26-мавзу. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш


Download 0.84 Mb.
bet2/7
Sana08.05.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1445130
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
26-Qishloq xo\'jaligi mahsulotlarini quritish va issiqlik ishlov beriuvchi elektrotermik qurilmalar docx

ДОН ВА ЎТЛАРНИ АКТИВ ШАМОЛЛАТИШ УСКУНАЛАРИ
Донлар актив шамоллатилганда уларни қизиб кетиши, яраланиши каби жараёнларни олдини олиш мумкин. Кўпинча бу жараёнлар дон уюмлари ва махсус бункерларда амалга оширилади.
Донлар хаво тарқатиладиган каналлар устига 1,0...1,5м қалинликда ёйилади ва совуқ ёки калориферда иситилган хаво ёрдамида шамоллатилади. (14.1,а-расм). Бу холатда доннинг ўз-ўзидан қизиб кетишининг олди олинади.
Саноатда белгиланган қуввати 26 кВт (шу жумладан, қизитгичлар қуввати 16кВт) ли ВПЭ-6А хаво қизитгичлар ишлаб чиқарилади. Уларнинг хаво узатиш унумдорлиги 6 минг м3-соатгача, агрегат бино ташқарисида жойлаштирилади ва хаво узатгичлар орқали хаво тарқатгичлар билан уланади. Бир вақтнинг ўзида 18м2 майдондаги қалинлиги 1,5м бўлган донни шамоллатиш мумкин.
Хаво қизитгичнинг калорифери уч секцияга уланган 32та трубкали электр қизитгичдан ташкил топган бўлиб, бу қизитиш қуввати технологик талаблар асосида хаво хароратини ўзгартириш имконини беради.
Актив шамоллатиш бункери (14.1.б-расм) орали-ига дон тўлдириладиган иккита коаксиал (тешикли) цилиндрлардан 2,5 ва 6 ташкил топган. Ички цилиндрга вентилятор 7 ёрдамида хаво узатилади, у дон қатламини радиал йўналишда оралаб ўтиб, ортиқча намликни олиб чиқади. Ички цилиндрдаги поршен-тиқин 4 бункернинг дон тўлдирилмаган қисмига хавони ўтказмайди.

14.1-Расм. Донни актив шамоллатиш схемаси: а-бино ичидаги дон уюмларини; б-шамоллатиладиган бункерларда: 1-хаво тарқатгич канал; 2- бино ичида уюм қилиб қуйилган дон; 3-ВПЭ-6А агрегати;4-поршен-тиқин; 5 ва 6-ички ва ташқи тешикли цилиндрлар; 7-вентилятор; 8-электрокалорифер.


Поршеннинг холати дон қатламнинг баландлигига мос равишда ростланади.
Шамоллатиладиган бункерда 65% дан юқори намликдаги хаво икки секцияли электрокалориферда 85...60С га қизитилади.
Кўпроқ БВ-25, БВ-40 ва К878 (Германияда ишлаб чиқарилган) си- ими 25; 40 ва 29т ва белгиланган қуввати 29,5; 47,5 ва 25,5 кВтли (жумладан электр калорифернинг қуввати 24,40 ва 18 кВт) актив шамоллатиш бункерлари қўлланилади.
Бункерлар ёпик биноларда ўрнатилади.
БВ-25 ва БВ-40 бункерларида, ОБВ-100 в ОБВ-160 бункерлари бўлимларида янги ўриб олинган, хўл донлар сақланади ва қуритилади. ОБВ-100 таркибига тўртта БВ-25 бункери, ОБВ-160 га эса тўртта БВ-40 бункери киради.
Принципиал электр схемаси 14.2-расмда кўрсатилган БВ-25 актив шамоллатиш бункери учун ШАИ 5903-23А3У3 бошқариш шкафи донни қуритиш жараёнини автоматик бошқаришни таъминлайди. Бунинг учун хавонинг 70,80 ва 65% намликка ростланган учта намлик ростлагич S1, S2 ва S3дан фойдаланилади S1ва S2 ростлагичлар вентиляторга кирадиган хаво намлигини, S3 эса бункердан чиқишидагисини назорат қилади.
Бункер тўлганда SL сатх датчиги контактлари уланади ва ёру-лик HL овоз НА сигнализациялари ишга тушади, овоз сигналини тўхтатиш учун SB7 кнопка босилади.
Автоматик режимида SВ2 кнопка босилиб двигатель ишга туширилади; шу бир вақтнинг ўзида вақт релеси КТ уланади ва 200 с ичида унинг КV3 оралиқ релесидан контактлари уланади. Агар дон нам бўлса, яъни бункердан чиқаётган хавонинг намлиги 65% дан юқори бўлса S3 контакт узилади ва вентилятор намлик 65% дан пасайгунча ишлайди ва контакт уланмайди.



14.2-расм. БВ-2Б актив шамоллатиш бункерини бошқариш принципиал электр схемаси.

Атмосфера хавосининг намлиги 70% дан юқори бўлса S1 контакт уланади, КV1 реле ишга тушади ва КV2 магнит пускатель калориферининг биринчи секциясини ЕК1 улайди; 80% дан юқори намликда S2 контакт уланади, КV2 реле ишга тушади ва КМ3 магнит пускатель калорифернинг иккинчи секциясини ЕК улайди.


Ёйилган ва прессланган ўтларни қуритиш учун вентилятор, электр калорифер ва хаво тарқатгичдан иборат бўлган УДС-300 ускунаси қўлланилади. Унинг белгиланган қуввати 19,5кВт (шу жумладан, калорифернинг қуввати 15кВт), хаво унумдорлиги 20 минг м3-соат. Қизитгич элемент сифатида ТЭҚлардан фойдаланилади.




      1. Download 0.84 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling