3-Мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби
Download 166.5 Kb.
|
3-слайд АВ
1 – Мисол. Корхона ЭҲМ учун техник ҳужжатлари билан бирга дастурий таъминот сотиб олди – 5 0000 сўм. Бу муомала счетларда қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» К-т 6990 «Бошқа мажбуриятлар» ёки 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар». Шу билан бирга 0430 «Дастурий таъминот» счети дебетланиб 0830- счети кредитланади. 2 – Мисол. Таъсис ҳужжатларига биноан таъсисчиларга сотилган акциялар учун акционер жамияти бинодан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бинонинг таъсисчи билан келишилган қиймати – 230 000 сўм Бу муомала счетларда қуйидагича акс эттирилади: Д-т 0490 «Бошқа номоддий активлар» – 230 000 сўм К-т 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» – 230000 сўм 3 – Мисол. Маъсулияти чекланган жамият таъсисчиларнинг биридан экспертлар томонидан 200 000 сўмга баҳоланган маҳсулот ишлаб чиқаришга бўлган патентни бепул олди. Бу муомала счетларда қуйидагича акс эттирилади: Д-т 0410 «Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау» К-т 8530 «Текинга олинган мулк» 4 – Мисол. Фойдаланиш муддати икки йил бўлган дастур таъминоти объекти бўйича амортизация ҳисобланди. Ҳар ойга амортизация суммаси – 2083 сўм Д-т 9420 «Маъмурий харажатлар» К-т 0530 «Дастурий таъминот амортизацияси» Юқорида айтганимиздек, номоддий активларни сотиш, бепул бериш ёки ҳисобдан чиқариш бўйича натижаларни аниқлаш учун 9220 – операцион натижавий счет қўлланилади. Бу счетнинг дебетида тугатилган, ҳисобдан чиқарилган активларнинг дастлабки қиймати ва уларни тугатиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, масалан, бозорни ўрганиш бўйича харажатлар, шунингдек сотилган номоддий активлар учун харидорлардан олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) йиғиб борилади. 9220 – счетнинг кредитида номоддий активлар бўйича ҳисобланган амортизация, ҚҚС суммаси қўшилган ҳолда сотишдан тушган тушум акс эттирилади. 9220 – «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счетининг дебет ва кредит оборотларини солиштириш, номоддий активларни тугатиш ва сотиш муомалалари билан боглиқ бўлган фойда ёки зарарни аниқлаш имкониятини беради. Фойда суммаси 9320 – «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счетининг кредитида, зарар суммаси 9430 – «Бошқа операцион харажатлари» счетининг дебетида акс эттирилади. Барча сабабларга кўра номоддий активлар ҳисобдан чиқарилганда 9220 – «Бошқа активларнининг чиқиб кетиши» счетидан фойдаланишнинг сабаби шуки, номоддий активларни тугатишдан содир бўладиган молиявий натижани аниқлаш зарур, қўшилган қиймат солиғини акс эттириш ва фойда (даромад) дан ажратма солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани аниқлаш керак бўлади. Қуйида номоддий активларни ҳисобдан чиқариш муомалаларини кўриб чиқамиз Download 166.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling