2–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: шарқ фалсафаси режа


ва Ян унсурлари ҳақидаги таълимотдир


Download 372.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana30.04.2023
Hajmi372.91 Kb.
#1416005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-мавзу. Маъруза матни

ва Ян унсурлари ҳақидаги таълимотдир. Ян қандайдир фаол, барча нарсаларнинг ичига
кириб борувчи, ашѐларни билиш йўлини ѐритувчи нарса сифатида ифода қилинади; Инь 
учун кутиб турувчи фаолиятсизлик ўрин ажратилган, негаки, у қоронғилик ибтидосидир. 
Инь ва Яннинг ҳаракати – ягона нарсада юз берадиган ўзгаришларнинг диалектик 
ҳаракатидир. Инь ва Яннинг ўзаро бир-бирига киришидан уларнинг ўзаро таъсирини акс 
эттирувчи бир қатор тушунчалар пайдо бўлади. 
Конфуцийчилик ахлоқий қоидалар ва ижтимоий бошқарув масалаларига диққат-
эътиборни қаратди. Конфуцийчилик учун энг мукаммал намуна ўтмиш эди. Конфуций 
(эр.ол. 551-449 йй.) ўзи ҳақида шундай деган эди: «Эскини баѐн қиламан ва янгини 
яратмайман». Канфуций фикрича, оламни осмон бошқаради. Осмон иродаси-тақдирдир. 
Биз яшаб турган олам, ундаги тартиб осмон ҳукмдори томонидан юборилган. Жамият 
ҳаѐтидаги тартибга қаттиқ амал қилиш талаб этилади. Тартиб, Конфуций фикрича, илоҳий 
мазмунга эга ва унинг моҳиятини “Ли” тушунчаси белгилайди. Жамиятдаги ҳар бир 
ҳаракатлар унга биноан амалга ошиши лозим. Тартиб – инсоният жамоасининг энг олий, 
ҳаѐтий қадриятлардан биридир.
У ва унинг издошлари жамиятнинг парчаланиб кетишидан безовта бўлганликлари 
сабабли асосий эътиборни инсонни ўз атрофдагиларга ва жамиятга нисбатан ҳурмат 
руҳида тарбиялашга қаратдилар. “Шахс ўзи учун эмас, балки жамият учун шахсдир”. 
Конфуцийчилик ахлоқи инсонни унинг ижтимоий вазифаси билан боғлиқ равишда 
тушунади, таълим ва тарбияни эса, инсонни ана шу вазифасини бажаришга олиб 
келадиган нарса сифатида идрок қилади. 
Конфуцийчилик Шарқ халқлари онгида шундай ахлоқий меъѐрларни 
шакллантирдики, ўзининг омма онгига таъсир кучи жиҳатидан уни Инжилдаги 10 диний 
буйруқ билангина солиштириш мумкин. Бу аввало беш муқимлик ѐки беш фазилат - 
инсонпарварлик, бурчга содиқлик, тавфиқлилик, ақлга мувофиқлик, хақиқатгўйликдир. 
Шунингдек, конфуцийчилик беш алоқа қоидасини, яъни жамиятдаги муносабатлар 
тизимини ҳам ишлаб чиқди - булар давлат билан фуқаролар ўртасидаги, ота-оналар билан 
болалар, эр ва хотин, катталар билан кичиклар ва дўстлар ўртасидаги муносабатлардир. 
Хўжайинга содиқлик ва вафодорлик энг муҳим ва устун саналар эди. Конфуцийчиликнинг 
асосий ахлоқий-сиѐсий қоидалари қуйидагилардан иборат эди: 
- «Халқни шафқат билан бошқариш ва халқ ичига хулқ-атвор қоидалари ѐрдамида 
тартибни жорий қилиш»; 
- «Осмон иродасидан қўрқиш» ва «ўлганлар руҳини ҳурмат билан ѐдга олиш»; 
- «Туғма билимларга эга бўлганлар» (мукаммал донишмандлар) ва «ўқиш-ўрганиш 
натижасида билимга эга бўлганлар» мавжудлигини тан олиш, яъни ўқиш-ўрганиш 
туфайли билимларни касб этиш имконияти борлиги ва таълим-тарбиянинг буюк ролини 
қайд этиш; 
- «Олтин ўртамиѐналик йўли», «икки қарама-қарши қиррани қўлда ушлаб, аммо халқ 
учун ўртачасидан фойдаланиш»
1
қоидасини қўллаш, яъни қарама-қаршиликларни 
юмшатиш ва муросасозлик назариясига риоя этиш. 
Конфуций томонидан биринчи марта «олтин қоида» деб ном олган ва кейинчалик 
кўпчилик мутафаккирлар томонидан қолипга солинган, - «ўзингга раво кўрмаган нарсани, 
бошқа одамларга ҳам раво кўрма»
2
қоидаси шакллантирилди. Конфуцийчиликнинг яна 
бир муҳим жиҳати «исмларни тузатиш» талаби эдики, унга биноан агар жамиятда 
«ҳукмдор ҳукмдор бўлмаса, хизматкор хизматкорлик қилмаса, ўғил ўғиллигини қилмаса», 
1
Люн Юй. 7-боб. 
2
Ўша жойда. 15-боб. 


яъни шундай вазият вужудга келсаки, у «беш алоқа» талаб этган таълимот ташқарисига 
чиқса, воқейликни тузатиш, жумладан, куч ишлатиб бўлса ҳам тартибни жорий этиш 
заруриятини тан олиш лозим. Шундагина жамиятдаги табақалар ўртасидаги 
муносабатларни қатъий равишда тиклаш мумкин бўлади. 
Эрамиздан олдинги 200-йил билан эрамизнинг 220 йилигача бўлган даврда 
конфуцийчилик дин сифатида ҳам шаклланди. Ўзининг мазмунига кўра, конфуцийчилик 
диний маросими Қадимги Хитойда ташкил топган оилавий-уруғчилик урф-одатларини 
қонунийлаштириб, қадимги қонун ва кўрсатмаларга қатъиян риоя этиш талаби билан 
чиқди. Улардан энг муҳими аждодларга сиғиниш эди. Конфуцийчиликнинг диний 
эътиқодига кўра, аждодлар руҳини ҳурматлаш ва ўғиллик эҳтироми («сяо») инсоннинг 
бош мажбуриятидир. 
Анъанавий конфуцийчиликнинг асосий тушунчалари қуйидагилар: «Ли» - урф-одат 
ва маросимларга риоя этиш, удум; «Ци» - ахлоқий меъѐрларни амалга ошириш; «Инь»- 
ижобий ибтидо, «Ян» -салбий ибтидо, «Дао» -осмон, коинот йўли бўлиб, муайян тартиб ва 
қонунга биноан мавжуд, унинг ифодаси эса инсоннинг хулқ-атвори бўлиши лозим, 
«Чжен»- инсонпарварлик, «И» - бурч, «Син» -самимийлик ва баъзи бошқалар. 
Конфуцийчилик фалсафий оқими билан бошқа бир фалсафий оқим – Даосизм 
рақобат қилган. Даосизм асос эътибори билан милоддан аввалги VI асрда вужудга келди. 
Бу фалсафий оқимнинг ғоялари «Дао дэ цзин» китобида эътироф этилади. Бу оқимнинг 
асосчиси бўлган Лао – Цзи ( милоддан аввалги 604 й.т)нинг хизматлари жуда улуғдир. Бу 
мутафаккир ва унинг шогирдлари таъкидлайдилар-ки, туман ѐки газсимон ҳолатдаги
бошлангич материя- Ци умумий қонун – Дао билан биргаликда дунѐнинг асосини ташкил 
этади.
Ци туфайли 5 та моддий элемент – ўт, сув, тупрок, ѐғоч ва темир элементлари ва 
улар асосида эса турли шаклдаги моддий нарсалар келиб чиқади. Бу моддий нарсалар ва 
ҳодисалар эса Дао орқали бошқарилади. Дао – абадий ва мутлоқдир. У олам ҳаракатини, 
ҳаѐт жараѐнларини бошқаради. Даонинг моҳияти эса Ян (яхши, ѐруғ) ва Ин (ѐмон, 
қоронғу) сингари қарама - қарши кучлар ўртасидаги курашдан иборатдир. Дунѐдаги барча 
ўзгаришлар жараѐнлар ҳаракатлар ва уларнинг кўринишлари ана ўша моҳиятдан келиб 
чиқади. Кўриниб турибдики, қарама-қаршиликлар бирлиги ва уларнинг курашини 
таъкидлаш Даочилар таълимотидаги диалектиканинг (албатта стихияли), намоѐн 
бўлишидир. Бироқ бу диалектика табиийки, ноизчил чегараланган диалектика эдики
бунда ривожланиш бир доира ичида айланиш маъносида тушунилар эди. 
Даосизмнинг диққат марказида табиат, коинот ва инсон туради. Аммо бу 
ибтидолар мантиқий - ақлий йўл билан эмас, балки мавжудлик табиатига тўғридан-тўғри 
кириб бориш ѐрдамида билиб олинади. Дунѐ ҳеч қандай сабабларсиз доимий ҳаракат ва 
ўзгаришда бўлиб, ривожланади, яшайди ва сиртқи таъсир натижасида эмас, балки ички 
сабаб натижасида вужудга келган. Борлиқ ҳақидаги таълимотда йўл тушунчаси – дао - 
марказий мақомдадир. Даосизм ақидасига кўра, тафаккурнинг мақсади, инсонни табиат 
билан «қўшилиб кетиши» дадир, негаки, у унинг таркибий қисмидир. 

Download 372.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling