3-иш. Микроорганизмлар ҳужайраларининг шакллари Машғулотни ўтиш тартиби


Download 1.65 Mb.
bet4/6
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1526307
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3. Микроорган. морфолог

Zygomycetes. Булар тубан замбуруғларга кириб, уларнинг мицелийлари бир ҳужайрали, шохланган, кўп ядроли бўлади. Улар вегетатив жинсий ва жинсиз йўл билан кўпаяди. Вегетатив кўпайганда гифларнинг айрим бўлаклари, жинсий кўпайганда эса ота-она гифларини ўзаро қўшилишдан ҳосил бўлган зигоспоралар ёрдамида кўпаяди. Жинсиз кўпайиши споралар ёрдамида амалга ошади.
Zygomycetes ларга мисол қилиб Mucor ва Rhizopus туркумининг вакилларини олиш мумкин. Бу замбуруғлар ўсимлик маҳсулотларида, ўсимликлар билан озиқланадиган ҳайвонларнинг гўнгларида, чириндига бой тупроқларда ўсиб, ривожланади ва уларнинг сиртида оқ ёки қўнғир рангдаги пўпанаклар ҳосил қилади.
Mucor ва Rhizopus туркумига кирувчи замбуруғ турлари субстрат ичига кириб боради ҳамда бир қисми эса субстрат сиртига тарқалади. Замбуруғ мицелийларида шиш кўринишида спорангибандларида жойлашган спорангийлар ҳосил бўлади. Кейинчалик спорангийлар спорангий бандларидан тўсиқ билан ажралиб улар ичида кўплаб спорангиспоралар юзага келади. Спорангийлар ичига кириб борган спорангий бандларининг бу қисми “колонка” деб юритилади ва уларнинг шакли замбуруғ турига қараб турли-туман бўлади.
Мукор замбуруғларини микроскоп орқали кузатиш учун препарат нинаси ёрдамида эҳтиётлик билан мицелийнинг бир бўлаги олинади ва бошқа бир препарат нина билан қуруқ буюм ойнаси сиртига туширилади. Препарат сиртига қоплағич ойна ёпмасдан микроскопнинг кичик объективи орқали кузатилади. Бунда спорангий бандлари ва уларда жойлашган қорамтир шарчалар-спорангийлар кўринади. Сўнгра препаратга бир томчи сув томизилади, устига қоплағич ойна ёпилади ва микроскопни аввал кичик сўнгра катта объективлари ёрдамида кузатилади. Спорангийларни қобиғи ёрилиши туфайли ташқарига чиққан споралар яққол кўзга ташланади.
Mucor замбуруғларини ажратиб олиш учун сусло-агарли озуқаси солинган Петри ликобчаларга чириндига бой тупроқ ёки янги от гўнгининг бўлакчаларини териб чиқилади ва Петри ликобчаларининг ёнига нам фильтр шиша қалпоқча тагига жойлаштирилади ҳамда 3-4 кунга қолдирилади. Сўнгра юзага келган замбуруғ колонияларидан препарат тайёрлаб микроскоп остида кузатиш мумкин.
Ascomycetes. Бу синф вакиллари юксак замбуруғларга кириб, мицелийлари кўп ҳужайрали, яъни тўсиқлар билан бўлинган. Уларнинг жинсий кўпайиши натижасида юзага келган споралари асколар-халтачалар ичида ҳосил бўлади. Микробиологияда ўтиладиган лаборатория дарсларида аскомицетларга мисол қилиб ачитқи замбуруғлари олинади.
Ачитқи замбуруғларининг ҳужайраси 8-15 мкм гача бўлади. Уларнинг шакли турли-туман: эллипсимон, ноксимон, юмалоқ ва цилиндирсимон бўлади.
Ачитқи замбуруғлари вегетатив ва жинсий йўл билан кўпаяди. Вегетатив кўпайиш ҳужайрасини куртакланиш ва бўлиниш йўли билан, жинсий кўпайиш эса халта ичида спораларни ҳосил қилиши билан амалга ошади. Ҳужайраси куртакланувчи ачитқи замбуруғларга Saccharomyces туркумига кирувчи турлар, ҳужайраси бўлинадиганлари Schizosaccharomyces туркумига кирувчи турлар мисол бўла олади. Жинсий кўпайишда оналик ва оталик ҳужайраларни ўзаро қўшилишидан халта ичида споралар ҳосил бўлади ёки аввал споралар юзага келиб, сўнгра улар ўзаро қўшилиб кетади. Ҳар бир халта ичида (аскода) 2-8 тагача айрим ҳолларда 12 тагача споралар ҳосил бўлади.
Лаборатория машғулотлари учун уй шароитида ишлатиладиган ачитқи замбуруғлардан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун дарс бошланишидан бир неча соат аввал бир бўлак ачитқи замбуруғини шакар солинган илиқ сувга солиб, илиқ жойга қўйилади. Бу ҳолатда оқиш сутсимон суюқлик ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган суюқликдан бир томчисини буюм ойнасига томизилади ва устидан қоплағич ойнаси ёпилиб, иммерсион мойи томизилади, сўнгра микроскопнинг объективида препарат кузатилади. Микроскопнинг кичик объективидан ҳам ҳужайралар яхши кўринади. Нонвойчиликда ишлатиладиган ачитқи замбуруғларининг


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling