-4) K мос келади. d1 ва d2 нинг сон қийматларини L-d диаграммадан аниқлаш мумкин. Электр калорифернинг қуввати қуйидаги формуладан аниқланади: Р Lρi1 i0 ηηk (14.3)
бунда i1ва i2- хавонинг i-d диаграммадан аниқланадиган калориферга кириш ва чиқишдаги солиштирма энтальпияси, ,k- системанинг ва хаво узатгичларнинг ФИКи. ЭЛЕКТР ТЕРМОРАДИАЦИЯЛИ, ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ ВА КОМБИНАЦИЯЛАШГАН ҚУРИТГИЧЛАР Электр терморадиацияли қуритгичларда ишлов бериладиган махсулотга иссиқлик инфрақизил нур манбаидан узатилади. Инфрақизил нурли қуритгичнинг конвектив қуритгичларга нисбатан афзаллиги анчагина юқори (ўнлаб марта кўп) иссиқлик оқими хосил қилиши ва оқибатда махсулот ичида намликни бу-латиш жадаллашишидир. Жадал инфрақизил нурли қизитиш инфрақизил нурларни яхши ютиш хусусиятига эга бўлган материаллар учун қўлланилади, бунда қуритиладиган махсулот қалинлиги инфрақизил нурлари кириб бориш чуқурлигидан кам бўлмаслиги керак, акс холда махсулот ичи ва юзаси орасидаги харорат фарқи хисобига қуриш жараёни секинлашади. Лак-бўёқ қопламаларини, газмолларни, қо-озни, электр изоляциясини, донни, гуручни, писта ва сабзавотлар уру-ларини, гранулланган озуқаларни терморадиацияли қуритиш кенг тарқалган. Терморадиацияли қуритгичлар даврий ва узлуксиз ишлайдиган, стационар ёки кўчма бўлиши мумкин. Станционарлари конструктив жихатдан камерали ёки туннел кўринишида бўлиши мумкин. Қуритиладиган материал вагонеткаларда, лента ёки конвейерларда харакатланади (14.5,а-расм). Бундай қуритгичлар иссиқлик изоляцияли ёпиқ ёки очиқ бўлиши мумкин. Радиацияли қуритиш материал юзасини кучли қизиши билан кечади, натижада намликни чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи парда хосил қиладиган юқори харорат градиенти юзага келади. Шунинг учун инфрақизил нурлар узилишлар билан берилади, нур берилганда юза қизийди ва намлик бу-ланади, танаффус вақтида ички намлик юзага томон харакатланади.
Юқори частотали қуритгичлар-бу диэлектрик қизитиш ускуналари бўлиб, уларда материалнинг бутун хажми бўйлаб энергия узатилади. Махсулот ички қисмлари тез қизиганда ташқарига йўналган харорат ва босим градиентлари хосил бўлади, бу эса намликнинг махсулот ичидан ташқарига миграциясига имкон яратади ва қуриш жараёни кескин тезлашади. Конвектив қуритишга нисбатан ЮЧ қуритиш тезлиги ўн, юзлаб марта юқори. Бошқа турларидан фарқли ўларок, ЮЧ қуритиш махсулот ёрилмасидан ва юзасида қобиқ хосил бўлмасдан қуришини таъминлайди. Юқори частотали қуритгич таркибига (14.5,б-расм) юқори частотали ток генератори, ишчи камера (қизитиш камераси), махсулот юклаш бункери, махсулотни тўкиш қурилмаси киради. Ишчи камера коаксиал электродли конденсатор кўринишида бўлади. Ички электродга генератордан юқори кучланиш берилади, ташқи электрод эса ерга уланади. Бункердаги дон ишчи камерага тўкилиб, ЮЧ токлар хисобига қизийди, қуритилади ва совутиш камерасига узатилади. ЮЧ токлар генератори ва ЮЧ қуритгич ишчи камераси махсус тавсияларга асосан танланади. Дон қуритиш учун 10...12 мГц частотадан фойдаланилади. Ускунанинг қуввати иссиқлик хисоблари асосида аниқланади. ЮЧ қуритишнинг энергия сарфи (кг) бу-латилган намлик учун 1,8 3,5 кВт соатга тенг. Терморадиацияли ва юқори частотали қуритишда энергия сарфи нисбатан юқори бўлганлиги сабабли уларни бошқа қуритиш усуллари (конвектив, термо қуритиш) билан бирга бажариш иқтисодий самаралидир. Масалан, комбинациялашган ЮЧ қуритгичда дон қуритганда донни қизитиш ва намликни юзага чиқариш юқори частотали майдон хисобига, юзадаги намликни бу-латиш конвекция хисобига амалга оширилади. Бунда қуриш бир текис, электр энергияси сарфи ЮЧ қуритишга нисбатан қарийб икки баробар кам бўлади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling