3-маъруза: Кўприк ва тоннеллар транспорт иншоотлари эксплуатациясининг асосий тамойиллари
Download 83.59 Kb.
|
Маъруза 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Кўприкларда фойдаланиладиган мосламаларнинг тавсифлари.
2. Транспорт иншоотлари режимли кузатувининг вазифалари. 1.7) Режимли кузатув – бу кўприк зонасидаги ўзан жараёнларини назорат қилиш. Режимли кузатув ўз ичига олади: сув сатҳини ўлчаш ва дарё ўзани профилини тузиш. Режимли кузатувларни ихтисослаштирилган ташкилотлар бажаради.
Ўртача ва катта кўприкларда сув сатҳи ўлчовларининг ўтказиш даври таянчлари олди юқори томонида – ойида 4 марта, муз кўчиши ва тошқин вақтида – ҳар куни ўтказилади. Ўлчовлар натижалари сатҳлар графиги кўринишида расмийлаштирилади ва кўприк китобига ёзиб қўйилади. Дарё ўзани профилларини тузиш даврийлиги барча кўприкларда йилида икки марта: қишда ва баланд сув (тошқин) ўтгандан кейин. Камида учта створ (кузатиш нуқтасидан ўтган тўғри чизиқ) да сув чуқурлигини ўлчаб, дарё ўзани профили олинади: паст томондан кўприк створида, оқим бўйича 25м масофада юқори ва пастда. Ўлчовлар ҳар бир створда 2 – 10м да белгиланади. Натижалар ўзан ўлчовлари графиги кўринишида расмийлаштирилади ва кўприк китобига ёзиб қўйилади. 3. Кўприкларда фойдаланиладиган мосламаларнинг тавсифлари. Мословчи иншоот, йўл ўтгазгич ва қувурлардаги нуқсонлар асосан катта сув ва қор кўчкилари даврида вужудга келганлиги, уларда маълум бир ҳимоя тавсифига эга бўлган иш ва тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Шу сабабли кичик ва ўрта кўприкларда тошқингача кўтарма, мослаштириш иншоотлари конуслари текширувдан ўтказилган бўлиши, таъмирланиши ва мустаҳкамланиши лозим. Кичик кўприк ва қувурлар катта сувга жуда ҳам чидамли бўлганлиги сабабли уларни айнан кўрсатиб ўтилган даврга тайёрлаш лозим. Қиш ва кузда қуйидаги ишларни ўз вақтида амалга ошириш лозим: а) қувур тешикларини қиш пайтида қор тўлиб қолишидан сақлаш мақсадида беркитиш; б) баҳорги қоргача кичик кўприк ва қувур тешикларини қор, муздан тозалаш, остки ва устки томонга қараб 20м дан кам бўлмаган зовур қазиш; в) кўприк устки ва остки томонига қараб 30м дан кам бўлмаган узунликдаги ўзан атрофини тош, чиқинди ва шу каби нарсалардан тозалаш, шунингдек текшириш, керак бўлса, кўтарма конус ва ўзан мустаҳкамлигини таъмирлаш лозим; г) қувур олдида сув ўзани кўтарилиш даврида ўт-ўлан, чиқинди тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида тўсиқ ўрнатиш; д) қувурларда чиқинди тўпланиб ювилиб кетадиган жойлар мустаҳкамлигини ошириш (тозалаш, ўзанни режалаштириш ва ҳ. к.). Катта сув тошқинлари даврида ювиб кетиш хавфи бўлган кўприкдаги кўтармалар, мословчи иншоотлар, конуслар, таянчлар ҳимоя қилиш мақсадида керакли (тупроқ, тош, қопланган қум ва ҳ. к.) материалларни тайёрлаш лозим. Катта сув тошқинларидан сўнг кўприкнинг барча элементларини, айниқса таянч, кўтарма конуслари мослама иншоотлари ва кўприкга чиқиш жойларини текшириш лозим. Бу каби поездлар ҳаракати хавфсизлигига хавф солувчи элементларнинг носозлиги қисқа муддатда тузатилиши, қолган бошқа элемент носозликлари эса кейинги тошқинлар бўлгунгача бартараф этилиши лозим. Сув тошқинлари қуйидаги носозликларни келтириб чиқаради: а) кўприк ва қувур туйнугининг катта бўлмаганлиги сабабли кўтармаларни ювиб кетиши; б) кўп ҳолларда боғланмаларнинг қониқарсизлиги оқибатида келиб чиқадиган, остки ва устки кўтарма конусларини ювиб кетиши; в) чиқинди тўпланиши (айниқса кичик кўприк ва қувурларда) сув омборидан кўприкдан ошадиган сув берилиши, сув ҳажмининг ошиб кетишида юзага келадиган сўв ўтказиш тизимининг бузилиши натижасида ўзанни ювилиб кетиши; г) кўприк туйниги кичиклиги, оқим бурамалилиги, кўприк яқинида сув тезлигининг ўзгариши натижасида таянчни ювиб кетиши; д) ўзаннинг сурилиши. Download 83.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling