3-иш. Микроорганизмлар ҳужайраларининг шакллари Машғулотни ўтиш тартиби
Download 1.65 Mb.
|
3. Микроорган. морфолог
- Bu sahifa navigatsiya:
- Замбуруғларнинг жинссиз кўпайиш типлари
- ( Mucor , Rhizopus )
- ( Aspergillus , Penicillium )
- Deuteromycetes .
икки хил ирқи кузатилади. Бирининг ҳужайралари юмалоқ-эллипссимон бўлиб, куртакланган ҳужайралар тез ажралиб кетади. Иккинчисининг ҳужайралари чўзиқ цилиндирсимон бўлиб, куртакланганда шохланган сохта мицелийлар (псевдомицелийлар) ҳосил қилади. Ачитқи замбуруғларнинг ҳужайраларида кўп ҳолларда марказий қисмини эгаллаган, донадор ҳолатдаги вакуолалар яққол кўзга ташланади. Deuteromycetes. Бу замбуруғлар синфи такомиллашмаган замбуруғлар деб ҳам номланади. Уларнинг мицелийлари яхши ривожланган, кўп ҳужайрали бўлиб, жинсий кўпайиш кузатилмаган. Deuteromycetes синфига кирувчи турлар вегетатив жинсиз йўл билан кўпаяди. Вегетатив кўпайиш гифларни бўлакларга ажралиши билан амалга ошади. Жинсиз кўпайишда конидийлар ҳам ҳосил қиладилар.Табиатда кўп тарқалганларига Penicillium, Aspergillus, Trichoderma ва Alternaria туркумини турларини келтириш мумкин. Улар ўсимлик қолдиқларида, мева, уруғ ва тупроқда кенг тарқалган. Penicillium туркумининг турлари конидийларни мутовкали шохланган, қўл панжаси кўринишдаги конидийбандларида ҳосил қилади. Препарат тайёрлаш учун Penicillium glaucum ҳосил қилган оқ ҳошияли яшил колониянинг оқ ва яшил жой оралиғидаги препарат нинаси билан олинган бир бўлак мицелийдан фойдаланилади. Лаборатория дарси учун Петри ликобчасидаги ўстирилган замбуруғ ишлатилади. Бунинг учун иккита препарат нина ёрдамида озиқадан бир бўлак мицелий сиртига бир томчи сув томизилган буюм ойнасига кўчириб қўйилади. Унинг устида қоплағич ойна ёпилади. Агар препарат учун олинган мицелий қалинлик қилса, томизилган сув етмаган жойига пипетка ёрдамида қоплағич ойна тагига сув берилади. Сўнгра препарат нинасининг орқа томони билан секин-аста қоплағич ойна устига ўралади, ортиқча сув фильтр қоғоз ёрдамида шимдириб олинади. Препарат аввал микроскоп объективининг кичик ўлчамида (8х) кейин эса катта ўлчами (40х) ёрдамида кузатилади. Микроскоп объективининг кичик ўлчамида (8х) кузатилганда конденсор пастга туширилади, катта ўлчамида (40х) эса ёруғлик мувозонати конденсорни юқорига кўтариш йўли билан бошқарилади. Aspergillus туркумига кирувчи замбуруғ турлари одатда бир ҳужайрали конидий бандларга (учки қисми юмалоқ, чўзиқ ёки ноксимон шишган) эга. Улар стеригмалар параллел жойлашган бўлиб, ҳар биридан радиаль ҳолатда кетган конидийлар занжири юзага келади. Айрим аспергил турлари икки қатор кетган стеригмалар ҳосил қилиш мумкин. Бу замбуруғлардан препарат тайёрлашда Aspergillus niger ни Петри ликобчасидаги озиқа муҳитида ўстирилган колонияларидан фойдаланилади. Бунинг учун колониянинг қора ва оқиш қисми оралиғидаги бир бўлак мицелий иккита препарат нинаси ёрдамида сиртида бир томчи суви бор буюм ойнасига кўчириб қўйилади ва унинг устига эса қоплағич ойна ёпилади. Пенциллиндан тайёрланган препарат қандай кузатилган бўлса, Aspergillus niger дан ва ундан кейинги замбуруғ турларидан тайёрланган препаратлар ҳам шундай кузатилади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling