3-Мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби
Йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул) -
Download 166.5 Kb.
|
3-слайд АВ
Йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул) - амортизация ажратмалари тугашигача қолган тўлиқ йиллар рақами (сони)ни амортизация муддатини ташкил қилувчи йилларнинг тартиб рақами йиғиндисига бўлиш орқали аниқланади.
Хўжалик юритувчи субьектларнинг бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар обьектлари бўйича амортизация ҳисобланиши қуйидаги тарзда акс эттирилади: а) ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилаётган асосий воситалар бўйича ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархининг калькуляциясини ҳисоблаш ва харажатларни маҳсулот бирлиги таннархига олиб бориш усулига қараб: Дт «Асосий ишлаб чиқариш» ёки 2510 «Умумишлаб чиқариш», Кт «Асосий воситаларнинг эскириши» счети. б) ёрдамчи ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатувчи хўжаликлар участкаларида фойдаланилаётган асосий воситалар бўйича: Дт 2310 - «Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счёти ёки 2710 - «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счёти, Кт «Асосий воситаларнинг эскириши» счети. в) маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ва товарларни сотишда фойдаланилаётган, маъмурий мақсалда, маданий маьрифий ва бошқа ижтимоий вазифаларда ишлатилаётган асосий воситалар бўйича: Дт «Давр харажатлари» счети, Кт «Асосий воситаларнинг эскириши» счети. Download 166.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling