2–мавзу жазоларни ва бошқа жиноят-ҳУҚУҚий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар
Download 55.17 Kb.
|
2-мавзу ЖИХ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Идоравий назоратнинг шакллари
- Прокурор назорати
Идоравий назоратнинг мақсади - жазонинг ижро этиш муассасаларининг органлариингн реал ва ҳақиий ҳолатини ўрганиш. Маҳкумлар билан самарали ва натижали ишлашни ўрнатиш фаолиятида қонунийликка риоя этиш, текширув натижа бўйича фаолият самарадорлигини юксалтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш тартиб интизом ва ташкилий ишларни мустаҳкамлаш.
Идоравий назоратнинг шакллари - жазонинг ижро этиш муассасаларининг органлариингн фаолиятининг барча йўналиш бўйича а) комплекс инспектори текшируви; б) фаолиятининг алоҳида йўналишларини текшириш муассасалар ва органларнинг алоҳида бўлим ва ҳизматларнинг фаолиятини текшириш; в) маҳкумларнинг ва бошқа фуқораларнинг шикоят, ариза ва ҳатларида баён этилган камчиликлар ва конунчилийкнинг бузилиш ҳолларини текшириш; г) режарнинг ва ҳисоботларни текшириш; д) бошқа ҳабарлар ва маълумотлар бўйича текшириш. Шундай қилиб идоравий назорат жазонинг ижро этиш муассасаларининг органлариингн фаолиятида қонунийликни таъминлаш ва мустаҳкамлашда кучли ташкилий ҳуқуқий восита сифатида ҳизмат қилади. Прокурор назорати Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси прокуратура органи олиб боради. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунининг 2-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат. Ушбу қонуннинг 4-моддасига биноан, прокуратура органлари ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилишни амалга оширади10. Шунингдек, юқоридаги қонуннинг 32-моддасига мувофиқ, прокурор ушлаб турилган, қамоққа олинган, озодликдан маҳрум этилган ҳамда жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларига тортилган шахсларнинг жазони ижро этувчи орган ёки муассаса маъмуриятига, бошқа давлат органларига, жамоат бирлашмаларига, мансабдор шахсларга шикоят ҳамда аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Download 55.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling