3-боб. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари §
Download 379.23 Kb. Pdf ko'rish
|
Tashqi savdoni davlat tomonidan tartibga solish va boshqarish yoʼllari
51 3.3.1-расм ѐрдамида импорт божининг кичик иқтисодиѐт (ички нарх жаҳон нархига таъсир кўрсата олмайдиган иқтисодиѐт)га таъсирини баҳолашимиз мумкин. Савдо бошланмасдан олдин, мамлакатда 100 та товар ишлаб чиқариляпти ва истеъмол қилиняпти, мувозанат нархи 8 долларга тенг (талаб ва таклиф чизиқлари E нуқтада кешишган). 3.3.1-расм. Импорт божининг миллий иқтисодиѐтга таъсири. Агар товарнинг жаҳон нархи ички нархдан паст бўлса, мамлакатга жаҳон нархида (5 доллар) 120 та товар кириб келади, ички нарх жаҳон нархи даражасигача тушиб кетади. Бунинг натижасида миллий ишлаб чиқарувчилар фақатгина 40 та товар таклиф қилади, истеъмол эса 160 тага етади. Миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоялаш мақсадида ҳукумат 2 доллар миқдорида божхона божи жорий қилса, экспортѐрлар ўз товарини 7 доллардан сотишга мажбур бўлади ва ички бозордаги нарх кўтарилади. Бунинг натижасида ички ишлаб чиқариш 80 та товарни ташкил қилади, импорт эса 40 тагача қисқаради. Истеъмолчилар жами 120 та товар сотиб олади. Божхона божи ўрнатилиши натижасида миллий ишлаб чиқарувчилар а трапециянинг юзига тенг бўлган қўшимча фойда кўради. C тўғри тўртбурчакнинг юзига тенг бўлган сумма божхона божи сифатида давлат бюджетига тушади. Бошқача қилиб айтганда, миллий компанияларнинг ички бозор учун ишлаб чиқарган маҳсулотлари божхона солиғидан озод бўлганлиги сабабли унинг нархи импорт қилинаѐтган ана шундай товардан сезиларли даражада паст бўлиши мумкин, бундай шароитда хўжалик юритувчи субъектлар янги технологиялар, хомашѐ ва материалларни тежаш ҳисобига харжатларини камайтириш заруриятига эҳтиѐж сезишмайди. Амалда импорт ўрнини қоплашга йўналтирилган соҳалардаги миллий фирмалар ўз товарларини импорт тарифига яқин нархларда сотади, натижада қўшимча фойда кўради. Миллий компанияларнинг даромадларини ўсиши ва миллий ишлаб яиқаришнинг кенгайишини сабабларидан бири ана шунда. Download 379.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling