3-маъруза. ҚУёш радиацияси ва радиация баланси режа


Download 378.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana14.05.2023
Hajmi378.99 Kb.
#1460619
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Агро-4-Куёш радиацияси.

қобилияти ѐки альбедоси А дейилади, яъни: 
D
S
R
D
S
R
Q
R
A
к
к
к






0
1
sinh

(2.3) 
Альбедо одатда фоизларда ифода қилинади. Фаол юзадан қайтган 
радиация R
қ
ни
қисқа тўлқин узунликли қайтган радиация деб юритилади. 
Альбедо (лот. albedo -оқлиқ) - бир жисм сиртидан қайтган нур 
энергияси миқдорининг шу сиртга тушаѐтган нур энергияси миқдорига 
нисбати. Альбедо жисмнинг нур қайтариш қобилиятини ифодалайди. 
Тушаѐтган энергияни батамом қайтарувчи сирт ва мутлақ (абсолют) оқ 
жисмнинг альбедоси бирга, мутлақ қора жисмнинг альбедоси нолга тенг. 
Реал жисмларнинг альбедоси ноль билан бир орасида ѐтади. Атмосфераси 
2.3-расм. Фаол вегетация 
даврида ўртача кўп йиллик 
ФФР (МДж/м
2
)
ҳудудида тақсимланиши. 


бор космик жисмларнинг альбедоси анча катта бўлади. 
Қишлоқ хўжалигида алъбедо ҳақидаги маълумотлар экинзорларнинг 
радиацион режимини ўрганиш учун зарур. Хусусан, ўсимликка ютиладиган 
қисқа тўлқинли радиация миқдори ва фотосинтез жараѐнлари альбедо 
қийматига боғлиқ. Альбедо қиймати катталашган сари ютилаѐтган 
радиациянинг миқдори камая боради. 
Альбедометр – альбедони ўлчаш учун ишлатиладиган 
асбоб, юқорига ва пастга қаратиш мосламаси бўлган 
пиронометр (2.4-расм). Ер сиртига келувчи ва ундан қайтувчи 
қисқа тўлқинли радиацияни ўлчашга имкон беради. 
Ер сиртининг исталган жойдаги альбедоси шу жойнинг 
текис-текисмаслигига, рангига, намлигига ва ўсимликлар билан 
қопланиш даражасига ва бошқа хоссаларига боғлиқ. 
Юзаси ғадир-будур тўқ тусли тупроқ, юзаси текис ва ѐрқин тупроққа 
қараганда йиғинди радиацияни кам қайтаради. 
Нам тупроқ йиғинди радиацияни қуруқ тупроққа нисбатан кам 
қайтаради. Демак, тупроқ намлиги ортиши билан йиғинди радиацияни 
ютиши кучаяди. Бу эса суғориладиган ерларнинг иссиқлик режимини 
ўзгартиришда катта аҳамиятга эга. 
Ҳозирги вақтда актинометрик кузатишларда қуѐш радиацияси 
оқимларини ўлчаш учун мутлақ ва нисбий усуллар қўлланилади. Шунинг 
учун бу усулларга мос равишда мутлақ ва нисбий асбоблар ишлаб 
чиқарилган. 
Мутлақ асбобларда қуѐш радиацияси энергетик ѐритилганлигини 
тўғридан-тўғри кал/см
2
∙мин (ѐки Вт/м
2
) бирликларда ўлчанади ва улар 
ҳозирги вақтда нисбий асбобларни даражалаш ва текшириш учун 
қўлланилади. 
Нисбий асбоблар метеорологик станциялардаги мунтазам олиб 
бориладиган кузатишларда, экспедицияларда ва дала кузатишларида 
ишлатилади. 
Актинометр – Қуѐшдан бевосита келувчи 
радиация жадаллигини ўлчайдиган асбоб (2.5-расм). 
Ишлаш тарзи тушаѐтган радиациянинг қорайтирилган 
сиртга ютилишига ва нур энергиясининг иссиқлик 
энергиясига 
айланишига 
асосланган. 
Бундай 
актинометрларда радиацияни қабул қилувчиси сифатида 
қорага бўялган юпқа металл бўлаги (пластинка) 
ишлатилади. 
Ҳозирги вақтда тўғри қуѐш радиациясини ўлчашда энг кўп 
қўлланиладиган нисбий асбоб Савинов-Янишевский термоэлектрик 
актинометридир. 
Йиғинди ва сочилган радиацияни ўлчаш учун ишлатилган асбобни 
пиранометр деб юритилади. Метеорологик станцияларда йиғинди ва 
сочилган радиацияларни ўлчашда асосан Янишевский пиранометри 
ишлатилади.
2.5-расм. Актинометр. 
2.4-расм. 
Пиронометр 


Юқорида қаралган асбоблардан ташқари табиий ѐритилганликни 
ўлчаш учун фотометрик асбоб-люксметр қўлланилади. ФФР ни ўлчаш учун 
турли хил асбоблар ишлатилади. Қуѐш ѐғдусининг давомийлигини аниқлаш 
учун гелиограф қўлланилади. 
Маълумки, қуѐш радиацияси Ердаги турлича рельефли ерларга: 
текисликларга, жарликларга, тоғ чўққиларига, дунѐнинг турли томонларига 
қараган ва уфққа қиялиги турлича бўлган ѐн-бағирликларга тушади. Улар 
орасидан 
текисликларга 
ва 
ѐнба-ғирликларга 
тушадиган 
қуѐш 
радиациясининг миқдорини билиш қишлоқ хўжалигида амалий аҳамиятга 
эга. 
Қуруқлик, айниқса деҳқончилик ҳудудлари текис горизонтал ерлардан 
ташқари дунѐнинг турли томонларига қараган ва қиялиги турлича ѐнбағир-
лардан ташкил топган. Бундай ерларга қуѐш нурларининг тушиш бурчаги 
Қуѐш баландлигидан ташқари юзаларнинг уфқ чизиғи билан ҳосил қилган 
бурчагига ва бу юзаларнинг дунѐнинг қайси томонига қаратилганлигига 
боғлиқ. 
Энди қуѐш радиациясининг экинларга тушиши ва уларда ютилишини 
қарайлик. 
А.А. Ничипоровичнинг тасдиқлашича экинларнинг юқори ҳосил бериши учун 
бирор майдондаги экин баргларининг умумий юзаси, шу майдон юзасидан 4-5 марта катта 
бўлиши (яъни 40-50 минг м
2
/га) ва баргларнинг бундай катталикдаги умумий юзасини 
узоқ вақт сақлаб туриши керак. Айниқса (1 гектарга), экин майдонидаги баргларнинг 
умумий юзаси 40000 м
2
бўлса, экин қуѐш радиациясини энг кўп ютади. Баргларнинг 
умумий юзасининг янада ортиши билан эса қуѐш радиациясининг ютилиши ўзгармай 
қолади. 
Умуман олганда, экинларнинг геометрик структурасига, баргларнинг 
ўлчами ва юзасига, уларнинг дунѐнинг қайси томонига қараганлигига ва 
оғмалигига, шунингдек қуѐш баландлигига боғлиқ равишда экинлар қуѐш 
радиациясини турлича ютади ва ўтказади. 
Қуѐшнинг уфқдан баландлиги 35° дан катта бўлган ҳолларда барг 
пластинкаси тик ҳолатга яқин жойлашганида тўғри радиация экин майдони 
ичига кўпроқ киради, агар барглар горизонтал ҳолатга яқин жойлашган 
бўлса, тўғри радиация экин ичига жуда кам миқдорда киради. Экинлар ичига 
кирган қуѐш радиациясининг спектрал таркиби ҳам ўзгаради. 
Зич экинларда соя энг кучли бўлган пастки қисмида яшил ва узун 
тўлқинли инфрақизил нурларнинг улуши кўпаяди. Экинларнинг устки 
қисмида ва барглар сийрак қатламларда ФФР нинг спектрал таркиби, 
ўсимлик устидаги каби бўлади. 
Ҳозирги вақтда экинларнинг қуѐш радиациясидан фойдаланиш 
даражасини баҳолаш учун экиннинг фойдали иш коэффициенти (ФИК) 
тушунчаси қўлланилади. 
Экиннинг ФИК деб, фотосинтез жараѐнига ва биомасса ҳосил қилиш 
учун сарфланган ФФР улушининг, ўсимлик қоплами томонидан ютилган 
ФФР нинг умумий миқдорига нисбатига айтилади. 
А. А. Ничипорович вегетация даври учун ФИК нинг ўртача қийматлари 
асосида экинларни қуйидаги гуруҳларга ажратган: одатдаги ФИК = 0,5

1,5%; 


яхши ФИК = 1,5

3,0%; энг юқори ФИК = 3,0

5,0%. Назарий жиҳатдан 
мумкин бўлган ФИК = 5,0

8,0% 
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш шароитида экинлардан юқори ҳосил 
олиш учун экинларнинг ФИК ини яхши даражагача кўтариш керак. Бунда 
экинларнинг намлик ва озиқланиш режимлари ҳам энг мақбул шароитда 
бўлиши зарур. 

Download 378.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling