3-Мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби


Номоддий активлар тушунчаси ва уларнинг турлари


Download 166.5 Kb.
bet7/10
Sana18.06.2023
Hajmi166.5 Kb.
#1593357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-слайд АВ

3.7. Номоддий активлар тушунчаси ва уларнинг турлари


Мамлакатимизда уларни эьтироф қилиш, баҳолаш ва бухгалтерия ҳисоби тартибларини қатьий белгиловчи асосий ҳужжатлар 7-сон бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти ҳисобланади.1
Номоддий активлар — маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида корхоналарнинг мулк объектларидан фойдаланиш мақсадида, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш ёхуд узоқ муддат давомила маьмурий ва бошқа вазифаларни амалга ошириш учун моллиимулкий сақлаб турилмайдиган мулкларнинг
Номоддий активларни тан олиш:

  • актив билан боғлиқ келгусида иқтисодий манфаатдорлик корхонага келишига ишонч мавжуд бўлса;

  • актив қиймати аниқ ҳисобланган бўлса номодлий активлар актив сифатила тан олинади.

Қуйидаги обьектларни номоддий активларга киритиш мумкин:



  • ихтирога патент, саноат намунаси, фойдали моделга эгалик қилувчининг қатъий ҳуқуқи;

  • ЭҲМ учун дастурлар, маьлумотлар базаларига бўлган муаллифлик ёки бошқа қонуний эгалик қилувчиларнинг қатъий ҳуқуқи;

  • интеграл микросхемаларнинг топологиясига бўлган муаллифлик ёки бошқа қонуний эгалик қилувчиларнинг қатъий ҳуқуқи;

  • товар ва хизмат қилиш белгисига қонуний эгалик қилувчининг қатьий ҳуқуқи, шунингдек, товар ишлаб чиқариладиган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи;

  • патентга эгалик қилувчининг селекиия ютуғига бўлган қатъий ҳуқуқи;

  • гудвилл;

  • табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи, яьни ерости ва табиий муҳитнинг бошқа ресурслари, геология ва табиий муҳит ҳақидаги бошқа ахборотлар сингарилардан фойдаланиш ҳуқуқи;

  • мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи, яьни ер участкаси, бинолар ва бошқалардан фойдаланиш ҳуқуқи;

  • бошқа номоддий активлар (маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш, иқтисодий ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш кабиларга бўлган ҳуқуқ).

Download 166.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling