2–мавзу жазоларни ва бошқа жиноят-ҳУҚУҚий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
Download 55.17 Kb.
|
2-мавзу ЖИХ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиноят кодексининг 94-моддасига асосан қуйидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш
- Вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
Агар жиноят алкоголизм, гиёҳвандлик ёки гиёҳвандлик билан касалланган ёки ақли расоликни истисно этмайдиган руҳий ҳолати бузилган шахслар томонидан содир этилган бўлса, суд тиббий хулосага кўра уларга нисбатан жазо билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ҳам қўллаши мумкин; Жиноят кодексининг 93-моддаси тиббий характердаги мажбурлов чораларига қуйидагилар киради: а) яшаш жойи бўйича руҳий-асаб касалликлари диспансерида (туман (шаҳар) психиатрининг хонасида) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш; б) яшаш жойи бўйича умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимида мажбурий даволаниш; в) умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида мажбурий даволаниш; г) кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш; д) жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ҳамда маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш. Жиноят кодексининг 94-моддасига асосан қуйидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш а) Руҳий ҳолати бузилган, касаллигининг зўрайиши аломатлари бўлмаган шахсларга, шунингдек руҳий ҳолати вақтинча бузилган шахсларга нисбатан касаллик қайтарилишининг ва улар томонидан янги ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилишининг олдини олиш учун яшаш жойи бўйича руҳий-асаб касалликлари диспансерида (туман (шаҳар) психиатрининг хонасида) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш тайинланиши мумкин. б) Яшаш жойи бўйича умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимида мажбурий даволаниш ижтимоий хавфлилиги умумий асосларда амалга оширилиши мумкин бўлган даволашни талаб этадиган ҳолат билан боғлиқ бўлган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин. в) Умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида мажбурий даволаниш ижтимоий хавфлилиги кўпроқ ихтиёрий тартибда амалга оширилиши мумкин бўлмаган реабилитация чоралари кўрилишини талаб этадиган ҳолат билан боғлиқ бўлган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин. г) Кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш ўта ижтимоий хавфли бўлган ёки ўз хулқ-атворида умумий тартибли психиатрия шифохонаси шароитларида зарур даволаш ва реабилитация чораларини амалга ошириш имконини бермайдиган қоидабузарликларга йўл қўядиган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин. Руҳий ҳолати бузилган шахслар кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида батамом ажратилган ҳолда сақланади ва қўриқланади. д) Жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ҳамда маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган, жиноят содир этиш вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин. Жиноят-ижроия кодексининг 181-194 моддаларида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби белгиланган. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади. Аёллар ва эркаклар ҳамда вояга етмаганлар алоҳида сақланадилар. Яшаш жойи меъёри 5 квадрат метррдан кам бўлмайди, касалларнинг озиқ-овқат кийим-бошлари давлат бюджеити ҳисобидан таъминланади. Вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари: Жиноят кодексининг 88-моддасига кўра, вояга этмаганларга нисбатан қўлланиладиган мажбурлов чоралари: а) суд томонидан белгиланган шаклда жабрланувчидан кечирим сўраш мажбуриятини юклаш; б) ўн олти ёшга тўлган шахсга этказилган зарарни ўз маблағлари ёки меҳнати билан қоплаш ёки бартараф этиш мажбуриятини юклаш. Ушбу чора энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошмаса, қўлланилади. Бошқа ҳолларда зарар фуқаролик-ҳуқуқий тартибда қопланади; в) вояга этмаганни махсус таълим муассасасига жойлаштириш. Қонун ҳужжатларида вояга етмаганларга нисбатан жабрланувчидан кечирим сўраш, етказилган зарарни қоплаш ёки бартараф этиш мажбуриятини юклаш тариқасидаги аниқ мажбурлов чоралари ҳам назарда тутилган – ижро этиш суд органларига юкланган, Махсус таълим муассасасига жойлаштириш халқ таълими органлари томонидан амалга оширилади. Кечирим сўраш, ўз маблағи ёки меҳнати билан етказилган зарарни қоплаш ёки бартараф этиш мажбуриятини бажариш амалиёти ҳали етарлича шаклланмаган. Бинобарин, ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича махсус комиссиялар кўмагида мазкур муаммога ижодий ёндашиш, унинг имкониятларидан самарали фойдаланиш зарур. Download 55.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling