3-амалиёт. ФҚ конларини башоратлашда қидиришнинг тамойиллари (принциплари)


Энг кам меҳнат, моддий ҳамда вақт сарфлари принципи


Download 424.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana13.02.2023
Hajmi424.96 Kb.
#1193940
1   2
Bog'liq
03.ФҚК Башоратлаш амалиёт. 3 Мавзу

Энг кам меҳнат, моддий ҳамда вақт сарфлари принципи қўлланганда қидириш 
тоғ иншоотлари, намуналар ва тадқиқот турларнинг сони жуда кам, бироқ қидириш 
вазифаларини ечиш учун етарли бўлишига эришилади. Шу билан бирга геологик-
қидириш ишлари қидиришнинг бошқа принципларини бузмаган ҳолда қисқа 
муддатларда амалга оширилишига замин яратилади.
Қидиришнинг юқорида тилга олинган ҳамма принциплари бир-бири билан мустаҳкам 
ўзаро алоқадордир. Улар тўғри қўлланилганда геологик қидириш жараёнини самарали 
амалга ошириш таъминланади.
Башоратли хариталарда қидириш иншоотларини жойлаштириш ва геологик 
кесимлар тузиш. 
 
Қидириш тўри. Қидириш жараёни фойдали қазилма таналарини ва конни яхлит 
кузатишга ҳамда чегаралашга олиб келади. Фойдали қазилма таналарини кузатиш ва 
чегаралаш унинг шакли тўғрисидаги оддий тасаввурларни олишдан бошланади. Кейин 
бу тасаввурлар аста-секин ойдинлаштирилади. Тадқиқотларнинг тўлиқлиги 
принципларига мувофиқ қидириш лаҳимлари фойдали қазилма таналарининг 
морфологик ва сифат хусусиятларини ёритиш учун уни ушбу йўналишда унинг 
узунлиги бўйлаб тўлиқ кесиб ўтиши керак. Бир неча аралаш лаҳимларни уларда доим 


кесим қуриш имконияти мавжуд бўлган жойга қулай жойлаштириш керак. Шунинг 
учун қидириш лаҳимлари имкон борича бир юзада, яъни мўлжалланаётган кесим 
юзасида жойлашиши керак.
Фойдали қазилмаларнинг ҳамма таналари геометрик белгига кўра учта асосий 
морфологик турга бўлинади: 1) битта калта ва иккита узун ўлчамли таналарга 
(қатламлар ва қатламсимон уюмлар, томирлар, линзалар ва бошқа текис таналар); 2) 
битта узун ва иккита қисқа ўлчамли таналарга (қувурлар ва бошқа ўхшаш таналар); 3) 
изометрик ёки уларга яқин таналарга (штокверклар, чўнтаклар ва бошқалар). Фойдали 
қазилма таналари морфологик турларининг ҳар бири қидириш кесимларини турли 
маконий йўналтиришни талаб қилади.
Вертикал (тик) ва горизонтал (ётиқ) кесимлар мавжуд. Кўпинча маъдан таналари 
тузилишини аниқлаш учун, масалан, иккинчи морфологик турни (қувурлар, чўзилган 
штоклар) аниқлаш учун вертикал ва горизонтал қидириш кесимлари тизимларидан 
фойдаланишга тўғри келади.
Кесимлар кон лаҳимлари, бурғи қудуқларини кавлаб ўтиш ва, баъзан, геофизик 
маълумотлар бўйича тузилади. Қидириш кесимлари йўналиши кўпинча қуйидаги 
қоидаларга бўйсунади: 1) кесимлар, шу билан бирга қидириш лаҳимлари ҳам улар 
бўйича фойдали қазилма таналарининг шакллари, ётиш элементлари ва ички 
тузилиши, шунингдек унинг қамровчи тоғ жинслари билан ўзаро муносабати етарлича 
яққол кўриниши учун фойдали қазилмалар таналари хусусиятларининг максимал 
ўзгарувчан линиялари бўйича йўналтирилган бўлиши керак; 2) қидириш кесимлари 
текисликлари фойдали қазилма таналарининг энг узун ўлчамларига кўндаланг 
йўналтирилади. 
Одатда фойдали қазилма таналарининг максимал ўзгарувчи йўналиши унинг 
қалинлиги линияси билан мос тушади. Шунинг учун кўп ҳолларда қидириш 
қирқимлари фойдали қазилма таналари ёки маъданли зонанинг йўналишларига 
кўндаланг йўналтирилади.
Маъдан таналарини кузатиш ва чегаралаш турли кон лаҳимлари ва бурғи 
қудуқлари ёрдамида амалга оширилади. Кесимларни барпо қилиш учун қидириш 
лаҳимлари доим чизиқларда (қидириш чизиқларида) жойлашишлари зарур. Қидириш 
чизиқлари параллел ва турли хил йўналтирилган бўлиши мумкин. Одатда улар 
маҳсулдор свиталар, маъдан зоналари ва алоҳида маъдан таналари бўйлаб йўналишга 
кўндаланг кавлаб ўтилади. Бироқ уларнинг йўналишининг кескин ўзгаришида 
қидириш чизиқлари ориентировкасини мос равишда ўзгартиришади. Қидириш 
чизиқларининг кесишишлари қидириш тўрини ҳосил қилади. Қидириш тўрларининг 
учта асосий - квадрат, тўғри бурчакли ва ромб шаклидагилари мавжуд. Кўпинча 
қидириш жараёнида бир тўр шакли бошқасига ўтиши мумкин.
Квадрат тўр горизонтал конлар ва штокверк конларига яқин қатлам 
кўринишидаги конларни қидириш учун қўлланилади. 
Тўғри бурчакли тўр икки асосий йўналишда турли даражадаги ўзгарувчанликка 
эга бўлган фойдали қазилма таналарини қидиришда қўлланилади. Бунда тўғри 
бурчакнинг узун томони энг кам ўзгарувчанликга эга тана йўналишига йўналтирилган 
бўлиши керак. Қисқа томони эса энг катта ўзгарувчанликка эга тана йўналишига 
йўналтирилган бўлиши керак.
Ромб шаклидаги тўр квадрат (изотропликда) ва тўғри бурчакли (яққол 
анизотропликда) тўрлар учун оралиқ шароитларда қўлланилади. Квадрат тўрга 
нисбатан ромб шаклидаги тўр анча тежамли. Чунки лаҳимлар ўртасидаги бир хил 


масофаларда у бир майдон бирлигига тўғри келувчи уларнинг сонидан кам миқдорни 
талаб қилади.
21-расмда қидириш тўрини кетма-кет зичлаш вариантлари келтирилган. 
21-расм. Қидириш тўрининг зичланиши

а-лаҳимлар ўртасидаги масофанинг 2 баробар камайиши билан қидириш тўрининг зичланиши; б-
конверт усули билан қидириш тўрининг зичланиши; в-квадрат тўрнинг тўғри бурчакли тўрга 
айланиши; г-ромб шаклидаги тўрнинг тўғри бурчакли тўрга айланиши; 1-биринчи навбатдаги 
лаҳимлар; 2-иккинчи навбатдаги лаҳимлар; 3-учинчи навбатдаги лаҳимлар
.

Download 424.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling