27-мавзу: ишлаб чиқариш ва ходимларни бошқариш кўргазмали қуроллар жамоа деганда нимани тушинамиз?


Download 447.48 Kb.
bet5/7
Sana06.05.2023
Hajmi447.48 Kb.
#1436007
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
30 Мавзу.Кўргазмали қуроллар

3. Экспертли ҳукмронлик

  • Ижрочи раҳбар ушбу лойиҳа ҳақида ва муаммони ҳал қилиш учун махсус билимларга эгалиги ва унинг эҳтиёжини қаноатлантира олиши мумкинлигига ишонч билан қарайди. Бу ҳолда таъсир оқилона ҳисобланади, чунки ижрочи онгли равишда бўйсунишга қарор қилади.

  • Ҳукмронликнинг ушбу тизими ғоятда чеклангандир, чунки агар раҳбар ҳақ бўлмаса, унда қўл остидаги энди унинг маслаҳатига оқилона риоя қилмайди ва таъсир камаяди.

4. Намуна ёки харизма ҳукмронлиги

  • Бу ҳуқмронлик етакчининг шахсий сифатлари ёки қобилиятларга асосланади. Раҳбарнинг шахсий хусусиятлари шунчалик ўзига жалб қиладики, у ҳам шундай бўлишни истайди. Харизмаатик шахсларнинг асосий таърифлари:

  • -енергия билан алмашиш (етакчи ўзидан энергия чиқариши ва у билан атрофдагиларга заряд бериши ҳақида тассаввур туғилади);

  • -салобатли ташқи кўриниш (етакчи ўзига жалб қилувчи, яхши қадди -қоматга эга);

  • -характерининг мустақиллиги;

  • -яхши нутқий қобилиятлар (гапиришни билишлик ва ўзаро мулоқотга қобилият);

  • -ўзининг шахс билан қойил қолдира олишни билиш (такаббурлик ёки худбинликнинг йўқлиги);

  • - ўзини муносиб ва хотиржам тута билиш (вазиятга эгалик қилишни билиш).

5.Қонуний ҳукмронлик

  • Ижрочи раҳбар у бажариши керак бўлган буйруқни бериш ҳуқуқига эгалигига ишонади. У буйруқни ижро этади, чунки бўйсуниш унинг эҳтиёжларини қаноатлантирилишига олиб келишига умид қилади. Шунинг учун қонуний ҳуқмронликни кўпинча анъанавий деб атайдилар. Қонуний ҳукмронлик, қўл остидаги раҳбарнинг кўрсатмасига у ташкилий иэрархиянинг юқорироқ зиначасида турганлиги учун итоат этган вақтдагина ҳақиқий бўлади. Раҳбарлар, ўз навбатида бу ҳукмронликдан фойдаланадилар, чунки уларга бошқаларни бошқариш ваколатлари берилган. Бунинг устига рағбатлантириш ва жазолаш имконияти раҳбарнинг буйруқ бериш имкониятини мустаҳкамлайди. Шундай килиб, ташкилотни тўхтовсиз фаолият юритиши қўл остидагиларни анъанавий бўйича раҳбарликнинг обрўси - қонуний ҳукмронликни тан олишга тайёрликларига боғликдир.

Анъаналарга асосланган ҳукмронлик айрим камчиликларга эга, чунки янги, илғор нарса баъзида эскиси билан зиддиятга келади

Download 447.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling