3-амалиёт. ФҚ конларини башоратлашда қидиришнинг тамойиллари (принциплари)


Download 424.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana13.02.2023
Hajmi424.96 Kb.
#1193940
  1   2
Bog'liq
03.ФҚК Башоратлаш амалиёт. 3 Мавзу



3-амалиёт. 
ФҚ конларини башоратлашда қидиришнинг тамойиллари (принциплари). 
Башоратли хариталарда қидириш иншоотларини жойлаштириш ва геологик 
кесимлар тузиш. 
 
Қуйидагилар қидиришнинг асосий принциплари ҳисобланади: 
Тадқиқотларнинг тўлиқлиги принципи коннинг айрим участкаларинигина эмас, 
балки уни барча жойларини нисбатан тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиш заруриятидан 
иборат ҳамда қуйидаги асосий талабларни ўз ичига олади: 1) кон ҳудуди ва кондаги 
барча фойдали қазилма таналарини чегаралашнинг мажбурийлиги; 2) фойдали қазилма 
танасини ёки маъдан зонасини қидириш иншоотлари билан тўлиқ кесиб ўтиш; 3) 
асосий ва биргаликдаги фойдали компонентлар сифатини тўлиқ ва ҳар томонлама 
ўрганиш; 4) тоғ ва бурғилаш ишларининг ҳамма маълумотларидан коннинг 
гидрогеологик, мухандислик-геологик ва тоғ-техник хусусиятларини аниқлаш учун 
фойдаланиш. 
Изчиллик билан яқинлашиш принципи маълум бир геологик-қидирув 
босқичларида кон тўғрисида билимларни мунтазам оширишдан иборат. Конни 
ўрганишнинг ҳар бир босқичида маълум услубиятлар ва техник воситалар, бошида 
оддий, кейин анча аниқ ва мураккаб воситалар қўлланилади. Бу принципнинг 
қўлланилиши қидиришнинг ҳар бир босқичида айрим кон хусусиятларини ҳисобга 
олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Бир текислилик (бир хиллилик) принциплари қидирилаётган коннинг маълум 
даражада бир текисда ўрганилиши заруриятидан иборат ва ўз ичига қуйидаги 
талабларни олади: 1) қидиришнинг бирор босқичидаги коннинг ёки унинг айрим 
участкаларининг қидириш тоғ иншоотлари томонидан бир текисда ёритилиши. 2) 
қидириш тоғ иншооти ёки кон участкаси чегарасида намуналаш пунктларини бир 
текисда тақсимлаш; 3) коннинг турли участкаларида ўлчовдош натижаларни берувчи 
техник қидириш воситаларини қўллаш; 4) моддани тадқиқ қилишнинг тенг 
қийматлилик ва тенг аниқлилик услубиятларини қўллаш (анлитик таҳлилни ягона 
лаборатория ва усуллар билан амалга ошириш). 

Download 424.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling