3-мавзу: Антик даврдан VII асргача ва Шарқ уйғониш даврида тарбия, илм-фан ва педагогик фикрлар тараққиёти


Шарқ уйғониш даврида илм-фан, педагогик фикрлар тараққиёти


Download 147 Kb.
bet5/6
Sana07.04.2023
Hajmi147 Kb.
#1336816
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-маъруза

Шарқ уйғониш даврида илм-фан, педагогик фикрлар тараққиёти.

Араб ҳалифалигида юз берган ижтимоиий-сиёсий ўзгаришлар, ягона Ислом динининг таркиб топиши маданий ҳаётга ҳам таъсир этди. IX асрда Шарқ мамлакатларида бошланган ва маданий ҳаётда юз берган кўтаринкилик маънавий ҳаётда ҳам ўзгаришлар бўлишига олиб келди.
Буни биз халифа Хорун ар-Рашид даврида (786-833), сўнг унинг ўғли ал-Маъмун даврида Бағдодда «Байтул хикма» («Донишмандлик уйи»), ҳозирги даврда Академия маъносида ташкил этилганидан ҳам билсак бўлади. Мазкур Академия 813-833 йилларда янада ривожланаган. Академия қошида расадхона ҳам бўлган, янги кутубхона қурилган. Бағдоддаги мазкур илм маркази, ўз навбатида Шарқ ва Ғарбда илм-фаннинг тараққий этишига, маънавий ҳаётнинг ривожланишига таъсир этган, бу ҳақида мазкур «Байтул ҳикма» нинг илмий ишларга раҳбарлик қилган Ал-Хоразмий халифа ал-Маъмуннинг илм-фан равнақига қай даражада хомийлик қилганини «Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби хақида» асарида шундай таърифлаган: «Оллоҳ Имом ал-Маъмунга. Унга мерос бўлиб қолган халифалик лавозимини инъом қилиб, мурувват этганлиги, бу лавозим либосини кийдириб, уни безаганлиги ва шу билан бирга унда фанларга муҳаббат ва олимларни ўзига яқин тутишга интилиш (ҳиссиётини) ўйғотганлиги менга жасорат ато қилди, (чунки у) уларнинг устига ўз хомийлик қанотини ёзиб, уларга ноаниқ бўлган нарсаларни ёритишга ва улар учун мушкул бўлган нарсаларни осонлаштиришга ёрдамлашади».
Хорун ар-Рашиднинг иккинчи ўғли ал-Маъмун илм-фанни жуда қадрлаган. У IX аср бошларида халифаликнинг Хуросондаги ноиби бўлиб турганда ҳам Мовароуннахр ва Хуросондаги олимларни тўплаб, уларнинг илмий ижодига шароит яратиб берган. Булар орасида ал-Хоразмий, ал-Хутталий, ал-Жавхарий, ал-Марвазий каби ватандош олимларнинг барчасини Бағдодга чақириб олади ва «Байтул хикма» - донишмандлик уйи («Маъмун академияси»)да араб олимлари билан ҳамкорликда илм-фан равнақ топади.
X асрдан бошлаб Мовароуннахр ва Хуросонда мустақил феодал давлатлари - Тохирийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар давлатларининг пайдо бўлиши ва халифалик емирилиши ҳам маданий ҳаётнинг орқага кетишига эмас, балки янада равнақ топишига олиб келди.
Қадимги Юнонистон олимлари Платон, Аристотель, Гиппократ, Гален, Эвклид, Птоломей, Архимед ва бошқаларнинг асарлари, форс тилидан бадиий-дидактик асарлар «Калила ва Димна», «Форс шоҳлари ҳаёти», ҳинд тилидан «Ҳинд дорилари ва уларнинг номлари», «Саорад», «Сиддханта», «Наботий дехқончилиги тўғрисида китоб» ва бошқа китоблар таржима қилинди.
Сомонийлар даврида Рудакий, Фирдавсий, Ал-Хоразмий, Ал - Фарғоний, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино каби мутафаккирлар ижод этганлар.
X асрнинг иккинчи ярмидан ташкил топган Қорахонийлар давлатида баъзи хонлар ўз саройларида кутубхоналар ташкил этдилар. Бу кутубхоналарда араб ва ҳатто Ғарбий Европа олимларининг асарлари ҳам мавжуд эди. Бу даврда туркий тил шаклланиб борди. Юсуф Ҳос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий каби олимлар жаҳон аҳамиятига эга бўлган асарларини яратдилар. XI аср бошида Ғазнавийлар давлати, кейинроқ Салжуқийлар. Хоразмшоҳлар давлати ҳам ташкил топди. Ғазнавийлар даврида ҳам илмий, ижтимой фикрлар ривожланди. Маҳмуд Ғазнавий ўз саройига жуда катта маданий бойликларни тўплайди, олимларни илмий ишга таклиф этади. Жумладан, Абу Райҳон Берунийнинг машҳур «Ҳиндистон» асари шу ерда яратилган эди.
XI асрда Хоразмда илм-фан айниқса тараққий этди. Хоразм шоҳи Маъмун ўз саройига энг забардаст олимларни таклиф этади. У ташкил этган «Байтул хикмат»- Донишмандлар уйи тарихда «Маъмун академияси» деб ном қолдирган. Бу академиянинг ривож топишида Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, риёзиётчи Абу Наср ибн Ироқ, файласуф Абу Сақл ал-Масихий, табиб Абулхайр Ҳаммор каби олимлар илмий ижодлар билан муҳим рол ўйнадилар. Лекин тож-тахт учун кураш натижасида бу илм даргоҳи ўз фаолиятини тўхтатиб, олимлар тарқалиб кетади.
Шарқ уйғониш даври маданий ривожланишида илм-фан шартли равишда уч йўналишда ривожланганини кўрамиз. Биринчи йўналиш - математика, тиббиёт йўналишидаги фанлар бўлиб, буларга математика, астрономия, кимё, география, геодезия, минерология, тиббиёт, фармакология ва бошқа шуларга турдош фанлар киритилиб, Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғонийлар математикага оид, Закриё ар-Розий кимё ва тиббиётга оид, Ибн Сино, Журжонийлар тиббиёт ва фалсафа, Абу Райҳон Беруний, Улуғбек Али Қушчилар астрономия ва тиббиётга оид йирик асарлар яратдилар.
Биринчи йўналиш - ижтимоий-фалсафий йўналиш бўлиб, бунда фалсафа, техника, мантиқ, фикҳ рухшунослик, нотиқлик ва бошқа соҳалар бўлиб, бу соҳада Ал-Фаробий, Ал-Киндий, Ибн Рушт, Ибн Сино, Заҳириддин Байхақий, Муҳаммад Наршахий ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Мазкур даврда илмий билишга асосланувчи метод шаклланди. Натижада ақлий тарбия олимлар диққат марказида бўлди: Хоразмий, Форобийлар бу методни асослаб берган буюк мутафаккирлар бўлсалар, улар билан бир қаторда ўша даврда яратилган барча таълимий-ахлоқий рисолаларда ҳам ақлий тарбияда зеҳнни тарбиялаш, ақлий камолат йўллари, билимнинг асл моҳиятларини ёртишга ҳаракат қилдилар.
Мутафаккирларнинг ўз ишларида ўқитиш ва таълим-тарбияга эътибори натижасида таълимий-ахлоқий масалаларга қизиқиш орта борди. Аниқ фанларни ўқитишнинг услубий масалаларига айниқса эътибор кучайди. Педагогика соҳасида инсон ва унинг камолоти билан боғлиқ муаммо асосий ўрин эгаллайди. Таълимий - ахлоқий асарларда бир томондан инсон ақли, унинг қуввати, илм-фанни эгаллаши, ҳушхулқ бўлиши ифодаланса, иккинчи томондан бу ифодалар таълимий-ахлоқий асарларда ўзининг бадиий ифодасини топади.
Хулоса қилиб айтганда, марказлашган Араб халифалигида илм-фан тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва қадимги маънавий ёдгорликлар Мовароуннахр ва Хуросонда IX асрларга келиб маънавий кўтарилиш, Шарқ Ренессанси - уйғониш даврининг бошланишига олиб келди- Бутун Шарқ билан бир қаторда, Мовароуннаҳр ҳам илм-фан ва маърифат соҳасида ўз ҳизматлари билан дунёга машҳур бўлган файласуф ва мунажжим, математика, физика, тиббиёт, тарих, тил ва адабиёт, педагогика соҳасида илмий мероси билан ном қолдирган Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Ал-Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино каби қомусий олимлар майдонга келди-Қомусий олимлар ўз илмий меросида таълимий-аҳлоқий асарлар яратишга ҳам катта эътибор бериб, бу асарларда илгари сурилган ғоялар инсоннинг ҳам ақлий, ҳам ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан камол топишида, педагогик фикр тараққиётида катта аҳмиятга эга бўлади.

Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling