26-мавзу. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш
Download 0.84 Mb.
|
26-Qishloq xo\'jaligi mahsulotlarini quritish va issiqlik ishlov beriuvchi elektrotermik qurilmalar docx
- Bu sahifa navigatsiya:
- АКТИВ ШАМОЛЛАТИШ ВА КОНВЕКТИВ ҚУРИТИШ УСКУНАЛАРИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
26-мавзу. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш ва иссиқлик ишлови берувчи электротермик ускуналар ҚЎЛЛАШ СОХАЛАРИ Иссиқлик ёрдамида ишлов бериш шундай технологик жараёнки, натижада иссиқлик таъсирида материалнинг холати, тузилиши ёки физик- кимёвий хусусиятлари ўзгаради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида махсулот ва озуқалар уларнинг озуқалик хусусиятларини яхшилаш, баъзи бир жараёнларда (силос тайёрлаш ва бошқа биотехнологик жараёнларда) микроорганизмларнинг яшаши учун қулай мухит яратиш ёки махсулотларни зарарсизлантиришда (пастеризация, стерилизация) микроорганизмлар хаёт фаолиятини тўхтатиш мақсадида иссиқлик ёрдамида ишлов берилади. Шунингдек иссиқлик ёрдамида ишлов бериш уру-ликларга экишдан олдин ишлов беришда ва донларни дезинсекциялашда хам қўлланилади. Қуритиш иссиқлик ёрдамида ишлов беришнинг бир кўринишидир. Дон, мевалар, сабзавотлар, сут, тухум сари-и ва бошқа махсулотлар қуритилади. Қуритишнинг барча замонавий усулларидан-конвектив, кондуктив, терморадиацион-электр ёрдамида қизитишдан фойдаланиш мумкин. Турли хил махсулотларга иссиқлик ишлови беришда электр қизитишдан фойдаланиш жараёнларни бошқариш, автоматлаштириш ва махсулот сифатини яхшилаш имконини беради. Махсулот тури ва ишлов бериш усулига мос равишда қуйидаги ускуналар қўлланилади: вентиляторлар ва электр калориферлар базасидаги актив шамоллатиш ва конвектив қуритиш; инфрақизил, юқори частотали қизитиш; лазерли қизитиш; қаршилик ёрдамида бевосита ва билвосита қизитиш. Актив шамоллатиш ва конвектив қуритиш ускуналари кенг тарқалган, инфрақизил нурли ва юқори частотали қизитиш ускуналари истиқболли хисобланади. АКТИВ ШАМОЛЛАТИШ ВА КОНВЕКТИВ ҚУРИТИШ УСКУНАЛАРИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР Актив шамоллатиш ва конвектив қуритиш бир принципга, яъни жойида қимирламай турган ёки нисбатан паст хароратдаги материаллар массаси орқали хаво ўтказишдир. Актив шамоллатиб қуритиш учун озгина қизитилган ёки совуқ хаво, конвектив қуритиш учун юқори хароратда қизитилган хаво қўлланилади. Дон ва пичан қуритишнинг анчагина иқтисодий самарали усули актив шамоллатиб қуритишдир. Қуритишнинг асосий параметрлари: қуритиш тезлиги, харорат ва намлик, солиштирма хаво сарфи хисобланади. Очиқ хавода қуриш узоқ давом этиши туфайли яшил ўсимликлар, хамда донларда озуқа моддаларнинг кўп қисми йўқолади, пичан тайёрлашда баргларнинг тўкилиши ва УБ нурларнинг таъсири ва шуларнинг натижасида бу йўқотиш 60% гача етади. Озуқа моддаларнинг йўқолишини камайтиришга яшил ўсимликларни аралаш усулда, яъни 40-45% намликкача қуёшда, сўнгра 17-18% намликкача атмосфера хавоси ёки иситилган хаво билан актив шамоллатиб эришилади. Хавонинг намлик ютиш коэффициенти унинг хароратига пропорционаллигини хисобга олиб, кўпинча уни 5-6 (пичан тайёрлашда) ва 10-120С гача (дон қуритишда) иситилади. Бундан ташқари, хавонинг хароратини 10С га ошириш унинг намлигини 5 % га камайишига олиб келади, бу эса унинг иссиқлик ютиш хоссасининг ошишига сабаб бўлади. Донни актив шамоллатиш элеваторлар хоналарида, омборлар, махсус майдонлар, бункерларда, пичан-пичанхона ёки айвонларда амалга оширилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling