3-Мавзу. Автомобил транспортида юк ташиш асослари
3-Мавзу. РЕЖА: 1. Юк. 2. Тара ва унинг хизмати. 3. Юкларни ташиш. 4. Юк хосил қилувчи ва юк қабул этувчи жой (пункт)лар. 5. Ташиш хажми ва юк обороти. 6. Юк оқимлари, юк оқими эмпюраси ва чизмасини чизиш. 7. Микрохудудлар ва уларнинг хосил бўлиши. Юк ташишни ташкил этиш дейилганда юкларни ўз вақтида ва камаймаган (бузилмаган) ҳолда минимал пул ва моддий ҳаражат билан боғлик ташиш транспорт операциялари тизими тушинилади. 1.Юк Юк дейилганда ташиш учун қабул қилингандан то уни эгасига топширилгунгача буюмлар тушинилади.Юклар айни буюм (товар) ва таралардан иборат бўлиши мумкин. Ташилган юкларнинг ўлчами фақатгина тонна ўлчамида бўлади. Бошқа ўлчамлар-литр, дона, куб метр кабилар-тонна ўлчамига ўтказилиши шарт. кўпчилик юклар тарасиз ташилади ва уларни тарасиз ташиш дейилади. Юк (товар)нинг соф оғирлиги брутто, таранинг ўз оғирлиги-тара оғирлиги тушинчалари билан барча транспортлар юритилади. Ташишни ташкил этишда юклар тонналарда ўлчанувчи брутто оғирлиги билан хисоблаб борилади. Кўпчилик юклар атроф мухит таъсирига мойилдирлар. Баъзи юклар ҳавонинг намлиги таъсирида коррозия (занглаш)га мойилдирлар; бошқаларига - тез бузулувчи озик-овқат буюмларига юқори даражали ҳарорат, сабзавот ва хўл мева ҳамда бошқа баъзи бир юкларга эса совуқ ҳаво таъсир этади. Турларига кўра : саноат, қишлоқ хўжалик, қурилиш, савдо ва коммунал хўжалик юклари бўлишлари мумкин Ортиш-тушириш ишларига кўра юклар: донали, уюб ташилувчи ва қуюлувчи юкларга бўлинадилар,
Do'stlaringiz bilan baham: |