7. Qurilish bahosini yiriklashtirilgan ko‘rsatkchilar bilan aniqlash
Қабул қилинган техник ечимлар бўйича локал ресурс рўйхатлари тузилаётганида амалдаги смета нормативлари ёки ресурсларга бўлган эҳтиёжларни белгилаш усулларининг танлови қуйидаги шартлардан келиб чиққан ҳолда бажарилади:
агар ишчи чизмалар бўйича рўйхатлар тузиш учун мўлжалланган йириклаштирилган ресурс смета нормалари (ЙРСН) мавжуд бўлса, у ҳолда ана шу йириклаштирилган ресурс смета нормалари қабул қилинади;
агар йириклаштирилган ресурс смета нормалари бўлмаса, лекин намунавий ва қурилишнинг маҳаллий шароитларига мос ва иқтисод нуқтаи назарида самарали ҳисобланган қайта қўлланилувчи якка тартибдаги лойиҳаларнинг ресурс сметалари бўлса, у ҳолда айнан шу ресурс смета нормативлари қабул қилинади;
агар йириклаштирилган ресурс смета нормалари, шунингдек намунавий ва қурилишнинг маҳаллий шароитларига мос ва иқтисод нуқтаи назарида самарали ҳисобланган қайта қўлланилувчи якка тартибдаги лойиҳаларнинг ресурс сметалари бўлмаса, у ҳолда қурилиш конструкциялари ёки қурилиш ва монаж ишларининг айрим турлари учун мувофиқ тўпламлардаги ресурс смета нормалари қабул қилинади
Ижтимоий соҳа объектларининг прогнозлаштирилаётган ҳажмлари Дастурга йириклаштирилган, буюртмачилар ва объектлар бўйича тақсимламаган ҳолда киритилади.
ШНҚ 4.14. Йириклаштирилган ресурс смета нормалар тўпламлари
Do'stlaringiz bilan baham: |