2–мавзу жазоларни ва бошқа жиноят-ҳУҚУҚий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар
Озодликдан маҳрум этиш жойларига кириш
Download 55.17 Kb.
|
2-мавзу ЖИХ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги «Д
- »ги 85-сон қарорига
Озодликдан маҳрум этиш жойларига кириш
Назорат қилиш ва бошқаришнинг яна бир усули юқори турувчи органлар ва уларнинг раҳбарлари томонидан жазони ижро этиш муассасаларига шахсан ташриф буюришидир. Бунда улар маҳкумлар билан олиб борилаётган ишларнинг реал ҳолатини, жазони ижро этиш муассасалари ва органларнинг фаолиятининг тартиби ва шартларини бевосита баҳолаш, ушбу фаолиятни бошқариш ҳамда такомиллаштириш учун тўғри қарорлар қабул қилишларига хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 18 моддасига биноан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа шахслар жазони ижро этувчи муассасалар ва органларга кириш ҳуқуқига эга. Шикоятларни кўриб чиқиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини ўз ташаббуси билан текшириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Жазони ижро этувчи муассасалар ва органларга кириш тартиби қонунчилик билан белгиланади. Маҳкумларнинг кино-, фото-, видеотасвирга тушириш ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, маҳкумлар хавфсизлигини ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга олишга эса, жазони ижро этувчи муассаса ёки орган рухсати бўлган тақдирда йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги «Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 85-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар, Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена Конвенцияси (1963 йил 24 апрель, Вена), Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Жиноят-ижроия кодекси, ушбу Низом, шунингдек, жазони ижро этиш тизими фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ЖИЭМга дипломатик корпус, халқаро ҳамда маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини ташрифи учун асос бўлади. Шунингдек озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг номига юборилган мурожаатлари муассаса маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай тегишли вакилга юборилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда аризачига дарҳол етказиб берилади (ЖИК 79-м.)11. 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Download 55.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling