6. Ресурсларга эгалик қилишга асосланган ҳукмронлик
Ҳар бир ташкилот ва бўлинма ресурсларга муҳтож бўлади. Ресурсларни ола билишликни тартибга солиш ҳукмронлик манбаасини ташкил қилади. Ташкилотда ресурсларни тақсимлаш оқими одатда юқоридан пастга йўналишига эга, бу билан вазифалар ва уларни ҳал қилиш учун талаб қилинадиган русурслар ўртасидаги мосликка эришилади. Ташкилотни бошқарув даражалари бўйича тақсимланиши тегишли даражалардаги раҳбарларига чекланган ресурсларни назорат қилиш ва шунинг билан ўз ҳукмронлигини мустаҳқамлашга имкон беради.
7. Ахборотларни олиш ва улардан фойдаланишга асосланган ҳукмронлик.
Бу ҳукмронлик атрофдагилар, қўл остидагиларга таъсир қўрсатиш учун қўлланилади. Олинган ахборот унинг эгасига керакли қарорларни қабул қилиш ва шунинг билан ҳукмронликни амалга оширишга имкон беради. Ахборот оқимларини тартибга солиш ва коммуникацион тармоқ устидан назорат қилиш уни ҳукмрон қилади. Бу ахборотлаштириш асрида алоҳида аҳамият касб этади.
Таъсир кўрсатиш шакллари
Ишонтириш
- бу ўз нуқтаи назарини самарали беришдир. У оқилона ишонч каби, экспертнинг мисоли ва ҳукмронлигининг кучига асосланган. Фарқ фақат шундан иборатки, ижрочи нима қилиш ва нима учун қилишни тўлароқ ҳис этади. Ишонтириш йўли билан таъсир кўрсатувчи раҳбар ижрочига нима қилиш кераклигини айтмайди У ижрочига нима қилиш кераклигини "сотгандек "бўлади.
Розиликка фаол эришган ҳолда, раҳбар ижрочи эхтиёжига ҳурматда, обрўда кучли таъсир кўрсатади, демак, таъсирнинг кучи ўсади. Бу шунинг учун содир бўладики, раҳбар ижрочининг омилкорлигини тан олган, ижрочи эса раҳбар ҳукмронлигининг бир қисми унга ўтаётганлигини тушунади.
Ходимларни бошқарувда иштирок этишлари
раҳбар ижрочиларга ўз истаги ёки фикрини зўрлаб қабул қилдирмаслиги учун, ҳеч қандай ҳаракатлар қилмайди. Ижрочилар шакллантирилган мақсадни қабул қилишлари учун раҳбар уларнинг ҳаракатларини оддийгина йўналтириш ва ахборотларни эркин алмашувига кўмаклашади. Бунда таъсир шунинг учун муваффақиятга эга бўладики, одамлар уларнинг иштирокида шакллантирилган мақсад учун яхши ишлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |