3-боб. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари §


§ 3.3. Тариф сиѐсатининг асосий кўринишлари


Download 379.23 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana23.04.2023
Hajmi379.23 Kb.
#1385881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Tashqi savdoni davlat tomonidan tartibga solish va boshqarish yoʼllari

 
§ 3.3. Тариф сиѐсатининг асосий кўринишлари 
Миллий хўжалигининг ҳолатига боғлиқ равишда божхона сиѐсати олиб 
боришнинг икки вариантини ажратиб кўрсатиш мумкин - иқтисодий 
ривожланган ва ривожланаѐтган мамлакатлардаги божхона сиѐсатлари. 
Ривожланган мамлакатлар учун куп устунли тарифлар хос булиб, у турли 
импорт божи ставкалари: барча давлатлар учун тааллукли бўлган микдори 
баланд умумий ставкалар, энг қулай шароит яратиш режими ставкаси (икки 
мамлакат уртасида келишилган холда урнатилган савдо операцияларининг 
имтиѐзли тартиби), камбагал, паст даражада ривожланган иқтисодиѐтли 
мамлакатлардан килинадиган импортлар учун белгиланган преференциал 
коэффицентли ставкаларни назарда тутади. 
Ривожланган мамлакатлар божхона тарифларининг бошқа бир хусусияти, 
бу тарифларнинг 1988 йилда жорий этилган «Халқаро товарларни тавсифлаш ва 
кодлаштиришнинг уйгунлаштирилган тизими» (УТ) билан корреляцияси (ўзаро 
боғлиқлиги) ҳисобланади. 
Ривожланаѐтган мамлакатлар гуруҳи божхона сиѐсатининг узига хос 
хусусияти экспорт божларидан кенг куламда фойдаланиш ва нисбатан юкори 
импорт тарифи ставкаларини ушлаб туриш (бу ставкалар ривожланган 
мамлакатлар учун мисли курилмаган даражага етади - 50-100 фоизгача, Миср, 
Эквадор, Покистонда ҳатто бундан ҳам юқори) хосдир. 
Бундан ташқари кўпчилик ривожланаѐтган мамлакатларда, АҚШ, Япония 
ва Европа державаларидан фаркли равишда, эски Брюссел товар 
номенклатурасидан янги Уйгунлаштирилган тизимга эндигина утишмокда. 
Шунинг учун уларнинг баъзилари кўп колонкали тарифларни қўллайди 
(Сенегалда — 9 та, Малида — 17 та). Миллий тарифлар билан бир каторда 
жахрн иқтисодиѐтида бир неча мамлакатларни божхона иттифоқларига 
бирлашиши кенг таркалиб бормокда. Божхона иттифоклари ташқи савдони 
давлатлараро 
тартибга 
солишни 
турли 
кўринишларидан 
амалий 
фойдаланишмокда, бунда улар турли ҳудудий ва глобал халқаро ташкилотлар 
кўмагига суянмокда. 

Download 379.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling