26-мавзу. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш


Download 0.84 Mb.
bet3/7
Sana08.05.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1445130
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
26-Qishloq xo\'jaligi mahsulotlarini quritish va issiqlik ishlov beriuvchi elektrotermik qurilmalar docx

МЕВА ҚУРИТИШ УСКУНАЛАРИ

Қуритиш-меваларни қайта ишлашнинг асосий усули бўлиб, бунда махсулотнинг юқори сифати сақлаб қолинади ва узоқ сақланиши таъминланади.


Конвектив қуритиш қуритгичлардаги мевалар орқали электр калориферларда 50....900С гача қизитилган хавони ўтказиш хисобига амалга оширилади, Бунда энг юқори харорат қуритиш бошланишида таъминланади.
Камерали, туннелли ва зонали куритгичлар кўпроқ тарқалган.
Камерали электр қуритгичларда тўр идишига жойлашган мевалар қуритилади.
Тунелли қуритгичлар (14.3-расм) транспорт тележкаларига бир неча қават юпқа қилиб жойлаштирилган махсулотларни қуритишга мўлжалланган. Иссиқ хаво эркин харакатланиши учун мевалар солинган идишлар орасида жой қолдирилган. Калориферда қизитилган хаво
вентилятор орқали туннелга узатилади. Буриладиган тўсиқлар (шиберлар) ёрдамида камерада хаво текис тарқалади.



14.3-расм. Туннелли конвектив электр қуритгич: 1-вентилятор; 2-калорифер; 3 ва 6-хаво узатгичлар; 4-тўр идишли тележкалар; 5-қуритиш камераси.

Камерали, туннелли электр қуритгичлар махсулотни бирданига жойлаштириш ва қуритишга мўлжалланган. Калорифернинг белгиланган қуввати 42 кВт, махсулотлар қалинлиги 0,5м бўлганда узатиладиган хаво миқдори 4000 м3-соат, Электр энергияси сарфи 1 кг қуритилган махсулот учун 5,3...5,6 кВт.соат.


Иссиқ иқлимли мамлакатларда етиштириладиган ўрик ва узумни қуритишда улардан юқори сифатли махсулот олиш ва энергияни тежаш мақсадида туннелли қуритгичдан хам фойдаланилади.(14.4-расм).
Унинг асосий афзаллиги махсулот узатиш жараёни узлуксиз бўлиб, қуритиш вақтидаги иссиқ хаво махсулотга перпендикуляр йўналтирилиб, тележкалар камера бўйлаб сурилиб бориши хисобига махсулотга юқоридан ва пастдан таъсир кўрсата олади. Натижада махсулот бир текисда қурийди, хаво оқими йўналиши ўзгариб туриши натижасида зоналарда 90-80-70-600С харорат таъминланади. Бу эса юқори сифатли махсулот олишга имкон беради.
14.4-расм. Зонали электр қуритгич.1- вентилятор; 2-калорифер; 3-қуритиш камераси; А,Б,В,Г-зоналар; 4-тўр идишли тележкалар.

      1. Актив шамоллатиш ва Қуритиш ускуналари электр Хаво Қизитгичлари Қувватини хисоблаш

Электр хаво қизитгич қувватини хисоблашнинг асосида қуритиш ускунасининг материал ва иссиқлик баланси ётади.
Актив шамоллатиш ва қуритиш ускуналарини хисоблаш электр калорифернинг қувватини ва вентиляторнинг унумдорлигини қуйидаги дастлабки шартлар асосида аниқлашни кўзда тутади: М-қуритиладиган материалнинг массаси, W1-бошлан-ич ва W2-охирги намлиги, атмосфера хавосининг калорифердаги кириш харорати Т0 ва намлиги ва қуритиш вақти-.
Вентиляторнинг унумдорлигини қуйидаги формуладан аниқлаш мумкин.

L 1000Mв

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling