52
воситаси ҳамдир. Дарҳақиқат, катта мамлакат импортни қисқартирса, бу
мамлакат ана шу товарнинг асосий харидори бўлганлиги сабабли экспортѐр
мамлакат ушбу товар нархини пасайтиришга мажбур бўлади. Экспорт
товарлари нархи ўзгармаган ҳолда импорт
товарлар нархининг пасайиши
импортѐр мамлакат учун савдо шартининг яхшиланишига олиб келади. лекин
катта иқтисодиѐтли мамлакат ҳам импорт божини жорий қилишдан соф фойда
кўрмаслиги мумкин.
Катта мамлакат ҳукумати ички ишлаб чиқарувчиларни
хорижий
рақобатдан ҳимоя қилиш мақсадида импортга бож жорий қилди. Бож
ўрнатилиши натижасида товарнинг жаҳон нархи тушади. Лекин ушбу
товарнинг ички нархи бож миқдорига кўтарилади ( t) P
w
дан P
w+t
га. Жами
таклиф чизиғи юқорига
янги S
d+w+t
даражага сурилади. Таклифнинг янги
даражасида
ички талаб ва жами
таклиф G нуқтада мувозанатга
келади.
натижада ички ишлаб
чиқариш Q
1
Q
2
га ортади, ички талаб
Q
5
Q
4
га камаяди.
Импорт Q
1
Q
5
дан
Q
2
Q
4
га қисқаради.
Импорт
тарифи
жорий
қилиниши
натижасида
истеъмолчилар зарари a+b+c+d га
тенг бўлди. Кичик мамлакатда
бўлгани
каби импорт божининг
таъсирини иккига ажратишимиз
мумкин:
қайта
тақсимланиш
эффекти ва йўқотиш эффекти.
3.3.2.-расм. Тарифнинг катта мамлакат иқтисодиѐтига таъсири
Катта мамлакат мисолида даромад эффекти иккига ажралади: ички
даромад эффекти ва савдо шарти эффекти.
Ички даромад эффекти — бу даромаднинг ички истеъмолчилардан.
Савдо шарти эффекти — бу
даромаднинг хорижий ишлаб
чиқарувчилардан давлат бюджети фойдасига қайта тақсимланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: