3-иш. Микроорганизмлар ҳужайраларининг шакллари Машғулотни ўтиш тартиби


Download 1.65 Mb.
bet3/6
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1526307
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3. Микроорган. морфолог

Бурама бактериялар. Бу гуруҳ бактерияларига вибрионлар, спириллалар ва спирохеталар киради.

  1. Вибрионлар (лотинча vibrion-тебраниб турувчилар) нинг ҳужайралари вергулсимон эгилган бўлади.

  2. Спириллалар (лотинча spiro-штопор (буралган) нинг ҳужайралари вибрионларга нисбатан узунроқ, йўғон ва буралган бўлади. Спириллаларнинг ҳужайраси “С” ҳарфидан битта букилган “S” ҳарфидан иккита букилган ёки бўлмаса бир неча марта букилган бўлади.

  3. Спирохеталар - узун ва ингичка бўлиб, бурғусимон буралган бўлади. Спирохеталарнинг узунлиги уларнинг йўғонлигидан 5-200 марта катта. Бу бактерияларни одам оғзидаги тишлардан олинган намуналарда яхши кузатиш мумкин.



Актиномицетлар
Актиномицетлар сўзи лотинча actis - нур, myces - замбуруғ, яъни нурсимон замбуруғлар деган маънони билдиради. Актиномицетлар бактериялар билан замбуруғлар ўртасида турган микроорганизмлар гуруҳидир. Улар бактериялар сингари бир ҳужайрали ва замбуруғларга ўхшаб мицелийлар ҳосил қилади ва улар сингари споралар ёрдамида кўпая олади.
Актиномицетлар озиқа муҳитларида пўкаксимон, бархитсимон, унсимон, этли, зич, субстрат билан бирлашиб кетган айрим ҳолда ер исини тарқатувчи колонияларни ҳосил қилади. Озиқа муҳитларида ҳосил бўлган актиномицетларнинг мицелийлари дифференциаллашган бўлиб, бир қисми субстратга ботган (субстрат мицелийлари) бир қисми эса субстрат устида (ҳавойи мицелийлар) бўлади.
Актиномицетларнинг кўпчилик вакиллари пигментлар ҳосил қилади. Шу сабабли, уларнинг мицелийлари мовий, тўқ мовий, бинафша ранг, пушти, қўнғир, жигар ранг ва қора тусда бўлиши мумкин. Актиномицетларни ҳосил қилган пигментлари ўзи ўсган озиқа муҳитларни ҳам шу рангга бўяйди.
Актиномицетлар колонияларининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишда уларни Петри ликобчаларида ёки пробиркаларга ҳосил қилган колонияларини микроскопнинг кичик объективи орқали кузатиш керак. Бу ҳолатда актиномицетнинг мицелийлари гифларини бир қисми озиқа муҳитига кириб борганлигини, бир қисмини озиқа сирти бўйлаб ривожланиб тепага кўтарилганлигини кузатиш мумкин. Озиқа муҳити сиртидан кўтарилган мицелийларнинг учки қисмида спорани ўзида сақлаган спораносларни кўриш мумкин. Споранослар тузилишига кўра тўғри, тўлқинсимон, спиралсимон ва мутовкали бўлади.
Ундан фуксин билан бўялган фиксацияланган препаратлар тайёрланади. Бунинг учун буюм ойнасига актиномицетнинг колониясидан олинган жуда кичкина бўлак (озиқа муҳит билан олинган бу бўлакда субстрат ичида ва унинг устида ривожланаётган мицелий бўлади) қўйилади. Иккинчи буюм ойнасини эса унинг устига қўйиб маҳкам зичлаб, объектни эзилади ва сув билан ёйилади. Кейин қуритилади, фиксацияланади ва бўялади. Фиксацияланган ҳамда бўялган препаратда дифференциалланган мицелий ҳам, споралар ҳам кузатилмайди. Лекин актиномицетнинг бир ҳужайрали мицелийлари яққол кўзга ташланади.


Замбуруғлар
Микроскопик кўпгина замбуруғлар турлари микробиологик объектлар ҳисобланади. Шу сабабли лаборатория машғулотларида Zygomycetes, Ascomycetes ва Deuteromycetes синфининг айрим вакиллари билан танишилади.
Замбуруғлар хлорофиллсиз эукариот организимлардир. Уларнинг вегетатив танаси ипсимон тузилишдаги гифлардан ташкил топган. Бу гифлар тўплами мицелийлар деб юритилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling