-қуршшш объектлари учун эса келтирилиш зарур бўлган ғиштлар, темир бетон конструкциялар, қум, шағал, цемент, металл ва бошқалар, ҳамда объектдан чиқарилувчи грунт, қурилиш чиқиндилари ҳисоблаб чиқилади; -кишлоқ хўжалик корхоналари учун келтириладиган уруғлик, минирал ва органиқ ўғитлар. етиштирилган ва чикарилувчи махсулотни экин майдони миқдори ва ҳосиддорлик ёрдамида аниқдаш мумкин; -савдо ва овқатхона шаҳобча ва корхоналари учун ташиш ҳажми ва юк оборотини аниқлашда аҳоли талабини қониқтириш учун зарур махсулотлар, истиқбол учун эса аҳолининг ўсиши ва ҳар бир аҳолига зарур махсулот меъёрлар орқали аниқланади. Бирон бир иқтисодий худуддаги юк ташиш ҳажми ва юк оборотини ташиш турқумлари билан, асосий юк ҳосил этувчи ва қабул қилувчи пунктлар жойлашуви, улар ўртасидага ишлаб чиқариш (хўжалик-иқтисодий) алоқаларни аниқлаш учун белгиланган юк оқими схемаси асосида, яъни маълум вақт ичида ташилувчи юк массаси, улар йўналишларидан фойдаданиш зарур бўлади. Юк оқимлари бир томонлама ва икхи томонлама (қарама-қарши йўналишда) бўлишлари мумкин. Юк оқими нотекислигигда одатда мавсумий ташиш ҳамда юклар тури (дон, пахта хом ашёси, нефть махсулотлари ва бошқ.) ва хом ашёларга кайта ишлов бериш характери (орқага ташилувчи юклар оғирлигининг камайиши, ёки ҳажмининг ошиши, масалан, енгил саноат махсулотлари, қадоқлаш омборхоналари ва бошқ) билан боғлиқдир. Юк оқими тузилишини эпюралаб тасвирлаш мумкин. Эпюра бу чизмада масштаблаб бир қатор ҳар хил эндаги тасмалар чизиш бўлиб, унда ташиладиган ёки ташилиши лозим бўлган юклар миқдорига қараб тасмалар чизилган бўлиб, уларнинг эни масштабда ҳар хил ташилувчи юкларни ёки бир хил турдаги юкларни ифодалайди. Юк оқими эмпюрасини юк ҳосил этувчи пунктдан бошлаб тузилади. Эпюра тузиш. Фараз қилайлик А ва Б пунктлар орасида икки томонлама йўналишда юк ташиш иши бажарилаётир. Маршрут ичида В, В, ва В3 уч нуқтада ортиш-тушириш пунклари жойлашган. Бошлангич ва сўнги пунктлар ва оралиқ бешта пунктлардан юклар жўнатиланилади ва қабул этилинади. Эпюра тузиш учун йўл ўқи бўйлаб (километрда ўлчанувчи) ташиш пунктлари масштабда унинг ҳар бир нуқтасининг вертикали бўйича юк миқдори (тоннада) қўйилиб тасмалар чизилади. қарама-қарши йўналишлар учун чизиқнинг икки томони, ўн кўл қоидасига биноан ҳаракат белгиланилади
Do'stlaringiz bilan baham: |